Тошкентдаги 4 та газ «заправка» ва Фарғонадаги битта оҳак цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга жами 25 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
Риштон туманида 17 ёшли қиз истироҳат боғидаги аттракциондан эҳтиётсизлик сабаб тушиб кетиб, тан жароҳати олди. «У Бағдод туманидаги шифохонада даволанмоқда, аҳволи яхшиланяпти», дейилади вилоят ИИБ хабарида. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди, терговга қадар текширув кетмоқда.
Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Уни ИИБ ва ФВВ ходимлари томдан соғ-омон тушириб олди. Воқеага қизнинг ўгай отаси билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Марғилонда 20 ёшли йигит жанжал сабаб онасини пичоқлаб ўлдирди. Унга нисбатан 12 йил қамоқ жазоси тайинланди.
Фарғона шаҳрида 3 киши ис газидан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида ўтказилган касбий имтиҳонларда 356 нафар абитуриент тўплаган балларга сохта ёзувлар киритилиб, уларнинг 322 нафарига балл қўшиб берилгани, 34 нафарининг баллари эса камайтирилгани аниқланди. Натижада юқори балл тўплаган 145 нафар абитуриент ўқишга кира олмаган.
Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 98 млн доллар эвазига қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров лойиҳани 2024 йил 2-чорагида эмас, балки 2023 йил охиригача якунлаш кераклигини айтиб, бунинг учун ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини билдирди.
«Қўқон минтақавий темир йўл узели»нинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи тадбиркордан уларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланишга ёрдамлашишини айтиб, $1,5 минг олган вақтида ушланган. Гумонланувчига жиноят иши очилди.
Фарғона шаҳрида эрини рашк қилган ҳомиладор аёл машина ичида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл ҳодиса жойида, чақалоғи эса шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўқон шаҳрида вилоят ЙПХ отряди командир ўринбосари Tracker автомашинасини пиёдалар ўтиш жойида қолдирди. Вилоят ИИБ бунинг учун ходим 600 минг сўм жаримага тортилганини маълум қилди.
Бешариқ тумани ва Фарғона шаҳрида юз берган ЙТҲларда икки нафар фуқаро вафот этди, бир киши жароҳатланди.
Фарғона вилоятининг икки ҳудудида гўёки компьютер техникалари ва музлаткичларни таъмирлаш цехларини ташкил этиб, амалда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган майненг фермалар аниқланди. Улар давлатга жами 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.
Фарғона туманида Nexia-2 ва Damas иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Фарғона шаҳрида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи вафот этди.
Тармоқларда Фарғона вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини катта тезликда уриб, қочиб кетгани айтилган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси оддий аскар олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгани ва ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Данғара туманида Lacetti йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи туман марказий шифохонасида вафот этди.
ДХХ Самарқандда фуқародан ишга киритиб қўйиш учун 1000 доллар олаётган туман ФВБ бошлиғини, Фарғонада эса қарздорликни ёпиб бериш учун фуқародан 3500 доллар олаётган банк бошқарувчисини қўлга олди. Ушбу шахсгларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғонада Туркиянинг 10 млн доллар инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади. Вилоят ҳокимлигининг қайд этишича, тизим йўл-транспорт ҳодисаларининг, жароҳат олиш ва ўлим ҳолатларини 90 фоизгача камайтириш имконини беради. У инсон омилисиз, қуёш энергияси ёрдамида ишлаши айтилмоқда.
ДХХ Фарғона вилоятида гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни аниқлади. Улардан 30 кгдан ортиқ тақиқланган моддалар мусодара қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг