18 март куни Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Ўзбекистон кубоги-2021 финал учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади.
ОФК 2022 йилги U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтишини расман эълон қилди. Осиё чемпионати 2022 йилнинг 6−25 сентябрь кунлари давомида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 20 майдан бошлаб йиғин ўтказилишини маълум қилди. Ўзбекистон Профессионал лигаси раҳбари чемпионатнинг 10 ва 11 турлари 20−31 май оралиғига белгилангани, лекин тақвим ўзгариши ҳақида ЎзПФЛ расмий маълумот олмаганини қайд этди.
14 март куни бўлиб ўтган «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди. Шунингдек, махсус инспекция томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиб чиқиш ишлари бошланди.
Ўзбекистон Суперлигасида «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг 52-дақиқасида баҳсли ҳолат юзага келди ва ушбу ҳолат хақида ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Турон» бош мураббийи футболдаги коррупция ҳақида ва адолатсизлик ҳақида гапирди.
23−24 февраль кунлари Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал учрашувлари давом эттирилади. Бугун «Лацио» — «Бавария», «Атлетико Мадрид» — «Челси» жамоалари ўртасида футбол баҳслари бўлиб ўтади.
2022 йилда Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Аввал бу мусобақани Хитой ўтказиши керак эди, аммо турли муаммоларга кўра бундан воз кечди.
The Guardian нашри маълумотига кўра, нигериялик 7 нафар ёш йигит ўзини футбол агенти деб таништирган шахс томонидан Ўзбекистонга алдов йўли билан олиб келинган. Уларга профессионал футболда фаолият бошлашлари учун ёрдам бериш ваъда қилинган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги делегация ва «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда клуб вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил қилишни таклиф қилди.
Криштиану Роналду расмий ўйинларда киритилган голлари сонини 760 тага етказди ва бу борада рекорд ўрнатди.
Криштиану Роналду «Удинезе» жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда ўзининг 757 ва 758-голларини киритди ва расмий учрашувларда киритилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди.
Лионель Месси «Барселона» клуби сафида 644-голини урди ва бир клуб сафида урилган голлар сони бўйича рекордни янгилади. У «Сантос» клуби сафида 643 гол урган бразилиялик афсона Пелени ортда қолдирди.
1 декабрь куни «Нефтчи» — «Турон» ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг келиб чиққан тартибсизликда қатнашган 11 нафар шахс ушланди. Улардан 6 нафарига нисбатан жиноий иш очилиб, 5 нафар шахс майда безориликда айбланмоқда.
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона 60 ёшида оламдан ўтди.
FIFA 2020 йилнинг энг яхши футболчиси, дарвозабони ва мураббийси совринларига номзодларни эълон қилди. FIFA.com сайти орқали оммавий овоз бериш 9 декабрь 23:59 гача қабул қилинади. Совриндорлар 17 декабрь куни тақдирланади.
«Пахтакор», «Бухоро» ҳамда «Сурхон» футбол клубларининг ўндан зиёд ўйинчиларида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли Суперлига учрашувлари 28 июлга қадар тўхтатилади.
COVID-19 пандемияси сабабли бу йил сайёранинг энг яхши футбол ўйинчиси аниқланмайди. «Олтин тўп» мукофот таъсис этилганидан бери биринчи марта топширилмайди.
Ўзбекистон 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун ОФКга таклиф юборди. Мусобақанинг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилинади.
Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди. Чемпионатнинг 31-туридан ўрин олган Челси-Манчестер Сити ўйинида лондонликлар 2−1 ҳисобида ғалаба қозонганлиги сабабли, Ливерпуль 23 очкога ўзиб кетди. Мерсисайдликлар учун чемпионатдаги ғалаба 1990 йилдан биринчиси бўлди.
Сентябрь ойида футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Жамоалар сўнгги мартда майдонда тўққиз йил аввал тўқнашган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг