2025/2026 ўқув йилида Green University циркуляр иқтисодиёт бўйича мутахассислар тайёрлашни бошлайди, йирик шаҳарларда «яшил техникумлар» пайдо бўлади. Давлат ОТМларида аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, тиббиёт йўналишлари бўйича грант асосида таълим квоталари 25 минг ўринга етказилади.
Аҳолисининг камида ярми «яшил оила» мақомини олган маҳаллаларда энг тоза ва яшил маҳалла танловлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллалар 500 млн сўм мукофот пулини йўлларни таъмирлаш, ёритиш, болалар майдончалари, боғлар қуриш ва чиқиндиларни йиғиш майдончалари ташкил этишга сарфлаши мумкин бўлади.
Тошкент вилоятидаги экорейд натижалари эълон қилингач, тармоқларда ҳаво ифлосланиши ўлчовининг тўғрилиги бўйича баҳслар пайдо бўлди. Эковазирлик нормадан ошиш кузатилмаганини айтди. Маълум қилинишича, Тошкентга кирувчи ҳаво оқимларининг 80 фоизи иссиқхона концентрацияси юқори ҳудудлардан ўтади.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда экологик маркировка белгиси тасдиқланди. Экология вазирлиги «Яшил белги» тизимини тартибга солиш бўйича ваколатли органи ҳисобланади ҳамда унга бир қанча вазифалар белгиланди.
Абу Дабидаги халқаро саммитда Экология вазирлиги ва БААнинг Tadweer Group компанияси ўртасида Бухорода 10 га майдонда чиқинди ёқиш заводи қуриш ва электр энергияси олиш бўйича шартнома имзоланди. 200 млн долларлик лойиҳа қурилиши бу йил бошланади ва 21 минг хонадонни электр билан таъминлайди.
Бўстонлиқдаги Бурчмулла ўрмон хўжалигида номаълум шахслар Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни сиртмоқ билан ўлдиргани аниқланди. Улар ҳайвоннинг терисини қолдириб, бошқа қисмларини олиб кетган. Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Instagram блогери ҳожатхона қоғозлари уюми устига чиққан пайтида машина унинг остидан ҳаракатланиб ўтгани акс этган видеони тармоққа жойлади. Фуқаро ва шериклари ерга сочилган ҳожатхона қоғозларини воқеа жойида қолдириб кетгани маълум бўлди. Блогерга ИИБ ва Экология инспекцияси қонуний чора кўрди.
Экология вазирининг буйруғи билан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Қонунчилик палатаси чиқинди хизматларидан қарз мавжуд бўлганда электр энергияси учун тўловни чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришди. Депутат икки йилда барча коммунал хизматларни ва қарздорликни бирлаштирадиган ягона биллинг тизими яратилишини маълум қилди.
Ўрмон хўжалиги агентлиги вакили Хожимурод Толипов афғон шамоли оқибатида Сурхондарёда юз берадиган қум-чанг бўронларини юмшатиш режалари ҳақида гапирди. Унга кўра, 70 кунгача бўладиган бундай ҳодиса оқибатларини яшил ҳимоя тўсиқлари яратиш, махсус кўчатлар экиш ва бошқалар орқали камайтириш мумкин.
Октябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилган Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади. У вазирликнинг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ар-Риёд шаҳрида БМТ Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси томонлар конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон ҳам иштирок этаётган тадбирда чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчилик муаммоларига эътибор қаратилади. Фоторепортаж.
Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё ҳудудида уч бош Бухоро буғуси милтиқ билан отиб ўлдирилгани аниқланди. Ҳайвонот дунёсига 3,4 млрд сўм зарар ҳисобланиб, овчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат фойда кўради», — деди у.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида электр қармоқ ёрдамида Қизил китобга киритилган 20 та Туркистон мўйловдорини, шунингдек, яна 25 та зоғорабалиқни овлаган 4 нафар шахс табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди.
Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёси бўйида қум-шағал аралашмаси қазиб олган хусусий ташкилот табиатга 273 млрд 802 млн сўм зарар етказгани аниқланди. У аввал ҳам шу қонунбузарлиги учун жавобгарликка тортилган.
Экотуризм деганда жаҳон амалиётида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, табиат қўйнида дам олиш тушунилади. Четда экотуризм қандай ривожлантириляпти, бу борада ким илғор, Ўзбекистонда уни қандай йўлга қўйиш мумкин — Atlas консалтинг компаниясининг «Газета.uz» учун махсус шарҳи шу ҳақда.
25 октябрь куни Ўзбекистонда «Қоғозсиз бир кун» экоакцияси ўтказилди. Адлия вазирлигига кўра, 2024 йил 9 ойида электрон тизимлар сабабли 12,7 тонна офис қоғози тежалган. Бу орқали 240 та дарахт сақлаб қолинишига эришилди, деб ёзди вазирлик.
2025 йилда «Яшил макон» кўчат экиш лойиҳасини амалга ошириш учун қўшимча 100 млрд сўм йўналтирилади, деди президент. Энди дарахтларни 3 йил парваришлаш харажатлари инвестиция дастурига киритилади ва 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилади.
Ўзбекистон саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш ва Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлашни режалаштирмоқда, лойиҳаларга қарийб 1,3 млрд доллар инвестиция киритиш кутиляпти. «Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг