Хитойда болаларга ҳафтасига уч соатдан кўпроқ вақт давомида видеоўйинлар ўйнашнинг тақиқлангани, АҚШ жанубига «Ида» довулининг бостириб келгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Якшанба куни Кобулда АҚШ Қуролли Кучлари ракета зарбаси орқали портловчи моддалар ўрнатилган машина йўқ қилинган. Натижада 9 киши ҳалок бўлди, улар орасида олти нафар бола бор, деб хабар берди CNN. АҚШ Мудофаа вазирлиги машинада бир нечта худкушлар бўлганини ҳам тахмин қилди.
АҚШда республикачиларнинг Жо Байден истеъфосини талаб қилишаётгани, Эфиопияда сепаратистларнинг 210 нафар тинч аҳолини ўлдиргани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Германия Мудофаа вазирлиги Афғонистондан эвакуация жараёнларини якунлади. 26 августда бундесвернинг охирги самолётлари Кобулдан Тошкентга учди, у ерга мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр ҳам келди. У «жуда кескин вазиятда» Ўзбекистон ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
АҚШ президенти Жо Байден 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган Кобулдаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД раҳбарлари ва объектларига зарба беришни буюрди. «Биз кечирмаймиз. Биз унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди у.
Панжшер вилоятидаги толибларга қаршилик кучларининг етакчиси Аҳмад Масъуд Россиянинг РБК нашрига интервью берди. У ўзи билан бирга қанча жангчилар борлиги, унинг тарафдорлари кимлар эканлиги, қўшни ва бошқа хориж давлатларидан ҳарбий кўмак олаётгани ёки йўқлиги ҳамда Ғани режими нима сабабдан бунчалик тез қулагани ҳақида фикр билдирди. Қолаверса, Россия ўз манфаатини кўзлаган ҳолда толибларга босим ўтказиши лозимлигини таъкидлади. «Газета.uz» интервьюнинг таржимасини тақдим қилади.
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Қайнар қишлоғидаги муҳандислик ўқ-дорилари сақланадиган омборлардан бирининг ёнида ёнғин юзага келиб, портлашлар рўй берди. Оқибатда тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 66 киши жабрланган. Бир неча киши алоқага чиқаётгани йўқ. Тахминан 1200 киши эвакуация қилинди.
Пайшанба куни Кобулда содир этилган портлашларда 90 нафардан ортиқ афғон фуқароси ва 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. 1000 дан ортиқ одам жароҳатланган. «ИШИД» Афғонистон пойтахтида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Деярли ҳар бир мамлакатда ўзига хос дизайн, ўлчам ва ҳар хил қийматдаги пул банкнотлари мавжуд. Халқаро банкнот жамиятининг «Йил банкноти» танловида ҳар йили янги муомалага чиқарилган кўплаб пул белгилари ғолиблик учун курашади. 2010−2020 йилларда мазкур танловда ғолиб бўлган дунё мамлакатлари пуллари ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
«Толибон» назоратига ўтган Афғонистон иқтисодиётининг ҳажми 20 млрд АҚШ долларига тенг. Ноқонуний афюн савдоси афғон иқтисодиётида марказий ўринни эгаллайди. Мамлакат ЯИМининг тахминан 30% қисми, давлат харажатларининг 75% қисми халқаро грантлар ҳисобига молиялаштирилади.
Жазоирнинг Марокаш билан дипломатик алоқаларни узаётгани, Япониянинг 8 та префектурасида фавқулодда ҳолат эълон қилингани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Афғонистон Ўзбекистон учун энг йирик савдо бозорларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 779 млн долларни, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида — 351,9 млн долларни ташкил қилган. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги импорт ва экспорт таркиби ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этади.
«Катта еттилик» етакчилари ҳар қандай афғон ҳукуматини халқаро мажбуриятларга риоя қилишга чақирди ва Афғонистондан эвакуация қилиш ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишди. Улар, шунингдек, «Толибон» терроризмнинг олдини олиш ва инсон ҳуқуқларини химоя қилиш учун масъул бўлишини таъкидладилар.
Арманистонда аёлларнинг ҳарбий қисмларга жалб қилиниши, Покистонда талабалар ва ўқитувчилар учун мажбурий эмлашнинг жорий қилингани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШ олимлари коронавируснинг маълум бўлган барча мутацияларини зарарсизлантира оладиган антитаначани аниқладилар. Испан олимлари эса бошқа коронавирусларга қарши антитанача COVID-19дан ҳам ҳимоялай олишини исботлашди.
«Толибон» Афғонистонни бошқарадиган 12 кишилик кенгаш ташкил этишни режалаштирмоқда.
КХШТ Панжшер провинциясини ўз қўлида тутиб турган кучларни «Толибон»га қаршилик қилишни тўхтатишга чақирди. ««Толибон» ҳаракатига қаршилик ўчоқлари узоқ муддатли фуқаролик урушини келтириб чиқариши мумкин», — деди ташкилот бош котиби.
Польшанинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этаётгани, Рим папасининг тахтдан воз кечиши мумкинлиги, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Толибон» назорат қилмайдиган ягона Панжшер провинцияси ҳаракат вакиллари томонидан қамал қилинди. Провинциянинг қаршилик вакиллари толиблар билан тўқнаш келишга тайёр эканликларини маълум қилиб, жиддий музокараларга чақиришди.
Хитойда оилаларга учта фарзанд кўришга расман рухсат берилгани, Туркияда янги карантин чекловларининг жорий этилгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг