Жаҳон

АҚШда ўзбекистонлик эркак 4 нафар қариндошини ўлдиришда гумонланмоқда
21 июль 2024, 13:35

АҚШда ўзбекистонлик эркак 4 нафар қариндошини ўлдиришда гумонланмоқда

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик эркак оиласининг тўрт аъзоси — онаси, акасининг рафиқаси ва уларнинг икки кичик фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда.

Windows носозлиги туфайли дунё бўйлаб аэропорт, банк ва компаниялар ишида узилишлар бўлмоқда
19 июль 2024, 13:46

Windows носозлиги туфайли дунё бўйлаб аэропорт, банк ва компаниялар ишида узилишлар бўлмоқда

Windows тизими билан ишлайдиган қурилмаларда бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатилмоқда. Австралия, АҚШ, Япония, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда аэропорт, банклар, ОАВ, фонд биржалари техник муаммолар ҳақида хабар бермоқда.

Жо Байден яна коронавирусга чалинди
18 июль 2024, 15:13

Жо Байден яна коронавирусга чалинди

АҚШ президенти Жо Байден учинчи марта COVID-19 билан касалланди. Касаллик енгил кечмоқда ва у ўзини изоляциялаган ҳолда ишлайди, дея таъкидлади Оқ уй.

ЕИ давлатлари Афғонистонда элчихоналар очиш имкониятини кўриб чиқмоқда — Bloomberg
16 июль 2024, 23:28

ЕИ давлатлари Афғонистонда элчихоналар очиш имкониятини кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Бир қатор ЕИ давлатлари Афғонистонда 2021 йилда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин ёпилган элчихоналарини қайта очиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзди Bloomberg.

Трамп расман АҚШ президентлигига номзод сифатида илгари сурилди. Жей Ди Вэнс вице-президентлик учун даъвогарга айланди
16 июль 2024, 22:59

Трамп расман АҚШ президентлигига номзод сифатида илгари сурилди. Жей Ди Вэнс вице-президентлик учун даъвогарга айланди

Республикачилар партияси Дональд Трампни расман АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатди. У вице-президент сифатида Огайо штатининг 39 ёшли сенатори Жей Ди Вэнсни танлади.

Суд Трампга қарши тўртта ишдан бирини рад этди
16 июль 2024, 00:42

Суд Трампга қарши тўртта ишдан бирини рад этди

Флорида суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан махфий ҳужжатлардан ножўя фойдаланганлик бўйича қўзғатилган жиноий ишни бекор қилди. Сиёсатчи ўзига қарши қўйилган қолган учта жиноий ишни тугатишга чақирди.

«Мамлакатимизда сиёсий риторика қизғинлашди». Байден Трампга қилинган суиқасддан кейин халққа мурожаат қилди
15 июль 2024, 18:14

«Мамлакатимизда сиёсий риторика қизғинлашди». Байден Трампга қилинган суиқасддан кейин халққа мурожаат қилди

АҚШ президенти Жо Байден Дональд Трампга суиқасд уюштирилганидан кейин халққа қилган мурожаатида Америка сиёсатидаги «шиддатни пасайтириш» ва зўравонликнинг одатий ҳолга айланишининг олдини олишга чақирди. Трампнинг ўзи суиқасдни «жуда сюрреал тажриба» деб атади. Суиқасднинг мақсади номаълум.

Дональд Трампга сайловолди митинг пайти ўқ узилди. Асосий маълумотлар
14 июль 2024, 05:56

Дональд Трампга сайловолди митинг пайти ўқ узилди. Асосий маълумотлар

Президентликка номзод Дональд Трамп Пенсильваниядаги тарафдорлари билан митинг вақтида номаълум шахс отган ўқдан яраланди. У юзида қон билан Махфий хизмат ходимлари ёрдамида саҳнани тарк этди. Трамп «яхши» ва «хавфсиз» ҳолатда, деди унинг матбуот хизмати. Уни отган шахс ва яна бир киши ҳалок бўлди.

Олимпиада олдидан минглаб бошпанасиз мигрантлар Париждан кўчирилди — NYT
13 июль 2024, 01:14

Олимпиада олдидан минглаб бошпанасиз мигрантлар Париждан кўчирилди — NYT

Франция ҳукумати Олимпиада ўйинлари олдидан 5 мингга яқин бошпанасиз мигрантни Париждан кўчирди, деб ёзди The New York Times. Улар автобусларда бошқа шаҳарларга олиб кетилиб, махсус бошпаналарга жойлаштирилмоқда, шундан сўнг баъзилари депортация қилинмоқда.

БМТ Бош ассамблеяси Россиядан Запорожье АЭСдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди
12 июль 2024, 15:22

БМТ Бош ассамблеяси Россиядан Запорожье АЭСдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди

БМТ Бош ассамблеяси Украина атом иншоотлари хавфсизлиги бўйича резолюцияни қабул қилди. Унда Россиядан Запорожье АЭСдан қўшинларини зудлик билан олиб чиқиб кетиш ва уни тўлиқ Украина ҳукумати назоратига қайтариш талаб этилади.

Украина ноябрга қадар Россия иштирокидаги иккинчи тинчлик саммитини ўтказмоқчи — Bloomberg
11 июль 2024, 17:35

Украина ноябрга қадар Россия иштирокидаги иккинчи тинчлик саммитини ўтказмоқчи — Bloomberg

Украина ҳукумати Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтишидан хавотирланиб, Россияни иккинчи тинчлик саммитига таклиф қилмоқчи ва уни ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШдаги президентлик сайловлари олдидан ўтказмоқчи, деб ёзмоқда Bloomberg.

Дания, Нидерландия ва АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини топшириш жараёнини бошлади
10 июль 2024, 23:48

Дания, Нидерландия ва АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини топшириш жараёнини бошлади

Дания ва Нидерландия АҚШ кўмагида Украинага F-16 қирувчи самолётларини жўнатиш жараёнини бошлади. Киев шу йилнинг ёзида улардан фойдаланишни бошлаши кутилмоқда.

Копенгагенда экологик масъулиятли сайёҳлар мукофотланади
10 июль 2024, 23:32

Копенгагенда экологик масъулиятли сайёҳлар мукофотланади

Дания пойтахти Копенгаген велосипед ҳайдаган ёки чиқинди йиққан сайёҳларни бепул тушлик ёки тадбир чипталари билан тақдирлашга қарор қилди. Расмийлар шу тарзда сайёҳларнинг экологияга зарарини қоплашни истамоқда.

Грузиянинг Европа Иттифоқига аъзолик жараёни тўхтатилди
9 июль 2024, 14:41

Грузиянинг Европа Иттифоқига аъзолик жараёни тўхтатилди

Европа Иттифоқи Грузиянинг иттифоққа қўшилиш жараёнини тўхтатди. Мамлакатда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши номзодга кўрсатилган қадамлардан чекиниш деб баҳоланди. Еврокенгаш, шунингдек, Тбилисини «кузги парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишини таъминлашга» чақирди.

Россия Украинага ялпи ҳужумлар уюштирди, Киевдаги болалар шифохонасига зарар етди
8 июль 2024, 17:04

Россия Украинага ялпи ҳужумлар уюштирди, Киевдаги болалар шифохонасига зарар етди

Россиянинг Украина шаҳарларига уюштирилган кенг кўламли ракета ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 65 дан ортиқ киши жароҳатланди. Киевда мамлакатдаги энг йирик болалар шифохонасига жиддий зарар етди.

Франциядаги парламент сайловларида сўл коалиция ғалаба қозонди
8 июль 2024, 15:07

Франциядаги парламент сайловларида сўл коалиция ғалаба қозонди

Сўл партияларнинг «Янги халқ фронти» коалицияси Франциядаги парламент сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозониб, 182 ўринни қўлга киритди. Биринчи турда ғалаба қозонган ўта ўнглар учинчи бўлди.

Масъуд Пезешкиён Эрондаги президентлик сайловида ғалаба қозонди
6 июль 2024, 10:30

Масъуд Пезешкиён Эрондаги президентлик сайловида ғалаба қозонди

Эронда ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди. Этник озарбайжон бўлган Пезешкиёнга 16,4 млн эронлик — сайловда қатнашганларнинг 54,8 фоизи овоз берди. Унинг рақиби Саид Жалилий эса 13,5 млн овоз тўплади.

Исроил ҲАМАС билан музокараларни тиклашга рози бўлди
6 июль 2024, 01:47

Исроил ҲАМАС билан музокараларни тиклашга рози бўлди

Исроил ҲАМАСдан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар олди ва бир неча ой давомида берк кўчага кириб қолган музокараларни давом эттиришга рози бўлди.

Дунё мамлакатлари ҳаво ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?
5 июль 2024, 22:04

Дунё мамлакатлари ҳаво ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

Ҳаво ифлосланиши инсон саломатлиги учун энг жиддий экологик таҳдидлардан бири. Муаммо йилига 4,2 млн кишининг бевақт ўлими сабаби бўлмоқда. Дунё мамлакатлари бунга қарши қандай курашаётгани — Марказий Осиёда тоза ҳаво яратиш конференцияси шарҳида.

Британия сайловларида лейбористлар ғалаба қозонди, Кир Стармер янги бош вазир бўлади
5 июль 2024, 11:59

Британия сайловларида лейбористлар ғалаба қозонди, Кир Стармер янги бош вазир бўлади

Британияни 14 йил бошқарган Консерватив партия парламент сайловларида мағлуб бўлди. Навбатдаги бош вазир Кир Стармер бошчилигидаги Лейбористлар партияси кўпчилик овозларни қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг