АҚШ президенти Жо Байден Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатдан сўнг сайловда ўз номзодини қайтариб олмаслигини айтди. «Ҳеч ким мени ташқарига итариб юбормаяпти. Мен бу пойгада охиригача қатнашаман», — деди у.
Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 10-тўлақонли аъзосига айланди. Қарор ШҲТнинг Остонадаги саммитида маъқулланди.
Жо Байденнинг Дональд Трамп билан дебатдаги муваффақиятсиз чиқиши Демократик партия ичида ваҳима ва унинг номзодини алмаштириш ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлди. АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис энг яхши альтернатив ҳисобланяпти, деб ёзди Reuters.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида диний йиғинда юз берган тиқилинчда камида 121 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этди.
АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда илк бор ишчиларни аномал иссиқдан ҳимоя қилиш бўйича стандартларни таклиф қилди. Агар у тасдиқланса, иш берувчилардан иссиқ ҳарорат билан курашиш режаларига эга бўлиш ва ишчиларга соя ҳамда сувдан фойдаланиш имкониятини бериш талаб қилинади.
Исроил ҳарбий раҳбарияти снарядлар тақчиллиги шароитида, ҳатто ҲАМАС ҳозирча ҳокимиятда қолса ҳам, Ғазода сулҳ тузиш тарафдори, деб ёзди New York Times. Бу, ҳарбийларга кўра, гуруҳ қўлидаги гаровга олинганларни озод қилишнинг энг яхши йўли бўлади.
АҚШ Олий суди собиқ президентларнинг жиноий жавобгарликка тортилишдан қисман дахлсизлиги ҳақида қарор чиқарди. Суд бу қарорни Дональд Трампнинг Капитолийга бостириб киришга алоқадорлиги ҳақидаги иш билан боғлиқ даъвоси бўйича қабул қилди.
Парранда гриппи тарқалишини кузатаётган олимлар H5N1 пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқмоқда, деб ёзди Reuters. ЖССТ аввалроқ сутэмизувчиларда вирус билан касалланиш жиддий муаммо эканини тан олган эди.
Франция парламенти сайловларининг биринчи турида Марин Ле Пеннинг «Миллий бирлашув» партияси етакчилик қилди. Бу ўта ўнглар учун тарихий рекорд. Агар партия иккинчи турда кўпчилик овозни қўлга кирита олса, бош вазирлик лавозимини Ле Пеннинг протежеси — 28 ёшли Жордан Барделла эгаллаши мумкин.
Қозоғистонда энди Toncoin криптовалютаси билан тегишли лицензияга эга платформаларда эркин савдо қилиш мумкин. Қарор Павел Дуровнинг мамлакатга ташрифи чоғида қабул қилинди.
АҚШда Жо Байден ва Дональд Трамп ўртасидаги илк сайловолди дебати бўлиб ўтди. Номзодлар иқтисод, Украинадаги урушни муҳокама қилишди ва бир-бирларини «энг ёмон президентлар» деб аташди. Томошабинлар республикачини танлашини билдирди, Байденнинг «тушунарсиз» нутқи демократлар орасида ваҳима уйғотди.
ЕИ мамлакатлари лидерлари иттифоқ раҳбарлигига номзодларни маъқуллади. Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президенти лавозимида сақлаб қолиш таклиф этилди. Португалия собиқ бош вазири Антониу Кошта Европа кенгаши раҳбари этиб сайланди. Эстония бош вазири Каи Каллас ЕИ дипломатияси раҳбари бўлмоқда.
Грузиянинг ЕИга кириш жараёни мамлакатда қабул қилинган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун туфайли амалда тўхтатилди. Европа Иттифоқи етакчилари Грузия ҳукуматини мамлакатнинг иттифоққа киришига таҳдид солаётган ҳаракат йўналишини ўзгартиришга чақирди.
Қирғизистон парламенти электрон сигареталарни олиб кириш, сотиш ва фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Қонунбузарлик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
НАТО ҳозирча Украинага аъзоликни таклиф қилмайди, бироқ мамлакатга ҳарбий ёрдам етказиб бериш, украиналик аскарларни тайёрлаш ва икки томонлама хавфсизлик келишувлари реализациясини мувофиқлаштирувчи миссия тузади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2024 йилнинг кузида мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди. Аниқ сана ҳукумат томонидан белгиланади.
Россия ҳукумати Россия фуқаролигини олган 30 мингдан ортиқ одамни «овлаб», ҳарбий рўйхатга олган ва уларнинг 10 мингга яқини аллақачон Украинадаги урушга жўнатилган, деди Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин.
Остона апелляция суди рафиқаси Салтанат Нукеновани қийноққа солиб ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилган Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.
Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТОнинг янги бош котиби бўлади. Сиёсатчи Европа Иттифоқининг нуфузли етакчиларидан бири саналади. У Украинани фаол қўллаб-қувватлайди, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан тил топиша олади ва низолардан қоча олиш қобилияти учун «Тефлон Марк» лақабини олган.
Қирғизистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Бу, томонлар таъкидлаганидек, ҳамкорликни кенгайтириш учун «янги ҳуқуқий асос» бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг