Форс кўрфази давлатлари Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш бўлишидан қўрқмоқда, чунки вазиятга уларнинг ўзлари ҳам жалб қилиниши хавфи мавжуд. Улар АҚШ билан биргаликда Тель-Авив ҳамда Теҳронга босим ўтказмоқда, деб ёзди Reuters.
Қосим-Жомарт Тоқаев оиладаги зўравонликка қарши курашга қаратилган қонунни имзолади. Қонун билан аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда.
13 апрель куни Эрон Исроил томон ўнлаб дрон ва ракеталарни учирди. Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳужумдан сўнг дарҳол халққа мурожаат қилиб, мамлакат узоқ йиллардан буён Эрон ҳужумига тайёргарлик кўрганини, ҳукумат «ҳар қандай сценарийга, мудофаага ҳам, ҳужумга ҳам тайёрлигини» таъкидлади.
Исроил Суриядаги консуллигига уюштирган ҳужумидан кейин Эрон томонининг зарбасига тайёрланмоқда, деб ёзди жаҳон матбуоти. Бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам фуқароларини ҳушёрликка чақирди. Жо Байден АҚШ Исроил ҳимоясида ёрдам беришини айтиб, Эрон ҳукуматини «бундай қилмасликка» чақирди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги сув тошқинлари фонида молиявий ресурсларни тежаш зарурати туфайли 13−14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилди.
Жанубий Кореядаги парламент сайловларида мухолифат ҳукмрон партиядан анча илгарилаб кетиб, ғалаба қозонди. Сайловда иштирок этиш кўрсаткичи сўнгги 32 йилдаги энг юқориси бўлди.
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Минскда бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида «Крокус»даги терактда гумонланаётганларнинг қийноққа солинишини қоралади. «Бу йўл билан олинган иқрорларнинг баҳоси ҳаммага яхши маълум», — деди у.
Қозоғистонда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонун қабул қилинди. Ҳужжат калтаклаш ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш учун жиноий жавобгарликни назарда тутади, баданга ўртача ва оғир шикаст етказиш учун жавобгарликни кучайтиради. Энди қонунни президент имзолаши керак.
Швейцариянинг кекса аҳолиси мамлакат ҳукуматининг иқлим бўйича ҳаракатсизлигига доир инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ишида ғолиб чиқди. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво уларнинг соғлиғига зиён етказиб, ўлим хавфини юзага келтирмоқда. Бу — иқлим ўзгариши билан боғлиқ тарихдаги биринчи қарор.
Ўтган март ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ март бўлди. Метеорологлар кетма-кет ўнинчи ой ойлик ҳарорат рекордини қайд этмоқда.
Саудия Арабистони расмийлари йирик Neom лойиҳаси доирасида барпо этилаётган The Line шаҳарчаcида аввал режалаштирилганидек 1,5 млн киши эмас, балки 300 мингдан кам одам истиқомат қилишини кутмоқда. Молиявий муаммолар туфайли The Line шаҳри харажатлари қисқартирилмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.
Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидан қуруқликдаги қўшинларни олиб чиқиб кетаётганини эълон қилди, у ерда фақат битта бригада қолди. Исроил расмийлари ҳамон Рафаҳда қуруқликдаги операция ўтказиш ниятида.
Қозоғистонда 76 мингдан ортиқ одам хавфли сув тошқини зоналаридан эвакуация қилинди, мамлакатнинг 10 та ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев ушбу тошқинларни сўнгги 80 йилдаги энг даҳшатли офат деб атади.
Россия Украинанинг аҳолиси бўйича иккинчи шаҳри бўлган Харьковни яшаш учун яроқсиз «кулранг зона»га айлантирмоқчи, деб ёзмоқда Economist. Декабрь ойидан бошлаб Россия армияси шаҳарни бомбардимон қилишни кучайтирди, шунингдек, бошқариладиган авиабомбалардан фойдаланишни бошлади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған қарори билан Тожикистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилинди.
Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун янги йўналишлар, жумладан, ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери ёпиқ бўлган анклав шимолидаги «Эрез» назорат-ўтказиш пунктини очишини маълум қилди. БМТ аввалроқ Ғазонинг шимолий вилоятларида оммавий очарчилик хавфидан огоҳлантирганди.
Оқ уй АҚШнинг NASA космик агентлигига Ой ва бошқа самовий жисмлар учун ягона вақт стандарти ишлаб чиқишни топширди. Бу Ой атрофидаги космик кемалар ва сунъий йўлдошлар учун вақт эталони бўлиб хизмат қилади.
3 апрель куни Тайванда сўнгги 25 йилда энг кучли зилзила содир бўлди. Оролнинг зилзилаларга мойиллиги бор, аммо уларнинг 23 млн нафар аҳолига таъсирини зилзилаларга кўрилган тайёргарлик сабаб камайтириш имкони топилган. Тайвань буни қандай уддалади — Reuters, AP ва National Post ҳикоялари.
Тадқиқотчилар ёнувчанликни камайтириш учун турли хил истеъмол маҳсулотларига қўшиладиган ёнишдан сақлайдиган моддалар — антипиренлар саратон касаллигидан ўлим хавфини сезиларли даражада ошириши мумкинлигини аниқлади.
Россия ИИВ хорижликларнинг мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини йил давомида 90 кунгача қисқартиришни, шунингдек, киришда мажбурий бармоқ излари ва барча миграция ҳужжатлари ўрнини босувчи ягона шахсий гувоҳнома жорий этишни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг