Жаҳон

«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди». Тоқаев икки хил мақсадда фойдаланиладиган товарларнинг Россияга экспорти ҳақида
21 июнь 2023, 10:36

«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди». Тоқаев икки хил мақсадда фойдаланиладиган товарларнинг Россияга экспорти ҳақида

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари бўйича халқаро қоидаларга амал қилаётганини, Қозоғистон ёрдамида Россияга икки хил мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ҳақидаги хабарлар «ҳақиқатга тўғри келмаслигини» билдирди.

АҚШ давлат котиби Хитойда Си Цзиньпин билан АҚШ-Хитой муносабатлари ва Украинадаги урушни муҳокама қилди
20 июнь 2023, 18:16

АҚШ давлат котиби Хитойда Си Цзиньпин билан АҚШ-Хитой муносабатлари ва Украинадаги урушни муҳокама қилди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Музокараларда Хитой томони Россияга ҳалокатли қуроллар етказиб бермасликка ваъда беришини, Тайван масаласида эса ён бермаслигини маълум қилди. АҚШ томони эса Шинжон ва Гонконгдаги инсон ҳуқуқлари масаласини кўтарди.

АҚШ Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритди
20 июнь 2023, 16:03

АҚШ Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритди

АҚШ Россияга қарши санкциялар доирасида Алишер Усмоновни «қора рўйхат»га киритди. Шунингдек, рўйхатга тадбиркор Геннадий Тимченко, Давлат думаси депутати Сулаймон Керимов ва бошқа бир қатор йирик тадбиркорлар ҳам киритилган.

2022 йил февралидан бери Украинада 9000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ
20 июнь 2023, 14:09

2022 йил февралидан бери Украинада 9000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери 9000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, 16 000 га яқин киши жароҳатланди. БМТ маълумотларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган жойлардан маълумот йиғиш қийинлиги сабабли ҳақиқий рақамлар анча юқори бўлиши мумкин.

Яқин ўн йилликда шахсий автомобиллардан фойдаланиш камаяди — McKinsey тадқиқоти
19 июнь 2023, 19:53

Яқин ўн йилликда шахсий автомобиллардан фойдаланиш камаяди — McKinsey тадқиқоти

2035 йилга келиб бутун дунёда шахсий автомобиллардан фойдаланиш даражаси камаяди ва одамлар «самаралироқ, яшилроқ ва қулайроқ» транспортни танлашади, дея башорат қилмоқда McKinsey консалтинг компанияси.

Халқаро арбитраж Россиянинг МТС компанияси Туркманистон устидан киритган даъвони рад этди
19 июнь 2023, 16:36

Халқаро арбитраж Россиянинг МТС компанияси Туркманистон устидан киритган даъвони рад этди

Халқаро арбитраж беш йиллик жараёндан кейин Россиянинг МТС компаниясининг Туркманистон устидан киритган даъвосини рад этди. Мобил оператор мамлакат ҳукумати 2017 йилда компания лицензиясини узайтиришдан бош тортиб, унинг инвесторлик ҳуқуқларини бузганини даъво қилган.

Туркияни иқтисодий инқироздан муҳофаза қилишга сафарбар этилган аёл — Ҳафизе Эркан ким?
18 июнь 2023, 18:33

Туркияни иқтисодий инқироздан муҳофаза қилишга сафарбар этилган аёл — Ҳафизе Эркан ким?

Туркия Марказий банкининг тарихдаги илк аёл раҳбарига айланган Ҳафиза Эркан дунё бўйлаб марказий банкларни бошқараётган кам сонли аёллар қаторидан ўрин олди. Принстон битирувчиси ва АҚШ банк-молия соҳасида катта нуфузга эга бўлган Эркан хоним ўз фаолиятида илк бор давлат секторида иш бошлади.

Остонада банкда одамларни гаровга олган эркак ушланди
18 июнь 2023, 16:32

Остонада банкда одамларни гаровга олган эркак ушланди

Якшанба куни Остонадаги Kaspi банкка қуролли шахс бостириб кириб, одамларни гаровга олди. У банкнинг барча активларини ногирон болалар, камбағаллар ва муҳтожлар фондига ўтказишни талаб қилди. Орадан вақт ўтиб, босқинчи полиция томонидан қўлга олинди.

Июнь ойида ўртача ҳарорат бўйича жаҳон рекорди янгиланди
16 июнь 2023, 22:24

Июнь ойида ўртача ҳарорат бўйича жаҳон рекорди янгиланди

Июнь ойи бошидаги глобал ўртача ҳарорат «сезиларли фарқ» билан аввалги барча рекордларни янгилади. Ҳарорат илк бор 1,5 даражага — «глобал исиш чегараси»га қадар кўтарилди.

Афғонистонда ҳам, минтақада ҳам террорчилик таҳдиди кучаймоқда — БМТ ҳисоботи
16 июнь 2023, 17:50

Афғонистонда ҳам, минтақада ҳам террорчилик таҳдиди кучаймоқда — БМТ ҳисоботи

БМТ ҳисоботида айтилишича, «Толибон» бир қатор террористик гуруҳлар билан алоқада ва терроризм таҳдиди Афғонистонда ҳам, минтақада ҳам кучаймоқда. «Толибон» раҳбарияти ичида ҳам келишмовчиликлар бор. «Толибон» бу ҳисоботни «асоссиз ва нохолис» деб атади.

2023 йилда пул ўтказмаларининг ўсиши секинлашади — Жаҳон банки
15 июнь 2023, 20:02

2023 йилда пул ўтказмаларининг ўсиши секинлашади — Жаҳон банки

Жаҳон банки 2023 йилда пул ўтказмалари ўсиши секинлашишини башорат қилмоқда. Бу, айниқса, Европа ва Марказий Осиёда яққол сезилади, деб ҳисоблайди экспертлар.

Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги ўрмон ёнғини қуршаб олинди
15 июнь 2023, 10:36

Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги ўрмон ёнғини қуршаб олинди

Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги йирик ўрмон ёнғини деярли бир ҳафта ўтиб локализация қилинди, 15 киши ҳалок бўлган. Бош прокуратура масъулиятсизликка йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

Европарламент сунъий интеллектни тартибга солишни маъқуллади
15 июнь 2023, 09:30

Европарламент сунъий интеллектни тартибга солишни маъқуллади

Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат СИ ёрдамида юзни танишни тақиқлайди ва ChatGPT каби чат ботларга контентни компьютер яратаётганидан огоҳлантириш талаби қўйилади.

Янгиликларга бўлган қизиқиш пасайишда давом этмоқда — Reuters Institute тадқиқоти
14 июнь 2023, 18:07

Янгиликларга бўлган қизиқиш пасайишда давом этмоқда — Reuters Institute тадқиқоти

Сўнгги йилларда сиёсий ва иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамай, янгиликларга бўлган қизиқиш доимий равишда пасайиб бормоқда. Reuters Institute`нинг ОАВ ривожланиши ҳақидаги ҳисоботига кўра, телевидение ва босма нашрлар ҳам ўз ўрнини йўқотмоқда.

Деҳли аэропортида 16,5 кг олтинни олиб ўтаётган икки Ўзбекистон фуқароси ушланди
14 июнь 2023, 15:39

Деҳли аэропортида 16,5 кг олтинни олиб ўтаётган икки Ўзбекистон фуқароси ушланди

Ҳиндистоннинг Индира Ганди халқаро аэропортида қиймати 125 минг доллардан зиёд бўлган 16,5 кг олтинни олиб ўтаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Россияни 2022 йилда 8,5 минг нафар миллионер тарк этди
14 июнь 2023, 14:02

Россияни 2022 йилда 8,5 минг нафар миллионер тарк этди

2022 йил давомида Россиядан 8,5 минг нафар доллар миллионери кўчиб кетди. Henley & Partners компанияси кўрсаткич 15 минг нафар бўлишини прогноз қилганди. Компания бу фарқни уруш оқибатида жорий этилган чекловлар кўплаб миллионерларнинг мамлакатни тарк этишини қийинлаштиргани билан изоҳлади.

Қирғизистон МДҲ ҳудудида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизимини ишга туширди
13 июнь 2023, 20:02

Қирғизистон МДҲ ҳудудида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизимини ишга туширди

Қирғизистонда МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилди. Июнь ойи бошидан буён мамлакатда Ўзбекистон ва Россиянинг тўрт нафар фуқароси ҳибсга олинган.

Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги 5 қаватли турар жой биноси ракета ҳужумига учради
13 июнь 2023, 14:51

Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги 5 қаватли турар жой биноси ракета ҳужумига учради

Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги турар жой биноси тунда Россия армияси томонидан ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган, яна 25 киши яраланган.

FT: Credit Suisse банкига Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди
13 июнь 2023, 13:13

FT: Credit Suisse банкига Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди

Пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфини чеклаш учун Credit Suisse банкирларига хавф даражаси юқори мамлакатлардан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.

Борис Жонсон депутатликдан кетишини маълум қилди
12 июнь 2023, 15:27

Борис Жонсон депутатликдан кетишини маълум қилди

2019−2022 йилларда Буюк Британия бош вазири бўлган Борис Жонсон пандемия давридаги зиёфат тергови туфайли депутатликдан истеъфога чиқишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг