Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 15 апрель — 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади. 17 апрель куни Малайзияга қарши кечган биринчи тур учрашуви 2:0 ҳисобида якунланди.

Ўйин бошида рақиблар ўз жарима майдончаси ичида Русланбек Жияновга нисбатан қоида бузди — ҳакам пенальти белгилади. 11-дақиқада ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов ундан аниқ фойдаланди.

83-дақиқада ўзбекистонликлар ҳисобдаги фарқни оширди. Футболчилар тўпни қўлга киритди, кейин эса Улуғбек Ҳошимов Ҳусайн Норчаевнинг узатмасидан фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Ўзбекистон Малайзия, Кувайт ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари билан «Д» гуруҳидан ўрин олган. Ёшлар терма жамоаси навбатдаги учрашувини 20 апрель куни (соат 20:30 да) Кувайтга қарши ўтказади, кейин эса 23 апрель куни шу вақтда Вьетнамга қарши ўйнайди.

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги — ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ва Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этиладиган халқаро Осиё чемпионати. Турнир 15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Турнир ОФКнинг 2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига саралаш турнири бўлиб хизмат қилади. Турнирнинг энг яхши учта жамоаси Осиё вакиллари сифатида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритса, тўртинчи энг яхши жамоа плей-офф баҳсида иштирок этади. Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этади. Саудия Арабистони амалдаги чемпион ҳисобланади.

Статистика

u-23 осиё кубоги, малайзия, олимпия саралаши, футбол

Видео

Сурат