дайжест

Сиёсат

НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда

НАТО ходимлари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий альянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари 20 апрелгача давом этади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга боради

18−19 апрель кунлари Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади. Душанбеда олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашув ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.


дайжест

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда давлат кўмир нархини тартибга солишдан воз кечмоқчи

Давлат кўмирнинг Тарифлар бўйича идоралараро комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган ва тасдиқланадиган улгуржи ва чакана нархларни тартибга солишни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда ҳукумат қарорида келтириб ўтилган.


дайжест

Март ойида кўчмас мулк бозорида сезиларли пасайиш кузатилди

Февралдаги кичик ўсишдан сўнг март ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида сезиларли пасайиш қайд этилди. Хусусан, Тошкент кўчмас мулк бозорида фаоллик 20,7 фоизга пасайди. Иккиламчи бозор пасайишни бошлади, ойига ўртача нарх атиги 0,5 фоизга ошди. Пойтахт ижара бозоридаги фаоллик ҳам янада камайди.


дайжест

Хоразмда Эрон компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари вакиллари Хоразмда Эрон компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиш ва 23 та инвестициявий лойиҳа бўйича ҳамкорлар топиш истиқболларини муҳокама қилди.


дайжест

Энергия ресурсларидан нооқилона фойдаланган юридик шахслар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли томонидан энергия тежамкорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастурлар қабул қилиш режалаштирилмоқда. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан нооқилона (ноқонуний) фойдаланганлик учун юридик шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.


дайжест

Жамият

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

16 апрель ярим тунда Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. Жароҳат олганлар йўқ. ЙҲХБ суриштирув ишларини бошлади.


дайжест

Тошкентда яна бир мозаикали бино реклама баннерларидан тозаланди (+фото)

Тошкент шаҳри Беруний-1 массивида мозаика чизилган бинодан реклама баннерлари олиб ташланди. Бу мозаик паннолар маданий мерос объектлари қаторига қўшилганидан буён юз берган бу каби камида иккинчи ҳолат. Фото.


дайжест

Қашқадарёда прокуратура терговчиси 5 минг доллар билан қўлга тушди

Қарши тумани прокуратураси терговчиси имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмагани юзасидан фуқарога қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 5 минг доллар пора олаётганда ушланди. Унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Тошкентда ўқувчиси ток уришидан вафот этган мактабнинг директори ва унинг ўринбосарига ҳукм ўқилди

Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқувчининг электр токи уриши оқибатида вафот этгани ортидан мактаб маъмуриятига суд ҳукми чиқарилди. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 4 йилга қамалди, директорга эса 4 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.


дайжест

Тошкентда ниқобли шахслар тунда экскаватор ёрдамида дарахтни қўпориб олди

Юнусобод туманида кечаси бир гуруҳ ниқобли шахслар давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида бир туп сафора дарахтини қўпориб олди. Экология вазирлиги уларнинг шахсини аниқлаштириш ишлари кетаётгани, дарахт эса тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда қайта экилганини билдирди.


дайжест

Тошкент метросида қизга шилқимлик қилган яна бир йигит 5 суткага қамалди

Тошкентда метро вагони ичида қизнинг белдан пастки қисмига тегиниб, шилқимлик қилган 25 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Айбланувчи судда тиқилинчда қизга билмай тегиб кетганини айтди. Қиз йигит бу ишни қилаётганида қўлидан ушлаб олганини ва гаплашиб олмоқчи бўлганида йигит қочиб кетганини билдирди.


дайжест

Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали қурилади

Тошкент халқаро аэропорти негизида янги карго терминалини қуриш режалаштирилмоқда. Натижада хизмат кўрсатиш қуввати суткасига 70 тоннадан 300 тоннага етади. Uzbekistan Airports раҳбари Жавлонбек Умархўжаевнинг айтишича, ҳозирги терминал сифатли ва вақтида хизмат кўрсатиш имконини бермаяпти.


дайжест

Сурхондарёда аттракцион троси узилиб кетиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Термиз шаҳридаги Bolajon маданият ва истироҳат боғида аттракцион троси узилиб кетиши сабабли 2 қиз ва 2 аёл жароҳатланди. Улардан 2 нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган. Саноат хавфсизлиги қўмитаси аттракцион мавсум олдидан синовдан ўтказилмаганини билдирди.


дайжест

Энди Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 1 соат қолганда тугайди

Uzbekistan Airways энди халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилишини эълон қилди.


дайжест

Президент Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва Беруний музейини реконструкция қилиш лойиҳалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва университети ҳамда Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани марказида музей қурилиши лойиҳалари тақдимоти билан танишди.


дайжест

Тошкентда фуқаро профилактика инспекторини пичоқлади

Янгиҳаёт туманида жанжал бўлаётган хонадонга борган профилактика инспекторини маст ҳолдаги уй эгаси пичоқлади. ИИБ ходимига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳолат бўйича уй эгасига жиноят иши очилди.


дайжест

«Rinotin kids» сиропи рухсатномаси бекор қилиниб, дорихоналардан қайтариб олинди

Санэпидқўмита овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатномаларни бекор қилди. Республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардан сиропни қайтариб олиш топшириғи берилди.


дайжест

Спорт

Ўзбекистон спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини 7 та медаль билан тамомлади

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан якунлади.


дайжест

Маданият

Тошкентда «Турк дунёси рассомлари учрашуви» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси «Турк дунёси рассомлари учрашуви» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 20 апрелга қадар кўргазма залларида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон рассомларининг 70 дан ортиқ асарларини томоша қилишингиз мумкин.


дайжест

Жаҳон

Украинанинг Чернигов шаҳрига ракета зарбаси берилди, 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Россия Украинанинг Чернигов шаҳри марказига ракета ҳужумини уюштирди, оқибатда камида 13 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ киши жароҳатланди. Расмийлар турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрганини билдирди.


дайжест

Марказий Осиёда демократия даражаси пасайишда давом этмоқда — Freedom House

Марказий Европа ва Марказий Осиёда демократик кўрсаткичлар пасайишда давом этмоқда, Украинадаги уруш ва бошқа можаролар эса минтақадаги геосиёсий ўзгаришларни тезлаштирди, дея таъкидлади Freedom House. Ўзбекистондаги демократия даражаси 7 дан 1,18 балл сифатида баҳоланди.


«Gazeta.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Фотосессия саройига айланган амир қабулхонаси. Уни Абдулаҳадхон Россия императорини кутиб олиш учун қурдирган эди

Бухорога поездда йўл олган киши унинг «йўлдоши» — Когонга бориб тушади. Вокзалдан чиқишингиз билан, сизни Бухоро амири қурдирган уч қаватли муҳташам мажмуа — Когон саройи қарши олади. «Газета.uz» мухбири саройда бўлиб, унинг ўтмиши ва ҳозирги аҳволи билан танишди.


дайжест

«Давлат ўз функцияларини қурувчи компанияларга юкламаслиги керак». Кўчмас мулк бўйича эксперт — Тошкентни ривожлантириш ҳақида

Тошкентнинг ўсиш суръатлари транспорт ва экология билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирмоқда. Денис Соколов «Газета.uz» билан суҳбатда давлат учун хатарларни юмшатиш, аҳоли учун уларнинг олдини олиш йўллари ҳамда тошкентликларни жамоат транспортига ўтказиш нега қийин кечиши ҳақида сўз юритди.

Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!