15 апрель — 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. 26 апрель куни бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистонликлар биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+2') ҳисобни очди. Рақиблар ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйди, натижада ҳужумчи Ҳусайн Норчаев жарима майдончаси ичига кириб, дарвозабонни жазолади.

36-дақиқада ҳужумчи Русланбек Жиянов жарима майдончасига яқинлашаётганда тўпни қабул қилиб олди ва ўткир бурчакдан аниқ зарба берди.

70-дақиқада Саудия Арабистони вакили Айман Салем иккинчи сариқни олиб, майдондан четлатилди.

Ўйиннинг 84-дақиқасида ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси турнирнинг амалдаги чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги — ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ва Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этиладиган халқаро Осиё чемпионати. Турнир 15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Турнир ОФКнинг 2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига саралаш турнири бўлиб хизмат қилади. Турнирнинг энг яхши учта жамоаси Осиё вакиллари сифатида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритса, тўртинчи энг яхши жамоа плей-офф баҳсида иштирок этади. Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этади. Саудия Арабистони амалдаги чемпион ҳисобланади.

Статистика

u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футбол

Видео

Фото

u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболu-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футбол