Архив

Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди
3 декабрь 2021, 16:55

Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган беҳаё видео ортидан Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси унинг ҳамкасблари ташаббуси билан чақирилган ҳамда тегишли қарорни 24 нафар депутатдан 23 нафари қўллаб-қувватлаган.

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади
3 декабрь 2021, 16:43

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Кавказ ҳудудларидан Ўзбекистонга кириб келадиган антициклон дам олиш кунлари ҳаво ҳароратини туширади. Кундуз куни ҳаво +10 даражагача пасаяди. Бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловдан кейинги биринчи давлат ташрифи Қозоғистонга бўлади
3 декабрь 2021, 16:33

Шавкат Мирзиёевнинг сайловдан кейинги биринчи давлат ташрифи Қозоғистонга бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5−6 декабрь кунлари Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу октябрдаги сайловдан кейин биринчи давлат ташрифи ҳисобланади.

2022 йилда Ўзбекистоннинг водород ишлаб чиқариш салоҳияти баҳоланади
3 декабрь 2021, 15:43

2022 йилда Ўзбекистоннинг водород ишлаб чиқариш салоҳияти баҳоланади

Энергетика вазирлиги ва Жаҳон банки 2022 йилда Ўзбекистонда водород ишлаб чиқаришнинг техник салоҳиятини баҳолайди. Ўрганишлар якунида «кўк» ва «яшил» водородни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.

Марказий банк икки корхонага тўлов хизматларини амалга ошириш учун лицензия тақдим этди
3 декабрь 2021, 15:35

Марказий банк икки корхонага тўлов хизматларини амалга ошириш учун лицензия тақдим этди

Марказий банк томонидан «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ва «VENKON GROUP» МЧЖларига тўлов фаолиятини олиб бориш учун лицензия берилди.

Фарғона ва Сурхондарёда ноқонуний равишда ер сотишга уринган шахслар қўлга олинди
3 декабрь 2021, 14:43

Фарғона ва Сурхондарёда ноқонуний равишда ер сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистон туманида иссиқхона фаолиятини ташкил этиш, Шеробод туманида эса уй-жой қуриш учун ер сотишга уринган шахслар ушланди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жаҳон банки Афғонистонга музлатилган активлардан $280 млн ажратади
3 декабрь 2021, 13:53

Жаҳон банки Афғонистонга музлатилган активлардан $280 млн ажратади

Жаҳон банки бошқаруви Афғонистон реконструкция траст жамғармаси донорлари маблағ ўтказишни тасдиқлаганидан сўнг Афғонистонга музлатилган активлардан 280 млн доллар ажратади. Донорлар учрашуви 3 декабрь куни бўлиб ўтади.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
3 декабрь 2021, 12:41

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Президент Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Ҳоким ёрдамчилари эса 1 январда фаолиятини бошлайди. Ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик ва банклардан ходимлар бириктирилади. Улар бир йилга хизмат сафарига юборилади ва маоши сақлаб қолинади. Уларнинг энг яхшилари эса «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишонига тавсия қилинади.

Электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлди
3 декабрь 2021, 12:06

Электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлди

Пойтахтни сув билан таъминловчи «Қодирия» сув иншоотининг юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келиб, насос агрегатлари ўчиб қолган. Бунинг оқибатида шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

«Толибон» Ўзбекистонни афғон самолёт ва вертолётларини қайтаришга чақирди
3 декабрь 2021, 11:25

«Толибон» Ўзбекистонни афғон самолёт ва вертолётларини қайтаришга чақирди

Толиблар Ўзбекистонни Афғонистон ҳукумати қулаганидан кейин афғон учувчилари мамлакатни тарк этган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирди. Август ўрталарида Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёт ҳамда 24 та ҳарбий вертолёти Термиз халқаро аэропортига мажбурий равишда қўндирилган эди.

Алишер Усмонов «ВКонтакте»даги улушини сотди. Ижтимоий тармоқ «Газпром» қўлига ўтди
3 декабрь 2021, 10:57

Алишер Усмонов «ВКонтакте»даги улушини сотди. Ижтимоий тармоқ «Газпром» қўлига ўтди

Алишер Усмонов холдинги «МФ Технологии» (VK, собиқ Mail.ru Group) компаниясидаги 57 фоизлик улушини «Газпром» билан боғлиқ СОГАЗ компаниялар гуруҳига сотди.

Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди
3 декабрь 2021, 10:54

Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 1 мартгача Ўзбекистоннинг барча туманларида блокпостлар ўрнатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ушбу хабарнинг ёлғон эканлигини маълум қилди. Жамоат хавфсизлиги концепциясида ҳудудларда камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилиши назарда тутилган.

«Ўзбекгидроэнерго» инвестиция дастурлари Ўзбекистонда декарбонизацияга ёрдам беради — Fitch Rating
3 декабрь 2021, 10:29

«Ўзбекгидроэнерго» инвестиция дастурлари Ўзбекистонда декарбонизацияга ёрдам беради — Fitch Rating

Fitch Rating агентлиги прогнозларига кўра, «Ўзбекгидроэнерго» инвестиция дастурлари 2030 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқаришда иссиқлик электр станциялари улушини 75 фоиздан камроқ даражагача қисқартириш имконини беради.

Коррупцияни содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда
3 декабрь 2021, 10:26

Коррупцияни содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда

Антикоррупция агентлиги коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билан чиқди. Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, коррупцияга оид жиноятлар тоифасига 15 турдаги қонунбузарлик киритилмоқда. Шунингдек, порахўрлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шу турдаги жиноятчиларни муддатидан илгари шартли озод қилмаслик ва жазосини енгилроғи билан алмаштирмаслик таклифи билдирилди.

Ўзбекистон илк бор Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеясига мезбонлик қилади
3 декабрь 2021, 01:24

Ўзбекистон илк бор Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеясига мезбонлик қилади

Мадридда бўлиб ўтган БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг сессиясида 2023 йилги Бош ассамблеяни ўтказиш учун Ўзбекистон танлаб олинди. Шу муносабат билан 2023 йилда Самарқандга жаҳон туризм пойтахти мақоми берилади. Бош ассамблеяни ўтказишга Португалия ҳам даъвогарлик қилганди.

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади
2 декабрь 2021, 23:50

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш, жумладан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш тарзидаги чора жорий этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, «йўлда безорилик» содир этган ҳайдовчилар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилади.

Ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқаролар кафиллигига ҳам рухсат берилади
2 декабрь 2021, 21:26

Ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқаролар кафиллигига ҳам рухсат берилади

Ўзбекистонда ипотека кредити ва субсидия олишда уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бекор қилинади. Эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 млн сўм субсидия тўланади. Шунингдек, ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафиллигига ҳам рухсат берилади.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоначиларга жиноят иши қўзғатилди
2 декабрь 2021, 20:50

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоначиларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда катта миқдордаги «Тропикамид», «Зардекс» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади
2 декабрь 2021, 20:10

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади

The Economist журнали рейтингида Тошкент Дамашқ ва Триполи билан дунёнинг энг арзон шаҳарлари учлигидан жой олди. Рейтингни тузишда 200 та товар ва хизматлар нархи Нью-Йорк билан солиштирилган.

Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар вазифалари белгилаб берилди
2 декабрь 2021, 19:55

Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар вазифалари белгилаб берилди

Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар — ҳукумат, ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ, ДХХ, Бош прокуратура, АКТ вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ССВ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вазифалари белгилаб берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг