Архив

Покистонда темирйўл вокзалидаги теракт оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди
9 ноябрь 2024, 19:52

Покистонда темирйўл вокзалидаги теракт оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди

Покистонда Балужистон провинциясидаги темирйўл вокзалида бомба портлади. Камида 25 киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳодиса учун жавобгарликни қўзғолончи гуруҳ — Балужистон озодлик армияси ўз зиммасига олди.

«Транскаспий транспорт йўлаги Марказий Осиёнинг иқтисодий интеграцияси учун имконият яратади» — ИҲТТ вакили
9 ноябрь 2024, 16:09

«Транскаспий транспорт йўлаги Марказий Осиёнинг иқтисодий интеграцияси учун имконият яратади» — ИҲТТ вакили

Европа иқтисодиёти кунлари давомида Осиё ва Европа ўртасидаги юк ташувини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг роли муҳокама қилинди. Мутахассислар Транскаспий транспорт йўлаги ривожланиши учун зарур омиллар, жумладан, инфратузилмани кенгайтириш ва логистика, божхона жараёнини рақамлаштиришни таъкидлади.

ДХХ вилоятлар ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди
9 ноябрь 2024, 15:07

ДХХ вилоятлар ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди

ДХХ ва ИИВ ходимлари рейд ўтказиб, Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида наркотик моддалар сақлаган ва унинг савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди. Ҳозирда гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Asialuxe Travel меҳмонхоналар учун 50 фоизлик глобал чегирмалар таклиф этмоқда
9 ноябрь 2024, 11:00

Asialuxe Travel меҳмонхоналар учун 50 фоизлик глобал чегирмалар таклиф этмоқда

Asialuxe Travel туроператори Double 11 Sale акцияси доирасида Дубай, Париж, Бали, Мальдив ороллари, Туркия ва бошқа мамлакатлардаги меҳмонхоналарга 50 фоизлик чегирмалар таклиф этмоқда.

Нима тайёрлаймиз: танга илиқлик берувчи ичимликлар
9 ноябрь 2024, 09:21

Нима тайёрлаймиз: танга илиқлик берувчи ичимликлар

Чаканда (облепиха) чойи, цитрус чойи, анорли чой ва бошқа иссиқлик улашувчи ичимликлар — Zira.uz жамланмасида.

8 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
8 ноябрь 2024, 23:48

8 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Манфаатлар тўқнашуви декларацияси ўз ичига оладиган маълумотлар рўйхати, энергоресурслар учун имтиёзларни давом эттириш режаси, рекорд даражада олтин сақлаётган Ўзбекистон, Тошкент метрополитенида пайдо бўладиган жамоат ҳожатхоналари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда экскаватор қувурга шикаст етказиши оқибатида камида 3,5 минг хонадон вақтинча газдан узилди
8 ноябрь 2024, 23:41

Тошкентда экскаватор қувурга шикаст етказиши оқибатида камида 3,5 минг хонадон вақтинча газдан узилди

Тошкентда қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор газ қувурини узиб юборди. Оқибатда Яккасарой туманидаги 3500 та ерли хонадон, шунингдек, Мирободдаги бир қанча кўчалар истеъмолчилари табиий газдан вақтинча узилди.

Фарғонада Matiz ва Lada Vesta тўқнашувида йўловчи жароҳатланди
8 ноябрь 2024, 23:06

Фарғонада Matiz ва Lada Vesta тўқнашувида йўловчи жароҳатланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Matiz нотўғри қайрилиш ортидан қарши йўналишдаги Lada Vesta билан тўқнашди. ЙТҲда иккинчи машина ичидаги 80 ёшли фуқаро жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.

МБ 7 та банк ва 2 та ММТни жаримага тортди
8 ноябрь 2024, 22:45

МБ 7 та банк ва 2 та ММТни жаримага тортди

Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди. Шунингдек, жами 8 та банк, тўлов ташкилоти ва тизимлари чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Мораторийга қарамай, яна Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олинди. Табиатга зарар миқдори 233 миллард сўм
8 ноябрь 2024, 22:41

Мораторийга қарамай, яна Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олинди. Табиатга зарар миқдори 233 миллард сўм

Дарё ўзанларидан норуда материаллар қазиб олишга мораторийга қарамай, Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши давом этмоқда. Бу сафар табиатга 233 млрд сўм зарар етказилди. Аввалроқ БП бу иш билан шуғулланувчи компанияларнинг лицензиялари бекор қилинмаётганини афсус билан қайд этганди.

Президент қатор тиббиёт ходимларини мукофотлади
8 ноябрь 2024, 21:50

Президент қатор тиббиёт ходимларини мукофотлади

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан президент соғлиқни сақлаш тизимидаги хизматлари учун айрим соҳа мутахассисларини орден ва медаллар билан тақдирлади.

Аҳолининг валюта сотиб олиши ва сотиши ўртасидаги ижобий фарқ 4,8 млрд долларга етди — МБ
8 ноябрь 2024, 21:15

Аҳолининг валюта сотиб олиши ва сотиши ўртасидаги ижобий фарқ 4,8 млрд долларга етди — МБ

Январь-сентябрь ойларида банклар аҳолидан сотганидан 4,8 млрд доллар кўпроқ валюта сотиб олди. Ижобий фарқ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар ошди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми камайди.

Фуқароларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда
8 ноябрь 2024, 20:49

Фуқароларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда

Солиқ кодексига ўзгартиришлар билан Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини ошириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини аниқлаш учун биноларнинг минимал солиқ базасини кўтариш кўзда тутилган.

Қашқадарёда 28 ёшли бемор хусусий поликлиникада олган муолажасидан сўнг вафот этди
8 ноябрь 2024, 17:16

Қашқадарёда 28 ёшли бемор хусусий поликлиникада олган муолажасидан сўнг вафот этди

Шаҳрисабз туманида томоғи шишганидан шикоят қилиб хусусий поликлиникага борган 28 ёшли аёл олган муолажасидан сўнг вафот этди. Маълум бўлишича, шифокор унга «Цефтриаксон» антибиотиги ва «Дексаметазон» препарати аралашмасидан инъекция юборган. Ҳозирда ўлим ҳолати бўйича тергов ишлари кетмоқда.

Optimo: кичик бизнесни бошқариш учун қулай дастур
8 ноябрь 2024, 17:00

Optimo: кичик бизнесни бошқариш учун қулай дастур

Optimo менежерлар ва кассирлар учун қулай интерфейсга эга бўлиб, бизнесни автоматлаштиришга ёрдам беради.

Ҳукумат тарифлар ошганига қарамай, газ ва электр энергияси нархларини субсидиялашда давом этмоқчи
8 ноябрь 2024, 16:46

Ҳукумат тарифлар ошганига қарамай, газ ва электр энергияси нархларини субсидиялашда давом этмоқчи

2025 йилда давлат бюджетидан электр энергияси, табиий газ нархларидаги тафовутни қоплаш ва иссиқлик корхоналарига субсидиялар учун 12,3 трлн сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. Ҳукумат тарифлар ошгани ва 2025 йилда яна ошишига қарамай, газ ҳамда электр энергияси нархларини субсидиялашда давом этмоқчи.

«Ватан фақат ғалабага эришилгандагина севилмайди» — Байден Трампнинг ғалабаси ҳақида
8 ноябрь 2024, 16:44

«Ватан фақат ғалабага эришилгандагина севилмайди» — Байден Трампнинг ғалабаси ҳақида

АҚШ президенти Жо Байден президентлик сайловларидан кейин халққа мурожаатида ҳокимият Дональд Трампга «тинч ва тартибли» ўтишини таъминлашини айтди. «Биз мамлакат танловини қабул қиламиз», — деди у.

Бир кечада Украинага юзга яқин дрон ҳужум қилди
8 ноябрь 2024, 16:15

Бир кечада Украинага юзга яқин дрон ҳужум қилди

Ўтган суткада Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида 65 дан ортиқ киши жароҳатланди. Харьковда турар жой биносининг уч қавати вайрон бўлди. Запорожье шаҳрида ҳам кўп қаватли уйга зарар етказилди, 9 киши, жумладан, бир ёшли бола ҳалок бўлди, шаҳарда мотам эълон қилинди.

Тахтақорача довонида машинага тош қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Венгрия фуқаролари ҳам бўлган
8 ноябрь 2024, 15:31

Тахтақорача довонида машинага тош қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Венгрия фуқаролари ҳам бўлган

Тахтақорача довонида тоғдан улкан тош автомобилга қулаши оқибатида уч киши, жумладан, икки нафар Венгрия фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси чуқур таъзия изҳор этиб, марҳумларнинг жасадларини ватанига қайтаришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
8 ноябрь 2024, 15:11

Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаб бериш режалаштирилмоқда

Шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам норентабель автобус йўналишларида етказилган зарарни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг