Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 мегаВатт бўлган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.
АҚШ президенти Жо Байден 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган Кобулдаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД раҳбарлари ва объектларига зарба беришни буюрди. «Биз кечирмаймиз. Биз унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди у.
Фанлар Академияси қошидаги геномика ва биоинформатика маркази олимлари помидорга асосланган коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш устида ишлашмоқда. Шунингдек, қорамолларни коронавирусга қарши вакциналар билан эмлаб, унинг сути вирусга қарши курашишга ёрдам бериши мумкинлиги борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Пара-енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Токиода бўлиб ўтаётган ёзги Паралимпиада мусобақаларида кумуш медални қўлга киритди.
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди. Давлат раҳбари у ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналарининг ишга тушириш тадбирларида иштирок этиб, аҳоли билан мулоқот қилади.
Панжшер вилоятидаги толибларга қаршилик кучларининг етакчиси Аҳмад Масъуд Россиянинг РБК нашрига интервью берди. У ўзи билан бирга қанча жангчилар борлиги, унинг тарафдорлари кимлар эканлиги, қўшни ва бошқа хориж давлатларидан ҳарбий кўмак олаётгани ёки йўқлиги ҳамда Ғани режими нима сабабдан бунчалик тез қулагани ҳақида фикр билдирди. Қолаверса, Россия ўз манфаатини кўзлаган ҳолда толибларга босим ўтказиши лозимлигини таъкидлади. «Газета.uz» интервьюнинг таржимасини тақдим қилади.
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами очиқ майдонларда ўтказилади. Байрамни ташкил этишга қўйилган талаблар маълум қилинди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 841 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 361 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Қайнар қишлоғидаги муҳандислик ўқ-дорилари сақланадиган омборлардан бирининг ёнида ёнғин юзага келиб, портлашлар рўй берди. Оқибатда тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 66 киши жабрланган. Бир неча киши алоқага чиқаётгани йўқ. Тахминан 1200 киши эвакуация қилинди.
Пайшанба куни Кобулда содир этилган портлашларда 90 нафардан ортиқ афғон фуқароси ва 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. 1000 дан ортиқ одам жароҳатланган. «ИШИД» Афғонистон пойтахтида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Президент фармони билан таниқли хонанда ва актёр Ботир Зокиров вафотидан сўнг «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.
Тошкент метрополитенида барча алоқа компанияларидан фойдаланишни жорий қилиш ва бепул Wi-Fi йўлга қўйилиши кутилмоқда.
KFC таомларини фақатгина Тошкент шаҳридаги расмий етказиб бериш хизматлари орқали буюртма бериш лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон орқали Европа ва бошқа давлатларга ўтиб кетаётган Афғонистон қочқинлари орасида террорчилар борлиги ҳақидаги хабарларга ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари муносабат билдирилди. «Ўзбекистон ҳудудидан транзит орқали ўтиб кетаётган шахсларнинг олдиндан рўйхати бўлади, улар тегишли фильтрдан ўтказилади. Бизнинг тегишли ваколатли органларимиз томонидан мамлакатимиз ҳудудида қандайдир террорчилар кириб келишига йўл қўйилмайди», — деди Фарҳод Арзиев.
Деярли ҳар бир мамлакатда ўзига хос дизайн, ўлчам ва ҳар хил қийматдаги пул банкнотлари мавжуд. Халқаро банкнот жамиятининг «Йил банкноти» танловида ҳар йили янги муомалага чиқарилган кўплаб пул белгилари ғолиблик учун курашади. 2010−2020 йилларда мазкур танловда ғолиб бўлган дунё мамлакатлари пуллари ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Долларнинг расмий курси 13,27 сўмга пасайди ва жами 10 640,74 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома расмийлаштирган тақдирда улар маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига ҳам ўзгартиш киритилди.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Афғонистонда қийин аҳволга ёки мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга 12,2 млн сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши мумкин. Президент Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутган қонунни имзолади.
Сенатнинг ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Афғонистон борасида Ўзбекистоннинг позициясини маълум қилди. «Энг аввало биз Афғонистонда барча сиёсий кучларни манфаатини эътиборга оладиган, уларнинг ўзаро тинчлик музокаралари натижасида эришиладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг