Андижон вилоятида аҳолини паррандачиликка кенг жалб этиш дастури амалга оширилмоқда. Давлат ОАВлари ҳар 100 та товуқдан 80 таси тухум туғиб, 2 млн сўм (тухум нархи 1500 сўм бўлса) соф фойда келтириши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда. Бироқ айрим аҳоли вакиллари товуқлар 30 донадан кўп тухум қўймаётгани, баъзилари ўлиб кетаётгани ва тухум 700 сўмдан сотилаётгани, шунинг учун ҳам зарар кўраётганини айтишмоқда. Андижон ҳокимлиги ушбу ҳолатлар бўйича муносабат билдирди.
Киевда ишлаётган ўзбекистонлик шифокор Темурбек Юсупов «Газета.uz»га берган интервюсида Украина пойтахтида вазият анча яхшилангани, комендантлик соати қисқаргани, жамоат транспорти иши тикланганини айтди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, расмийлар ҳозирча шаҳарга қайтишни тавсия этмаяпти, чунки вазият кескин ёмонлашиши мумкин. Шунингдек, у Польша билан чегарада содир бўлган ЙТҲда яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлганини маълум қилиб, Украинадаги «бандеровчилар ва нацистлар» ҳақидаги хабарлар бўйича фикр билдирди.
1 майдан республикадаги тўхтаб туриш ва автомобиль қўйиш жойларида турли кўринишдаги йўл белгилари ўрнатилади. Аввалги йўл ҳаракати қоидаларида тўхташ жойи белгиси фақат бир кўринишда эди.
ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ҳамкорликда ишловчи катта инспектор лавозими жорий этилди. У, жумладан, ўрта махсус таълим даргоҳларида ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, викторина ва турли мусобақаларни ташкил этади.
Россиянинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири «Фармасинтез» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 30 млн доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Компания 2023 йилда саратонга қарши дори воситаларини ишлаб чиқаришни бошлайди.
Ҳукумат фармойишига кўра, шанба куни Ўзбекистонда умумхалқ ҳайрия ҳашари бўлади.
АҚШда яшовчи шериги билан Самарқандда яшовчи фуқарони 40 минг доллар эвазига Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бундай ҳолатлар ҳудудда аввал ҳам қайд этилган эди.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар Ватанга содиқлик қасамёдини қабул қилди. Маросимда «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин иштирок этиб, чақирилувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини тизимли равишда содир этиб келган веб-сайтлар фаолияти вақтинча чекланади. Интелектуал мулк соҳасида давлат назорати кучайтирилади.
Ўзбекистонда шиналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва гиламларга мажбурий маркалашни жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда. Расмийларга кўра, бу соҳаларда сохталаштириш ва контрафакт даражаси юқори.
Amazon компаниясининг тематик рекламаларнинг автоматлаштирилган хариди бўйича консультанти Ирина Аблязова — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Биз ундан Америкадан бўлмаслик иш топишга қандай ёрдам бериши, компаниянинг қатъий корпоратив маданияти, нима учун раҳбариятга чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлиш шарт эмаслиги ва АҚШга қандай қилиб бориш мумкинлиги ҳақида сўрадик.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москвада Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунига кўра, БМТ Россиянинг Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилишда БМТ ва Қизил Хоч ташкилотининг иштирокига «принципиал» розилигини билдирди. Пайшанба куни Гутерриш Киевда Украина президенти билан учрашади.
Сенатда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
25 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида экологлар она қўнғир айиқни икки боласи билан учратиб қолган эди. Бир кун ўтиб ижтимоий тармоқларда болаларнинг биттаси ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумонланувчи аниқланди. Унинг уйидан бир дона айиқ боласининг териси топилган. Лекин гумондор айиқ боласини ўлик ҳолда топганини айтмоқда.
Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов мактаб ўқувчиларини керак бўлса уриш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «аввал ўқитувчилар болаларни калтаклашган ва бу уни ҳозиргача келишига ёрдам берган». Туман ҳокимлиги матбуот хизмати «ижтимоий тармоқларда вазият бошқача талқин қилинганини» маълум қилди.
2021 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 39343 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 34330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.
Адхамжон Сормонкулов ва Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондони ўринбосарлари этиб тайинланди.
Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Комил Алламжонов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет билан учрашувда ОАВ эркинлигини таъминлаш учун халқаро ташкилотларнинг кўмаги зарурлигини таъкидлади. У БМТ бошқармаси билан ҳамкорлик матбуотни ривожлантириш ва «аҳолини агрессив ва шафқатсиз хорижий ташвиқотдан» ҳимоя қилиш учун муҳим деб атади.
Ўзгидромет 27 апрель куни кучли ёғингарчилик туфайли Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Жиззах вилояти Эгизбулоқ маҳалласига келган сел 70 дан ортиқ қабрни оқизиб кетган. СЭС ходимлари аҳоли орасида турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун сув ва тупроқ намуналарини олишди ҳамда аҳолига дори ва антисептик воситалари тарқатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг