UzReport TV орқали Сенат мажлиси трансляцияси бошланганидан қарийб 8 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Парламент юқори палатасининг YouTube-саҳифасида жонли эфир 2019 йил октябридан бери биринчи марта намойиш этилмади. Президент фармонига кўра, 1 декабрдан бошлаб йиғилишлар МТРК каналлари ва интернет тармоғида эфирга узатилиши керак эди.
Президент фармони билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди. Крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш агентликнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг синфдоши 4 сотих ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди. Нурафшонда эса МЧЖ раҳбари 2 гектар ерни 500 минг долларга сотмоқчи бўлди. ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаг Департамент ва ИИВ ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ бир қанча ҳолатларни аниқлади.
Россиянинг Fix Price дискаунтерлар тармоғи йил бошидан буён Ўзбекистондаги 12 дўконини ёпди, яна 30 таси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Истеъмолчиларга ичимлик суви бўйича асоссиз ҳисобланган тўловларнинг ярми миқдорида компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу компенсация ичимлик суви таъминоти ташкилотидан ундирилади.
Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.
Сўнгги беш йил ичида таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 2,5 баробар ошди, бироқ мамлакатдаги ўртача иш ҳақига нисбатан фарқ 16,8 фоиздан 26,5 фоизгача кўтарилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида эса тафовут аста-секин қисқарди, аммо 2022 йил январь-март ойларида у беш йил аввалги кўрсаткичга қайтди.
Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси 2022 йил охиригача узайтирилиши режалаштирилмоқда, — дея маълум қилди депутат Дониёр Ғаниев. Банан, ананас ва бошқа цитрус мевалари учун импорт божлари имтиёзлари ҳам узайтирилиши мумкин.
Жаҳон банки тадқиқотлари Ўзбекистонда ишга қабул қилиш жараёнида ҳар икки жинс вакилларига нисбатан бирдек кучли дискриминация мавжудлигини кўрсатди. Иш берувчилар иш қидираётганларнинг жинси, ёши ва ташқи кўринишига оид афзалликларга урғу берган ҳолда, камситувчи характерга эга бўлган реклама эълонларини жойлаштирадилар. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, меҳнат бозорида гендер тенгсизлиги билан боғлиқ стереотиплар жуда кучли.
Президент қарори билан боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, 11 ойлик имтиёзли давр билан 300 млрд сўм бюджет ссудаси ажратилди. Мазкур ссуда ҳисобидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига қарз берилади.
Самарқанддаги меҳмонхоналардан бирининг иш бошқарувчисига хорижлик сайёҳ, IT-мутахассисни ҳақоратлаб, камситгани учун 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган.
Андижон ҳудудида содир бўлган 4,1 магнитудали зилзила Хонобод, Қўрғонепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида ҳам сезилди.
«Уральские авиалинии» Ўзбекистон ва МДҲнинг яна учта давлатига октабрь ойи охиригача барча рейслар бекор қилинишини маълум қилди. Компания бу қарорни «Европа давлатларининг ҳаво ҳудудини ёпиши» билан изоҳлади.
«Ўзкомназорат»га тайинланган янги бошлиқ, Ташқи ишлар вазирлигидан кетган Абдулазиз Камилов, 30 апрель куни бўладиган хайрия ҳашари, Ўзбекистонда болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилиши, қоракўлчилик ва ипакчилик учун муддати узайтирилган имтиёзлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 27 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.
Чироқчи туманида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ва аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди. Фуқаролардан бири инспекторнинг погони ва бодикамерасини юлиб олган. Туман прокуратураси уларга нисбатан жиноят иши очди.
Ҳукумат қарори билан Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. «Ўзкомназорат»нинг аввалги раҳбари айрим ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан лавозимидан четлаштирилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев техникумлар бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бунда аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, улардаги ўқув дастурлар, методология, дарсликлар ва амалиёт тизими буткул қайта кўриб чиқилади.
Қоракўлчилик маҳсулотларини етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари 2026 йил 1 январгача узайтирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг