Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади. Шунингдек, мусиқа фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади.
Ҳавонинг кучли ифлосланиши сақланиб қолаётгани сабабли Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юзлаб одамлар нафас олиш муаммолари билан касалхонага ётқизилди. Ҳукумат мактаблардаги барча синфларни онлайн таълимга ўтказди ва аҳолини январь ойи охиригача кўчаларда ниқоб тақишга чақирди.
ЖСТга аъзолик масаласида «ташкилотга яқинда аъзо бўлган давлатлар билан музокаралар олиб бориш осонроқ, чунки улар бу жараён нақадар мураккаб эканини ҳали унутишмаган», — деди президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов. У, шунингдек, нотариф тўсиқлар муаммосига ҳам тўхталди.
️2025 йилдан бошлаб ҳар йили синхрон сузиш бўйича Тошкент шаҳрида «Сув париси», сузиш бўйича эса Самарқанд вилоятида Silk Water халқаро турнирлари ўтказилади. 2026 йилдан эса тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда 6×15 метр ўлчамли сузиш ҳавзалари барпо этилади.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 4 киши кафеда тайёрланган овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди. Ҳолат Санепидқўмита ходимлари томонидан назоратга олинган.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонни барча мавжуд воситалар билан қўллаб-қувватлашни давом эттиради, деб таъкидлади элчи Тойво Клаар. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши «яқин келажакда» Брюсселда, ЕИ-Марказий Осиё биринчи саммити эса 2025 йилда бўлиб ўтиши мумкин.
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари 202,9 млрд сўмлик 200 та ижро ишини қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатгани аниқланди. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Пайшанба куни Урганч туманининг Гурлан кўчасидаги кийим дўконларида ёнғин чиқди. 8 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, 1 соат ичида алангани ўчирди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади.
Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга кириши бутунлай тақиқланмоқда. Мамлакат бу жараённи тартибга солиш соҳасида жаҳон стандартини ўрнатмоқчи. Австралия рақамли саноат ассоциацияси буни «замонавий муаммолар учун ўтган асрдаги ечим» дея атади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. Шунингдек, давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланди.
Дональд Трамп жамоаси Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш режаларидан камида 20 йилга воз кечмоқчи, деб ёзади WSJ. Бу Россия-Украина урушини тугатиш бўйича таклифларнинг бир қисмидир. АҚШ, шунингдек, Россиянинг келгуси тажовузларини тўхтатиш учун Украинага қурол беришни давом эттириши мумкин.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси пропаннинг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорда чеклов (спред) жорий этди.
Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат молия вазири Кристиан Линднерни «кўпинча унинг ишончини оқламагани ва муросага келмагани» учун ишдан олди. Шунингдек, «светофор коалицияси» деб аталувчи ҳукмрон коалиция парчаланиб кетди. Январда Бундестагда ҳукуматга ишонч масаласи овозга қўйилиши кутилмоқда.
Президент томонидан имзоланган қонун билан маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Ҳужжат уч ой ўтгач кучга киради.
Қўқон шаҳрида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилотини қўллаб-қувватлашда айбдор деб топилган 11 киши 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Президент халқ табобати соҳасида ишлаш ҳуқуқи йўқ шахслар томонидан ташхис қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилайдиган қонунни имзолади. Бундан ташқари, халқ табобатида рухсат этилмаган усуллардан фойдаланган ҳолда бундай хизматларни реклама қилиш тақиқланди.
5−10 ноябрь кунлари Тошкентдаги Humo arena муз саройида аралаш жанг санъати спорт тури (MMA) бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда 67 та мамлакатдан 600 нафарга яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақани томоша қилиш учун келганларга кириш бепул.
Иқтисодчи Ботир Қобилов Дональд Трамп АҚШ иқтисодиётида қандай ўзгаришларни амалга оширмоқчи эканлигини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, Трамп Оқ уйга қайтгач, импорт божларининг оширишга, солиқлар бўйича чегирмалар беришга ва ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга уриниб кўради.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлида Cobalt машинасини тоғдан сирпаниб тушган катта тош босиб қолди. Оқибатда салондаги 3 киши ҳалок бўлди.
Дональд Трамп тўрт йиллик танаффусдан кейин Оқ уйга қайтиб, АҚШнинг 47-президенти бўлади. Америка матбуоти унинг ғалабасига қандай муносабат билдирмоқда — «Газета.uz» обзорида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг