Туркияга борадиган Шавкат Мирзиёев, қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришга уринишлар, «Бахти Ташкентский»га нисбатан бошланган суд жараёни, ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи бекор бўлаётган UzGasTrade ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
АҚШ Украина ва Исроилни «қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлашга ваъда берган, бироқ улар аралашган можаролар кескин нуқтага етгани сабабли уч давлатнинг миллий манфаатлари бир-биридан фарқ қилмоқда, деб ёзмоқда New York Times.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 машинасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Тошкент вилоятида ўзини 16 қаватли бино томидан ташлаб, ҳалок бўлган 19 ёшли қиз иши бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Президент Шаҳрисабз шаҳри ва туманида туризм кластери ташкил этишни буюрди. Бу учун 240 млрд сўмга йўлларни таъмирлаш, 115 миллиард сўмга Ғелон қишлоғида инфратузилма яратиш режалаштирилган. У ерда 3000 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди.
Тошкент вилоятида бемор касалликлар тарихи ҳақида сўраган тез тиббий ёрдам шифокорининг юзига мушт туширди. Жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва ўнг томон пастки лаб соҳаси жароҳати аниқланган.
Тошкент вилояти Олмалиқ туманида қиз 16 қаватли бино томидан сакраб, ҳалок бўлди. Қиз уни қутқармоқчи бўлган ИИБ ва ФВБ ходимлари билан суҳбатлашганига қарамасдан, ўз жонига қасд қилган.
Президент вазирликларга Ўзбекистон имзолаган маҳсулот тақсимотига оид барча битимлар ва инвестициявий шартномаларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, сўнг таклифлар тайёрлаш топшириғини берди. Қонунчиликни ЖСТнинг инвестиция чоралари тўғрисидаги битимига мувофиқ уйғунлаштириш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Туркияга расмий ташриф билан боради. У ерда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарларининг биринчи қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.
3 июнь куни «Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд жараёни бошланди. Жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ мавжуд. Судда Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирди.
Мексикадаги президентлик сайловларида ҳукмрон партия вакили, физик олим Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. У мамлакатнинг 200 йиллик тарихида давлат раҳбари лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлади.
Zaamin Ultra учинчи халқаро ультрамарафонида 2, 10, 21 ва 50 км масофаларда ўтказилган баҳсларда Австралия, Буюк Британия, Ирландия, Қозоғистон, Малайзия, Туркия, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатлардан 2100 нафардан ортиқ киши иштирок этди.
Ўзбекистон мамлакат қонунчилигини ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришда давом этмоқда. Президент қарори билан экспортга бериладиган қатор субсидия ва преференциялар, самараси паст солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинади, йиғимлар қайта кўриб чиқилади ва бошқа чоралар кўрилади.
Жондор туманида апрель ойи сўнгида Nexia автомобили шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Яна 2 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
ANORBANK «Марказий Осиё HR бренди 2023» мукофотининг «Минтақа» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. Банк вакиллари мукофотга сазовор бўлган лойиҳа ва унинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.
Президент фармони билан, 2026 йил июлдан давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга бериладиган имтиёзлар, шунингдек, маҳаллий электр жиҳозлари учун нарх преференциялари қисман бекор қилинади. Объектни параллель лойиҳалаш ва қуриш жараёнида харажатларни бюджетдан молиялаштириш тақиқланади.
Ўзбекистон миллий банки Standard Chartered Bank ва LBBW билан кичик ва ўрта бизнес секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида MIGA томонидан қопланадиган 100 млн евро миқдоридаги синдикатланган кредит линиясини жалб қилиш бўйича шартнома имзолади.
Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон мерганлари беш марта рекорд натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада 11 та давлатдан жами 36 та жамоа иштирок этди. Видео.
Мунгёнг (Жанубий Корея) шаҳрида ўтказилган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар 6 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритди. Бу натижа туфайли эркаклар ҳам, аёллар ҳам жамоавий баҳсларда биринчи бўлди.
Президент фармони билан, 2025 йил 1 январдан хусусий провайдерларга синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади. «Ўзбектелеком»нинг ташқи интернет канали бўйича монополиясини 2020 йилдаёқ бекор қилиш режалаштирилганди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг