Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга 12,2 млн сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши мумкин. Президент Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутган қонунни имзолади.
Сенатнинг ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Афғонистон борасида Ўзбекистоннинг позициясини маълум қилди. «Энг аввало биз Афғонистонда барча сиёсий кучларни манфаатини эътиборга оладиган, уларнинг ўзаро тинчлик музокаралари натижасида эришиладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз», — деди у.
Тошкентдаги тунги рейд давомида қоидабузар аёл ва унинг укаси ЙПХ ходимларига бўйсунмасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган ва кўполлик қилган. Аёл ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини эканлигини айтиб, ҳужжатларини тақдим этмаган. Унинг укасидан ҳужжатлар талаб қилинганида, у «Тошкент фуқаросиман» дея, ҳужжатлари йўқлигини айтади. Ушбу фуқароларга тегишли чора кўрилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.
Пойтахт метросининг барча линиялари 30 августдан бошлаб соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди. Шунингдек, метро йўналишларида куннинг айрим вақтларида поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади.
Божхона қўмитаси томонидан Сурхондарё вилоятидаги чегара пости орқали 96,9 кг гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилишга уриниш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Дмитрий Богданов космосга юк етказиб берувчи ExoLaunch компаниясига асос солган. 2020 йилда ExoLaunch Илон Маскнинг Space X компанияси ҳамкорига айланди. Келгусида ExoLaunch Марс ва Ойни колонизация қилиш лойиҳаларига ёрдам беришни режалаштирмоқда. Компания 500 миллион доллардан 2 миллиард долларгача баҳоланмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, чоршанба куни 353 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
«Толибон» назоратига ўтган Афғонистон иқтисодиётининг ҳажми 20 млрд АҚШ долларига тенг. Ноқонуний афюн савдоси афғон иқтисодиётида марказий ўринни эгаллайди. Мамлакат ЯИМининг тахминан 30% қисми, давлат харажатларининг 75% қисми халқаро грантлар ҳисобига молиялаштирилади.
Фермер ва сотиб олувчи ташкилотлар, кластерлар ва етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларда йўл қўйилаётган хатолар, фермер хўжаликларининг 180 млрд сўмдан кўпроқ қарзга ботгани ва бошқалар — Адлия вазирлиги «Фермерга мадад» акцияси доирасида фермерлар манфаатларига энг кўп зарар етказаётган ҳолатларни ўрганмоқда. Вазирлик ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун бир қанча чораларни таклиф қилмоқда.
Президент фармони билан 30 дан зиёд ҳоким, қатор давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари мукофотланди. Улар орасида Тошкент шаҳри ва пойтахтнинг бир нечта туманлари, Жиззах вилояти ва Жиззах шаҳри, Хоразм вилояти ва унинг туманлари ҳокимлари ҳамда бошқалар бор.
Жазоирнинг Марокаш билан дипломатик алоқаларни узаётгани, Япониянинг 8 та префектурасида фавқулодда ҳолат эълон қилингани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Янги қабул қилинган қонун ва қарорлар, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиши, реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонлари оқланиши — «Газета.uz»нинг 25 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Польша президенти Анжей Дуда телефон орқали мулоқотда фуқароларни Ўзбекистон ҳудуди орқали эвакация қилишдаги кўмак учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди.
6 та жиноят иши бўйича реабилитация қилинмай қолиб кетган 115 нафар қатағон қурбонлари оқланди.
Ҳукумат қарори билан Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институтига ректор этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Руминия, Польша, Тожикистон, Швейцария ва Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди.
Долларнинг расмий курси 19,66 сўмга кўтарилди ва жами 10 654,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМларда янги ўқув йили бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий шаклда бошланишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг