Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси билан табрик йўллади. Давлат раҳбари унинг даврида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги шерикликнинг янги даври бошланганини эслаб, Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди. «Дўстона алоқаларни изчил давом эттиришдан манфаатдормиз», — деди у.
Ўзбекистон теннис федерацияси ва «Ўзмиллийбанк» АЖнинг ҳамкорлиги туфайли Ўзбекистоннинг истиқболли ёш теннисчилари Сербияда ўқув-машғулотларида қатнашиш имкониятига эга бўлди.
Ўзбекистон президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида жаҳон геосиёсий жараёнлари янада мураккаблашгани, минтақа мамлакатлари турли хавф-хатарларнинг «салбий таъсири ва оқибатларини ҳар томонлама сезиб тургани»ни таъкидлади. Ўз нутқида ташкилот доирасидаги турли таклифларни илгари сурди.
Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Ўзбекистон ва Европа мисли кўрилмаган даражада бир-бирига яқинлашганини таъкидлади. «Шериклигимизнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда», — деди у «Ўзбекистонда Европа иқтисодиёти кунлари» бизнес-форумининг очилиш маросимидаги видеомурожаатида.
Ўзгидромет ҳисоботига кўра, бу йилги октябрь ҳарорат бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин, экстремал қийматлардан узоқ бўлди. Ёмғир одатдагидан тез-тез ёққани туфайли ой жуда ёмғирли ўтди. Октябрнинг иккинчи ярмидан Ўзбекистонга ҳақиқий куз кириб келди, дея билдирмоқда синоптиклар.
Noventiq Uzbekistan бош директори Олег Мишагин компаниянинг бозордаги 20 йиллик тажрибаси, Softline брендининг Noventiq’га ўзгариши ва компания Ўзбекистонда бизнесга қандай ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари Қорақалпоғистон, Хоразм ва Андижонда коррупциявий жиноятларда гумонланган қатор мансабдорларни қўлга олди. Бир ҳолатда Асака тумани Экология бўлими бош инспектори фуқародан 20 минг доллар олаётганида ушланди.
Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида Яқин Шарқдаги вазият ҳақида гапирди. «Ягона ечим — 1967 йилдаги чегаралар асосида мустақил Фаластин давлатини тузишдир», — деди у. Шунингдек, БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни кескин қоралади.
Тошкент туманлараро маъмурий суди «Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Сардор Кариевнинг уч нафар фарзанди ва аёли яшаб турган уйни хатлаш масаласини қўллаб-қувватлади.
АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Дональд Трамп Флоридада йиғилганларга миннатдорлик билдириб, ўзини АҚШнинг 47-президенти деб атади. «Бу Америка халқининг ҳайратланарли ғалабаси бўлиб, бизга уни яна буюк қилиш имконини беради», — деди у. Овозларни санаш ҳали тугагани йўқ.
Тошкентдаги автобусда «аёллар — олдинда, эркаклар — орқада» ёзувли постер пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» уни 2 йигит ёпиштириб, ҳолатни видеога ҳам олгани акс этган камера ёзувларини эълон қилди. Бу каби постер аввалроқ Самарқандда автобусда ҳам учраганди.
Ғарбий Виржиния ва Огайо штатларидаги ғалабалар туфайли республикачилар Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди. Бу икки ғалаба республикачиларга 100 ўринли Сенатда камида 51 ўринни эгаллаш имконини беради.
Рақобат қўмитаси Андижон вилоятининг Олтинкўл туман ҳокимлиги, Тошкент вилоятининг айрим саноат зонасини бошқариш дирeкцияси ва Кинематографияни ривожлантириш марказини давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишда монополиядан олдиндан розилик олмаганини аниқлади. Уларга тегишли кўрсатма берилди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу мудофаа вазири Йоав Галантни ишдан бўшатди. Нетаньяҳу буни уруш даврида вазир ва унинг орасида ишонч йўқолгани билан изоҳлади. Мамлакатда жараёнга қарши намойишлар бошланди, унда, жумладан, Нетаньяҳунинг истеъфога чиқиши сўралмоқда.
Чирчиқ шаҳрида 100 мингта лайк учун отасини уришга тайёрлигини айтиб видео олган йигит 15 суткага қамалди.
Ўзбекистонда энди фақат психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахсларгина психологик ёрдам кўрсатиши мумкин. Психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Дубайдаги The Sevens Stadium стадионида 29 ноябрдан 1 декабргача Emirates Dubai 7s фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль регби, нетбол ва крикет бўйича спорт мусобақаларини ёрқин мусиқий шоулар билан бирлаштиради.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди.
Яшнобод туманида йўл қурилиш ишлари сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош қисми 5 декабргача ёпилади.
Uzbekistan Airways’нинг HY101 «Тошкент — Нью-Йорк» рейси иккинчи марта манзилга ета олмади. Эрталаб самолёт йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Тошкентга қайтганди. Кейинроқ у йўловчидаги эрта тўлғоқ туфайли Канадага қўнди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг