Архив

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak`даги сўнгги хонадонларга чегирмалар амал қилмоқда
3 июнь 2024, 13:00

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak`даги сўнгги хонадонларга чегирмалар амал қилмоқда

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak қулай шарт-шароитлар, яшил боғлар манзараси ва пойтахтнинг марказий туманларидан бирида жойлашган сўнгги хонадонларни таклиф этмоқда.

Грузия парламенти спикери «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни имзолади
3 июнь 2024, 12:26

Грузия парламенти спикери «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни имзолади

Грузия парламенти спикери оммавий норозиликларга қарамай, президент Саломе Зурабишвили вето қўйган «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги баҳсли қонунни имзолади. Ҳужжат имзолангандан кейин дарҳол кучга киради.

ИҲТга туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга ўтказилди
3 июнь 2024, 12:02

ИҲТга туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга ўтказилди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг туризм йўналиши бўйича раислиги Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтказилди. Таъкидланишича, мамлакат ўз раислиги давомида ИҲТ ҳудудида «келажак туризми»ни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Ҳафта давомида ҳаво исиб боради
3 июнь 2024, 11:14

Ҳафта давомида ҳаво исиб боради

Июннинг биринчи иш ҳафтасида об-ҳаво Ўзбекистон бўйича қуруқ бўлиши кутилмоқда. Фақат 4−5 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат ҳафта бошида 32, кейинроқ 35 даражагача исийди.

Ўткир диареядан қандай сақланиш мумкин? ССВ тавсиялари
3 июнь 2024, 10:48

Ўткир диареядан қандай сақланиш мумкин? ССВ тавсиялари

ССВ ёзда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган ўткир диарея белгиларини санаб, қандай қилиб касалликнинг олдини олиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди. Гигиенага риоя қилиш, қайнатилган сув ичиш, шифокор маслаҳатисиз антибиотикларни қўлламаслик шулар жумласидан. Батафсил.

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бу йил Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади
3 июнь 2024, 09:43

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бу йил Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади

Президент ва тадбиркорларнинг йиллик мулоқоти бу йил Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади. У ерда халқаро бизнес-форум ҳам ўтказилади. Очиқ мулоқотни ташкил этиш бўйича комиссия тузилди. «Қорақалпоғистонда бизнес юритинг» дастури доирасида йирик брендларни республикага жалб этиш режалаштирилмоқда.

«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд бошланади
2 июнь 2024, 23:18

«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд бошланади

«Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, унинг ўғли, акаси — жами 37 кишига нисбатан 3 июндан очиқ суд бошланади. Судланувчилар товламачилик, жиноий уюшма ташкил этиш, фирибгарлик, қасддан баданга шикаст етказиш, безорилик ва ЖКнинг бошқа моддалари бўйича айбланмоқда.

Тошкентда отлар паради бўлиб ўтди — фоторепортаж
2 июнь 2024, 22:10

Тошкентда отлар паради бўлиб ўтди — фоторепортаж

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтдаги Амир Темур хиёбони атрофида отлар паради бўлиб ўтди (100 бошга яқин зотдор от қатнашди). Миллий гвардия ва ички ишлар органлари отлиқ кавалерия бўлинмалари иштирокидаги параддан «Газета.uz» фоторепортаж тайёрлади.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи раҳбарлари 15 суткага қамалди
2 июнь 2024, 16:24

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи раҳбарлари 15 суткага қамалди

Тошкентдаги «Ашхобод» кўнгилочар боғи директори, унинг ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғи оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун 15 суткага қамалди. Уларнинг «текинга нарса тарқатиш» акциялари боғда 40 мингга яқин одам тўпланиши ва хавф туғдиришга сабаб бўлди.

Фото: Qatar Airways Доҳа-Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлади
2 июнь 2024, 16:05

Фото: Qatar Airways Доҳа-Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлади

Якшанба куни Qatar Airways авиакомпаниясининг Доҳа-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейси учиб келди. Мунтазам парвозлар ҳафтасига тўрт марта, Airbus А320 самолётларида амалга оширилади. Тошкент компания учун Марказий Осиёга қатнов йўлга қўйган Олмаотадан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланади. Фото.

Сирдарёдаги лак-бўёқ ишлаб чиқариш омборида ёнғин содир бўлди
2 июнь 2024, 11:12

Сирдарёдаги лак-бўёқ ишлаб чиқариш омборида ёнғин содир бўлди

Гулистон шаҳридаги лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин содир бўлди. Ёнғин тунда келиб чиқди ва икки соатда ўчирилди. Ҳодиса оқибатида бино том қисми ва 2 та юк машинаси қисман зарарланди.

«Халқ пули давлат бюджетига ўтдими, у давлатнинг пулига айланади» — Қашқадарё адлия бошқармаси бошлиғи
2 июнь 2024, 09:58

«Халқ пули давлат бюджетига ўтдими, у давлатнинг пулига айланади» — Қашқадарё адлия бошқармаси бошлиғи

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев ОАВ вакиллари билан суҳбатда «халқ пули, халқ мулки давлат бюджетига ўтса, ўз-ўзидан у давлатнинг пулига айланишини» таъкидлади. Адлия вазирлиги давлат органлари халқ олдида ҳисобдор эканини эслатиб, ҳолат ўрганилаётганини билдирди.

Тартибсизлик ва тирбандликлар туфайли Тошкентдаги «текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди
1 июнь 2024, 15:20

Тартибсизлик ва тирбандликлар туфайли Тошкентдаги «текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ташкил этилиши режалаштирилган «текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди, деб хабар берди ИИВ. Ўйинчоқлар, музқаймоқ ва бошқаларнинг текин тарқатилиши транспорт ҳаракатидаги 10 балли тирбандликка ва боғларда одамларнинг тўпланиб қолишига олиб келди.

«Болалар эҳтиёжи учун хавфсиз чўмилиш ҳавзалари керак» — Сурайё Раҳмонова
1 июнь 2024, 12:59

«Болалар эҳтиёжи учун хавфсиз чўмилиш ҳавзалари керак» — Сурайё Раҳмонова

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг фикрича, болаларни тақиқланган жойда чўмилмаслик ҳақида огоҳлантиришнинг ўзи етарли эмас. «Уларнинг эҳтиёжи учун муқобил хавфсиз чўмилиш ҳавзалари керак», — деди у. Омбудсман бу масала бўйича вилоят хокимларига сўров киритилганини маълум қилди.

Таиланд ва Филиппиннинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
1 июнь 2024, 11:31

Таиланд ва Филиппиннинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Таиланд ва Филиппиннинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилиб олинди. ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Филиппин билан «фойдаланилмаган улкан салоҳиятлар» борлигини таъкидлади.

Суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга баҳорда 600 минг тупдан ортиқ кўчат экилди
1 июнь 2024, 09:47

Суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга баҳорда 600 минг тупдан ортиқ кўчат экилди

Баҳорда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга 600 минг тупдан ортиқ кўчат экилди. Бу ҳақда Сенатдаги муҳокамада сўз борди. Бу масала аввалги йилларда ҳам бир неча бор кўтарилган.

Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси бўлди
1 июнь 2024, 00:36

Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси бўлди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, академик Акмал Саидов 2025—2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди. БМТнинг мазкур органига Ўзбекистондан биринчи марта вакил сайланди.

Пойтахтни эгаллаган Олот кутубхонаси. Туркманистон билан чегара яқинида кутубхона очиш учун Туркиядан қайтган Шаҳноза Наврўзова ҳикояси
31 май 2024, 23:55

Пойтахтни эгаллаган Олот кутубхонаси. Туркманистон билан чегара яқинида кутубхона очиш учун Туркиядан қайтган Шаҳноза Наврўзова ҳикояси

Олот сомсаси Тошкентни «эгаллагани»га кўп бўлди. Аммо пойтахтга «юриш» фақат сомса билан кифояланаётгани йўқ. Унинг ёнига энди кутубхона ҳам қўшилди. Ҳа, айнан Олотдаги кутубхона тажрибаси 2024 йилда Тошкентдаги 100 маҳаллага ёйилди. «Газета.uz» пойтахтга ибрат бўлган Олотдаги кутубхонада бўлди.

31 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
31 май 2024, 23:05

31 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Президентнинг Бухорога ташрифи, янги тарифлар сабаб газ ва электр истеъмоли камайганини айтган вазир, кетма-кет еттинчи сессияда пастлаган доллар курси, газни субсидиялаш учун сарфланган 8,1 трлн сўм ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент аэропортининг учиб келиш залида йўловчи аёл ҳушидан кетди
31 май 2024, 22:59

Тошкент аэропортининг учиб келиш залида йўловчи аёл ҳушидан кетди

Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахт аэропортига қўнган йўловчи аёл божхона назорати пайтида соғлиғидаги муаммолар сабаб ҳушидан кетди. Унга биринчи ёрдам кўрсатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг