Архив

«Бошидан ўтказган билади». Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг муаммолари ҳақида
4 август 2021, 11:40

«Бошидан ўтказган билади». Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг муаммолари ҳақида

Президент видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот учун мурожаатларни қабул қилиш муддати 10 августгача узайтирилганини маълум қилди. Шу боис, учрашув келгуси ҳафта ўтказилиши айтилди. «Ким тизимдаги муаммони билади? Бошидан ўтказган билади», — деди у. Мутасаддиларга ҳеч бир мурожаатни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик бўйича топшириқ берилди.

Токио-2020. Баҳодир Жалолов финалга йўл олди
4 август 2021, 11:31

Токио-2020. Баҳодир Жалолов финалга йўл олди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал босқичига йўл олди. Унга финалда АҚШ вакили Ричард Торрес рақиблик қилади.

3 август куни Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус аниқланди
4 август 2021, 10:11

3 август куни Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 542 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

Ўзбекистон Туркистонда 5000 ўринли янги масжид қурмоқда
4 август 2021, 09:56

Ўзбекистон Туркистонда 5000 ўринли янги масжид қурмоқда

Ўзбекистон кўмаги билан Туркистон шаҳрига кираверишда 5 минг кишига мўлжалланган масжид қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилиб, қурилиш ишлари кейинги йил якунланиши режалаштирилган.

«Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим». Президент хизмат кўрсатиш соҳасининг 6 ойлик натижалари ҳақида
4 август 2021, 02:59

«Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим». Президент хизмат кўрсатиш соҳасининг 6 ойлик натижалари ҳақида

Президент видеоселекторда хизмат кўрсатиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошганини маълум қилди. «Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим», — деди у. Навоий, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Қорақалпоғистонда соҳа ривожи ўртача кўрсаткичларидан паст даражада эканлиги танқид қилинди.

Токио-2020. 4 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали
4 август 2021, 01:41

Токио-2020. 4 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 12-кунида тўртта спорт тури бўйича 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.

Республикада шароити энг оғир маҳаллаларга $100 млн ажратилади
4 август 2021, 01:35

Республикада шароити энг оғир маҳаллаларга $100 млн ажратилади

Сешанба кунги видеоселекторда президент Ўзбекистондаги шароити энг оғир маҳаллаларни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратиш бўйича топшириқ берди. «Қарорга бугуноқ қўл қўйиб беришга тайёрман», — деди у. Қолаверса, йил якунигача жамоат транспорти етиб бормаган 1113 та маҳаллани ҳам қамраб олиш зарурлиги айтилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
3 август 2021, 22:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Кобулнинг «Толибон» билан сулҳ тузишга тайёрлиги, Ироққа чет элдан 17 мингдан ортиқ қадимий буюмнинг қайтарилгани, КХДРнинг озиқ-овқат танқислиги туфайли армия захирасидан фойдаланаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 август 2021, 20:43

3 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Элдор Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши, президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши, Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси қўлга киритган навбатдаги олтин медаль — «Газета.uz»нинг 3 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Фарғоналик шахс икки йил давомида ўғил бола жиянини зўрлаб келгани айтилмоқда
3 август 2021, 20:35

Фарғоналик шахс икки йил давомида ўғил бола жиянини зўрлаб келгани айтилмоқда

Фарғона вилоятида 11 ёшли бола икки йил давомида ўз амакисининг жинсий тажовузига учрагани айтилмоқда. Ҳодиса тўғрисида блогер Ақида Ханум маълум қилди.

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн биринчи кунида битта олтин медални қўлга киритди
3 август 2021, 20:31

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн биринчи кунида битта олтин медални қўлга киритди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, юнон-рум кураши, бокс ҳамда оғир атлетика беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон битта олтин медалга эга бўлди.

Халқ банки муаммоли кредитлар сабабли тижорий кредитлашни тўхтатди
3 август 2021, 18:42

Халқ банки муаммоли кредитлар сабабли тижорий кредитлашни тўхтатди

Халқ банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани учун тижорий кредитлар беришни тўхтатди. 1 июль ҳолатида уларнинг улуши июндаги 6 фоиз ўрнига 15 фоиз ёки 3,2 трлн сўмга етди.

Аскар Акаев нима учун Қирғизистонга қайтганини маълум қилди
3 август 2021, 18:27

Аскар Акаев нима учун Қирғизистонга қайтганини маълум қилди

Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев ДМХҚдаги сўроқдан кейин «Кумтор» олтин кони тўғрисидаги иш бўйича тергов билан ҳамкорлик қилиш учун мамлакатга келганини маълум қилди.

$70 минг эвазига қамоқхонадаги шахсни озод қилишга ваъда берган фуқаро қўлга олинди
3 август 2021, 18:09

$70 минг эвазига қамоқхонадаги шахсни озод қилишга ваъда берган фуқаро қўлга олинди

Тошкентда ИИВ Жазони ижро этиш департаментидаги танишлари орқали 19 йилга қамалган шахсни озодликка чиқаришга ваъда берган сурхондарёлик фуқаро қўлга олинди.

Токио-2020. Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистонга олтин медаль олиб келди
3 август 2021, 17:50 1

Токио-2020. Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистонга олтин медаль олиб келди

Токиодаги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика спортида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди ва иккита йўналиш бўйича Олимпиада рекордини ўрнатди.

«Вирусни енгишнинг энг муҳим шарти — вакцинация». Президент аҳолини яна бир бор эмланишга чақирди
3 август 2021, 17:29

«Вирусни енгишнинг энг муҳим шарти — вакцинация». Президент аҳолини яна бир бор эмланишга чақирди

Президент раислигида ўтаётан видеселекторда Шавкат Мирзиёев пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда. «Вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти — вакцинация», — деди Шавкат Мирзиёев.

Долларнинг расмий курси бироз пасайди
3 август 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси бироз пасайди

Долларнинг расмий курси 7,02 сўмга пасайли ва жами 10 646,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса бироз кўтарилди.

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди
3 август 2021, 15:47

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси пандемия шароитида Ўзбекистонга Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини қайта тиклаши учун яна бир йил муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар
3 август 2021, 15:08 1

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар

Италиянинг «Рома» клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳақида унинг агенти ҳамда «Рома» клуби бош директори фикр билдирди. Шунингдек, Шомуродов клуб матбуот хизматига интервью берди. «Ватанимни танитишдан фахрланаман», — дейди у. Бундан ташқари Элдор Шомуродов клубдаги фотогалереясини ҳам ўтказди (фото, видео).

Veolia Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади
3 август 2021, 13:33

Veolia Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади

Франциянинг Veolia компанияси Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади. Компания 30 йил ичида 315 млн евро ҳамда лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 млрд 80 млн евро инвестиция киритади. 10 йил ичида Тошкентдаги барча қозонхоналарни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш ҳам режа қилинган. Синов лойиҳалари иккита туманда амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг