Архив

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 август 2021, 22:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда чегара назоратининг кучайтирилгани, Грециядаги ўрмон ёнғинлари, Мексиканинг AҚШ қурол ишлаб чиқарувчиларини судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 август 2021, 21:33

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилиши, Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, бош вазирнинг коронавирусга қарши эмланиши — «Газета.uz»нинг 5 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қашқадарёда Lacetti юк машинасига урилди. Оқибатда 4 киши вафот этди
5 август 2021, 21:04

Қашқадарёда Lacetti юк машинасига урилди. Оқибатда 4 киши вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиши оқибатида ёнғин чиқди. Lacetti автомобилидаги тўрт нафар фуқаро куйиб, вафот этди.

Токио-2020. Коронавирус сабабли Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди
5 август 2021, 20:48

Токио-2020. Коронавирус сабабли Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди

Бадиий гимнастика бўйича яккалик дастурида иштирок этиши кўзда тутилган Сабина Ташкенбаевада коронавирус аниқланди. Эндиликда унинг ўрнига Екатерина Фетисова Олимпиадада қатнашади.

Ўзбекистонга яна 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилади — ССВ
5 август 2021, 20:33

Ўзбекистонга яна 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилади — ССВ

Яқин кунларда «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти яқин кунларда Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда. Бир қатор олимлар «Спутник V» вакцинасининг биринчи ва иккинчи компонентлари билан эмланиш оралиғини 21 кундан 90 кунгача узайтириш мумкинлигини маълум қилишган.

АҚШ фақат вакцина олганларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда
5 август 2021, 18:46

АҚШ фақат вакцина олганларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда

Оқ уй маъмурияти мамлакатга фақат коронавирусга қарши тўлиқ эмланган чет элликларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда.

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн учинчи кунини медалсиз якунлади
5 август 2021, 18:19

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн учинчи кунини медалсиз якунлади

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн учинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, эркин кураш ҳамда замонавий бешкураш беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунини Ўзбекистон медалсиз якунлаган бўлса ҳам, енгил атлетикачи Сафина Садуллаева ва эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.

ДТМ интернетда тарқалган тест материаллари бўйича изоҳ берди
5 август 2021, 17:09

ДТМ интернетда тарқалган тест материаллари бўйича изоҳ берди

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган тест материалларидан фақатгина биология фанига оид топшириқлар Наманган вилоятида абитуриент томонидан суратга олингани ва у далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилганини маълум қилди.

Қибрай учун иссиқлик энергиясига янги тариф тасдиқланди
5 август 2021, 16:55

Қибрай учун иссиқлик энергиясига янги тариф тасдиқланди

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясига янги тарифлар 20 августдан кучга киради.

Ўзбекистонда COVID-19 саволлари бўйича HealthBuddy+ чат-боти ишга туширилди
5 август 2021, 16:44

Ўзбекистонда COVID-19 саволлари бўйича HealthBuddy+ чат-боти ишга туширилди

ЮНИСЕФ ва ЖССТ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда COVID-19 ҳақидаги ишончли маълумотларни ўз ичига олган HealthBuddy+ чат-ботини ишга туширишди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди
5 август 2021, 16:26

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди

Долларнинг расмий курси 16,82 сўмга пасайди ва жами 10 618,18 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Наманганда шифокорни дўппослаган шахслар қамоққа олинди
5 август 2021, 16:10

Наманганда шифокорни дўппослаган шахслар қамоққа олинди

Намангандаги оилавий поликлинкада шифокорни дўппослаган ака-укаларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши қўзғатилган. Шифокорга тиббий текширув давомида бир неча жароҳатлар ташхиси қўйилган.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
5 август 2021, 16:02

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Туркманистонга йўл олди.

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради
5 август 2021, 15:11

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сентябрь ойида ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Дастур доирасида давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ангрендаги тўққиз қаватли уйда ёнғин содир бўлди
5 август 2021, 14:16

Ангрендаги тўққиз қаватли уйда ёнғин содир бўлди

5 август куни Ангрен шаҳрида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар томонидан 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган.

Хитой 2020 йилда тиббий ниқоблардан 90 млрд долларга яқин даромад олди
5 август 2021, 12:40

Хитой 2020 йилда тиббий ниқоблардан 90 млрд долларга яқин даромад олди

Хитой пандемия бошланганидан бери хорижий давлатларга тиббий ниқоб ва респираторларнинг экспортини деярли тўрт бараварга оширди. 2020 йил апрель ҳолатига битта ниқоб ёки респираторнинг экспорт нархи 2019 йил декабрига нисбатан 720,8 фоизга ортган.

Ўзини ўзи банд қилганлар ким ва ушбу мақом нима беради?
5 август 2021, 12:00

Ўзини ўзи банд қилганлар ким ва ушбу мақом нима беради?

Ўзини ўз банд қилиш мақоми нимани англатади, уни қандай олиш мумкин ва бу мақом Ўзбекистонда 2021 йилда қандай фойда бериши ҳақида сўз юритамиз.

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган
5 август 2021, 11:54

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2021 йил бошида ўзбек-хитой вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

«Адолат» партияси президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди
5 август 2021, 11:45

«Адолат» партияси президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди

2021 йилги президентлик сайловларига «Адолат» социал-демократик партияси томонидан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов номзоди эълон қилинди.

Фарғонада 13 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди
5 август 2021, 11:06

Фарғонада 13 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида Matiz автомашинаси Nexia`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган. Пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг