Якшанба куни Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Уни ўчириш жараёнида 20 нафар фуқаро хавфсиз жойга эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади.
Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси Аббос Файзуллаев «Пахтакор» жамоасидан Россиянинг ЦСКА клубига ўтди. 19 ёшли ярим ҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзоланди ва ушбу муддат узайиши мумкин.
Тармоқларда Андижонда ногиронлиги бўлган абитуриентни елкасида кўтарганча имтиҳон жойига олиб борган ички ишлар ходими сурати тарқалди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирлади. «Андижонимизнинг ИИБ ходими қанақа эканлигини мана шу болам кўрсатиб қўйди», — деди ҳокимлик раҳбари.
Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида болалар боғчаси мудираси маҳалладоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.
Июнь ойи бошида Мисрда ЙТҲга учраган Ўзбекистон фуқароси икки ойлик даволанишдан сўнг ватанига қайтарилди. Унга Ўзбекистон элчихонаси, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Uzbekistan Airways компанияси томонидан ёрдам кўрсатилди.
UzAuto Motors шартнома тузиш қайта очилганидан бир кун ўтиб Cobalt, Lacetti ва Damas автомашиналарининг сотувини тўхтатди. Кўпгина автосалонларда ушбу машиналарни сотиб олиш бўйича шартнома тузиш учун узун навбатлар пайдо бўлди.
Якшанба куни тонгда Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 3−4 баллни ташкил этди.
Бирорта ҳам сайланган амалдор қолмаган, мамлакатнинг аксарият ҳудуди қуролли тўдалар назорати остида, миллионлаб аҳолига эса очлик хавф соляпти. Кариб ҳавзасида жойлашган Гаити давлат сифатида ўзининг мавжудлигини таҳдид остида қолдирган энг жиддий инқирозни бошдан кечирмоқда.
1−2 июль кунлари содир бўлган Нукус воқеаларини бартараф этишда ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилган 3 нафар ички ишлар ходимига суд ҳукми ўқилди. Уларнинг икки нафари қийноққа солишда айбланиб 7 йилга, яна бир нафари ўлаётган одамга ёрдам кўрсатмагани ва ёлғон гувоҳлик бергани учун 3 йилга қамалди.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган Ibrat Farzandlari — хорижий тилларни бепул ўргатишга мўлжалланган лойиҳа доирасида Ibrat Academy иловаси ишлаб чиқилди.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарлари қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Қаттиқ режимдаги колонияда 9 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 19 йилга махсус режимли колонияга ҳукм қилинди. Унинг айтишича, у умрбод қамоқ жазосини ўтаётганини жуда яхши тушунади ва 19 рақами эса русларни қўрқитиш учун мўлжалланган.
Ислом дини мавзусига ихтисослашган Azon.uz сайти ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Мубашшир Аҳмад маълум қилди. Нашрнинг ижтимоий тармоқлардаги веб-сайти ва саҳифалари очилмай қолди. Azon TV YouTube саҳифаларидан диний видеолар олиб ташланди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ФВВ давлат ёнғин назорати органларига объектларда бир йилда кўпи билан бир мартадан текширув ўтказиш ваколати берилди. Шунингдек, 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирлари ўтказилади.
Davr Bank кредит портфели 25% га, депозит портфели эса 21% га ўсди. Банк прогноз қилишича, йил охирига қадар фойда тахминан 40 млн долларни ташкил этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар ўлими сабабларини маълум қилди. Унга кўра, ҳомиладорлик оғир асоратлар билан кечган, ҳомила ичи инфекцияси ва ҳомиланинг бачадонда кўндаланг жойлашуви кузатилган.
Баҳорда 2019 йилда Қибрайда 13 ёшли қиз қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Иш судга оширилди. Қизнинг АҚШда яшовчи оиласи ишни судга ошириш учун кўп куч сарфлади, қатор тўсиқлар ва ҳатто таҳдидларга дуч келди.
Ургутдаги тўйда қатнашган 42 нафар фуқаро майонезли салат истеъмол қилиб, заҳарланди. Салатлар тўйдан бир кун аввал тайёрлангани ва музлатгичда сақланмагани аниқланди.
«Дўстлик-2» метро бекатида эркак метро йўлига тушиб қолган бош кийимни олиш учун поезд йўлига тушди. Унга нисбатан баённома расмийлаштирилди.
Мексиканча буррито, лаваш ва пишлоқдан қилинган чипслар, бейти кебаб, лаваш ҳамда малинадан рулет ва бошқалар — Zira.uz лаваш хамиридан тайёрланган турли ноодатий таомларни тайёрлаб кўришни таклиф қилади. Рецептлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг