Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Дилбар Маҳмудова 85 ёшида вафот этди. Унинг турмуш ўртоғи билан ҳаммуаллифликдаги бир қанча пьесалари Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилганди.
Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари фуқаронинг ўғлига ногиронлик нафақасини чиқариб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 500 минг сўм пора олгани айтилмоқда. Китоб туман суди шифокорни айбли деб топиб, унга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Президент фармони билан 2022 йилда бошқа мамлакатлардан чартер рейсларни ташкил этувчи туристик компаниялар ва авиаташувчиларга ҳар бир хорижий сайёҳ учун тўланадиган компенсация миқдори камайтирилди.
Самарқандда 8-синф ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» танловида биринчи ўринни олгани учун ишлатилган ноутбук берилганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ўқувчи туман босқичида биринчи ўринни олгани учун телефон билан тақдирлаганини айтмоқда. ХТВ ишчи гуруҳи мазкур ҳолат бўйича ўрганиш олиб бормоқда.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Олмазор туманидаги Жомий бозори ҳудудидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. 5 дақиқа ичида 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, 30 дақиқада оловни ўчирган. Ҳодиса оқибатида бинонинг 350 квадрат метр қисми зарарланган, жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Тошкентнинг Яшнобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир (2005 й.т.) Spark машинасида тезликни ошириши туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир панжарага урилган. Бунинг оқибатида эса автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган.
Якшанба куни Ўзбекистонда пандемия давридан бери илк маротаба 1037 кишида коронавирус аниқланди, шуни ярмидан кўпи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Қолаверса, беморларнинг яна 3 нафари вафот этди.
Андижон шаҳар перинатал маркази ҳудудида қимматбаҳо дарахт навлари рўйхатига киритилган 12 туп Элдор қарағайлари ноқонуний равишда кесилган. Давлат экология қўмитаси бунинг натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилган деб баҳолаб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилишини маълум қилди.
Ўзбекистонга кираётганлардан экспресс тест олиш тартиби жорий қилиниши навбатлар ва одамларнинг норозилигини юзага келтирди. Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бир кун ичида мамлакатга ташриф буюрган 15 мингдан ортиқ кишининг 151 нафарида коронавирус аниқланганини маълум қилди.
Эндиликда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларини рағбатлантириш учун ҳар ҳафта битта 100 млн сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади. Янги рағбатлантириш тизими ишга тушгани муносабати билан 2022 йил 16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади.
Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан вилоят перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп дарахт кесилди. Дарахтларнинг кесилиши Экология қўмитаси билан келишилмаган. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов дарахтларни кесишга буйруқ берганини ҳокимлик матбуот хизмати рад этди.
15 январь куни Ўзбекистонда 912 кишида коронавирус аниқланди. Касалланиш ҳолатларининг ярми Тошкент шаҳрида (456 та) қайд этилди.
Ўзбекистон президенти 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 7 январь куни одатдаги тартибда ишлашга киришган эди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов айнан Қозоғистондаги тартибсизликлар туфайли Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан 2 кунда қайтгани маълум қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий умра мавсумида илк рейслар 22, 25 ва 28 январь кунлари амалга оширилишини маълум қилди. Сафарга 2020 йилнинг февралигача рўйхатдан ўтганлар боради. Зиёратчилар Astra-Zeneca, Moderna, Pfizer ёки Jonson&Jonson вакциналари билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим. Спутник V ва ўзбек-хитой вакциналарини олганлар эса талаб қилинган вакциналардан бирининг илк дозасини олиши етарли бўлади.
Global Firepower Index рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида тўртинчи ва дунёнинг 140 мамлакати орасида 54 ўринни эгаллаган. Мамлакат ҳарбий қудратининг таҳлили.
Кипрнинг Lamanka Enterprises Limited ҳамда Буюк Британиянинг Виржиния оролларидаги Giacinttar Limited компаниялари «Оҳангаронцэмент» заводидаги улушлари сотувга чиқарилганини маълум қилди. Акциялар пакети 1,88 трлн сўмга баҳоланмоқда.
Президент ҳоким ёрдамчиларини ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги», ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши кераклигини таъкидлади. «Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент видеоселектор йиғилишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари одамларни тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозимлигини таъкидлади. Ушбу мақсадларга эса шу йилнинг ўзида 10 трлн сўм имтиёзли кредит ва 2,5 трлн сўм субсидия ажратилади, ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 млрд сўмдан тўғри келади.
Пойтахтнинг 12 туманида 24 соат фаолият олиб борувчи ковид-поликлиникалар ўз ишини бошлади. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар билан таъминланган (рўйхат).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг