Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи йил бошига нисбатан 11 фоиз ёки 3,7 млрд долларга ўсиб, 1 октябрь ҳолатига кўра, 37,6 млрд долларни ташкил қилди. Бунда давлат қарзи 22,9 млрд доллар, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 14,7 млрд долларга тенг бўлди.
Урганч шаҳридаги «Перинатал марказини қайта таъмирлаш» объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси алмаштирилди. Бунга сабаб қилиб вилоят ҳоким ўринбосари, комиссияси раиси Б.Қурбанов ва бош пудратчи ташкилот раҳбари ўзаро аффилланганлиги айтилмоқда. Маълумотларга кўра, жамият раҳбари ҳоким ўринбосарининг укаси ҳисобланади.
Бухорода фуқаро Миллий гвардия ходими хизмат вақтида автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Сафдорни уриб кетганликда гумон қилинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинди.
Якшанба куни транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган «Тахтақорача» довони душанба тонгидан қайта очилди. Автомобиль йўли қордан тозаланган.
Андижон вилояти ҳокимининг фармойиши билан ҳоким ёрдамчиларининг униформаси учун 855 млн сўм ажратилди.
20 йилдан ортиқ вақт давомида ақл жанглари майдони бўлиб келаётган «Заковат» кўплаб билимдонларни халққа танитди. «Газета.uz» «Заковат» юлдузлари билан суҳбат уюштириб, улар клубга қандай кириб келганлиги, асосий рақиб сифатида кимни кўришлари, нега ўйинни тарк этмасликлари ва янги авлодни қандай қилиб жалб қилиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларини ўрганди. Материалнинг учинчи қисмида билимдонлар Хушнудбек Худойбердиев ва Азиза Ибрагимова билан суҳбатларни тақдим этамиз.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг учта тумани ҳокимларини жаримага тортди. Туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши рейтингидан келиб чиқиб, уч нафар ҳокимга эса устама белгиланди.
26 декабрь куни соат 11:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга довонда тинимсиз қор ёғиши сабаб бўлган.
Олий ўқув юртлари талабалари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг қишки таътиллари 25 декабрь куни белгиланганидан уч кун олдин бошланди.
Ўзбек футболининг йил якунига бағишланган «Uz Football Awards-2021» маросимида Элдор Шомуродов «Йилнинг энг яхши футболчиси», Дилшод Раҳматов «Йилнинг энг яхши футзалчиси» ва Дилдора Нозимова эса «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» деб эътироф этилди. Тақдирлаш маросими тафсилотлари ва совриндорлар билан суҳбат — «Газета.uz» репортажида.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича «Uzbekistan GTL» заводининг очилиш маросимида қатнашди ва нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, мажмуада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланиб, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминланади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 3,42 млрд долларни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди. Шунингдек, у ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига ҳам тасдиқланди.
Бухоро вилояти Халқ таълим бошқармасининг «Ёшлик» спорт жамиятига ўқувчи ва ўқитувчиларни аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилиниб, натижада улардан 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириш кўзда тутилган. Прокуратуранинг аралашувидан сўнг, буйруқ бекор қилинди.
Фарғона шаҳри ҳокими Мирзохид Убайдуллаев иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Газ печида пиширилган курка гўшти, норин, гриль товуғи, газ печида пиширилган қўй кураги, қозонда пиширилган лўла-кабоб — Zira.uz янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Омикроннин 110 мамлакатда аниқлангани, Жанубий Кореяда ҳукумат собиқ президент Пак Кин Хени афв қилгани, Россия қўшинларининг Украина билан чегарада тўпланаётгани, Саудия Арабистонининг Яман пойтахтига ҳужум уюштиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Швейцария банкидаги музлатилган $70 млнни қайтариб олаётган Гулнора Каримова, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўртасида қурилаётган янги магистраль йўл, ҚҚС имтиёзлари муддати узайтирилаётган озиқ-овқатлар, ўз Tracker автомобилини ишлаб чиқаришни режа қилаётган UzAuto Motors, Фарғона йўли кўчасидаги таъмирталаб бўлиб қолган янги йўллар ва Янги йилга нархи ошаётган таксилар — «Газета.uz» нинг 24 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 280 километрлик янги автомобиль ва темир йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Мазкур йўлнинг Марказий Осиё давлатларини Қозоғистоннинг жанубий, марказий ва шимолий ҳудудлари орқали Россия билан бирлаштириши кутилмоқда
Турли ҳудудлардан Тошкентда таҳсил олувчи талабалар Янги йил таътилидан олдин уйларига самолёт, поезд, автобус ва енгил машиналарда етиб олишади. «Газета.uz» Тошкентдан Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидан бўлмиш Нукус, Урганч, Қарши, Термиз, Бухоро ва Фарғона шаҳарларига қайси транспорт турларига чипталар қолганлиги ва таксилар нархи қанчагача ошиши мумкинлигини ўрганди.
Буюк Британиянинг Metito Utilities Limited компанияси Наманган шаҳрида оқова сувларни тозалаш иншоотларини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Лойиҳа қиймати 90 млн долларга баҳоланмоқда. Объектдан эркин фойдаланиш учун давлат йилига 9 млн доллар тўлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг