Наманган шаҳрида Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган Damas машинасини қутқариш пайтида ичида 5 нафар бола бўлган яна бир Damas каналга тушиб кетди. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши, бир нафари шифохонага ётқизилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Украинадаги уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди.
АҚШ Россиянинг «Юнистрим» тўлов тизимига санкция киритгач, Ўзбекистондаги камида 5 та банк у билан ишлашни тўхтатди. Тизимнинг ишлаши Қозоғистон, Арманистон ва Грузияда ҳам чекланди.
Қонунчилик палатаси депутатлари қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Тармоқларда Ҳиндистон гуруч экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистонда маҳсулот нархи ошиб кетиши ҳақида хабар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ҳолат нархларга таъсирини кўрсатмаслиги, бозорлар гуруч билан узлуксиз таъминлангани ва захиралар етарли эканини билдирди.
Тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Қурувчилар» маҳалласида бир суткадан ортиқ вақтдан бери электр энергияси йўқлиги хабари тарқалди. Туман ҳокимияти бу бўйича изоҳ бериб, электр таъминоти 25 июль соат 19:00 да тикланишини маълум қилди.
Наманганда Катта Андижон канали, Қорадарё ва Сирдарё дарёларида чўкиб кетган 4 киши — икки нафар бола ва икки нафар эркак қидирилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клубига ўтди. Франция чемпионати Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланади. «Ланс» клуби ўтган мавсум бу лигада вице-чемпион бўлган ва UEFA Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.
Тошкентда енгил автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузиб, ЙТҲ ҳолатини юзага келтирди, шу сабабли 28-йўналишдаги электробус ҳайдовчиси кескин тормоз босишга мажбур бўлди. Оқибатда автобус йўловчиларидан бири йиқилиб, шифохонага олиб кетилди.
Қамчиқ довонида DAF юк автомашинаси ёқилғисининг оқиб кетиши сабабли ортидаги CIMC транспорт воситаси тойиб хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатлари йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган ҳолда бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Тижорат банклари 25 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 535−11 600 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 670 сўм.
Қирғизистонда 2026 йилнинг 31 декабрига қадар энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Мамлакат президенти, шунингдек, сув танқислиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун кунлик тартибга солиш бассейнлари қурилишини маълум қилди.
USAID`нинг 2019−2023 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури» якунига етди. 29,5 млн долларлик лойиҳа доирасида тўртта фандан дарсликлар ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқилди. Дарсликлар 4 йил давомида Сирдарё ва Наманган вилоятларида тажрибадан ўтказилди.
Шарофиддин Мусаев ҳар кўчатга йилига атиги 17 литр сув сарфлаб, Китобнинг қовжираган адирларида ёнғоқзорлар бунёд этади. Қачонлардир бу жойлар кўм-кўк ўрмон эди, аммо аҳоли дарахтларни ўтин қилиб юборган. Шунга қарамай, намликсиз ҳам дарахтларни қайтариш мумкин. Сабина Бакаева репортажи — шу ҳақда.
Британия элчиси Тим Торлоу «Газета.uz»га берган интервьюсида ислоҳотлар, сиёсий муаммолар, сўз эркинлигининг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақида сўзлади. У янги элчи нима учун ўзбек тилини ўрганаётгани ва Ўзбекистоннинг Украинадаги уруш бўйича позицияси нимадан дарак беришига ҳам тўхталди.
Жанубий Кореяда ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 50 метр масофадан тўппончадан отиш дастурида иккита кумуш медални қўлга киритди.
ФВВга қарашли Тошкентдаги ҳарбий қисмда самарқандлик аскар вафот этди. Марҳумнинг пневмония сабабли оламдан ўтгани айтилмоқда. Аммо яқинлари бундан шубҳаланиб, унда жароҳат излари борлигини айтмоқда. Ҳарбий прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Яна-да кучаядиган иссиқ ҳарорат, пора билан ушланган Андижон тиббиёт институти «замдекани», Тошкент вилоятининг Янги Тошкентга ўтадиган ерлари, президентнинг тадбиркорлар билан анъанавий мулоқоти, Депутатлар Алишер Қодиров ва Дониёр Ғаниевнинг тортишуви ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Исроил парламенти суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида энг баҳсли қонун лойиҳаларидан бирини кўпчилик овоз билан қабул қилиб, Олий суд ваколатларини чеклади. Ислоҳот лойиҳаси мамлакатда олти ойдан бери давом этаётган оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.
«Янги Тошкент» бош режасини ишлаб чиқиш учун жаҳон архитектура бюролари — Сингапурнинг Meinhardt, Британиянинг Foster + Partners ва Голландиянинг OMA компаниялари жалб қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг