2017 йилдан бери Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шанба куни Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташриф буюриб, уни «замонавий IT-хабга айлантириш кераклигини» таъкидлади. Давлат раҳбари шу ернинг ўзида ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчилари билан ҳам суҳбатлашди.
Андижон давлат университети биносининг тўртинчи қаватидан йиқилиб тушган 28 ёшли аёл, воқеа содир бўлганидан 5 кун ўтиб, шифохонада вафот этди.
2017 йилдан бери адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.
2021 йилда дунё бўйлаб қамоқхоналардаги журналистлар сони рекорд даражага етди — 293 нафар ОАВ ходими қамоққа олинган. Яна 24 нафар журналист ҳалок бўлган.
Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлаб, ЕОИИ доирасида ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф қилиш, янги транспорт йўлакларини барпо этиш ва «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 72-сонли йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автобус пиёдани уриб юборди.
Шоколадли ҳамда лимонли меренга рулетлари, апельсин цедрасига эга шоколадли пряниклар, асалли «Арча» ва «Баунти» тортлари, кўргазмали печеньелар — Zira.uz янги йил дастурхони учун ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонга Россиядан 200 минг доза янги турдаги вакцина — Sputnik Light келтирилди. Шу билан Ўзбекистонда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя.
АҚШда инфляция даражасининг охирги 40 йилликдаги максимумга етгани, Пентагоннинг Афғонистонда «Ал-Қоида» жангарилари кўпайганини маълум қилгани, Мексикадаги автоҳалокатда 50 га яқин кишининг ҳалок бўлгани, Халқаро валюта жамғармаси янги COVID-19 штаммидан келадиган зарарни 5,3 трлн долларга баҳолагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Бош прокуратуранинг яна бир ходими пора олгани, To’palang HPD Platinum Сурхондарёда $138 млнлик лойиҳани тендерсиз амалга ошираётгани, Қонунчилик палатаси мажлисининг жонли эфирдан узиб қўйилиши, ОТБнинг Ўзбекистон учун ажратаётган $100 млн кредити, Ўзбекистон иқтисодиёти 30 йил мобайнида қандай ўзгаргани ҳақидаги мақола — «Газета.uz» нинг 10 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Унга кўра, давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши лозим. Давлат ташкилотларида барча ходимларга иш жойида уларнинг сиёсий ва мафкуравий қарашларини ёки динга муносабатини акс эттирувчи либосларда бўлиш ёки белгиларни тақиб юриш тақиқланади.
Қарши нефть базаси раҳбари 32,7 млрд сўмлик дебитор қарздорликни ўз вақтида ҳисоботларда акс эттирмагани учун ишдан бўшатилди. Тўрақўрғон нефть базасида 2 млрд сўмнинг кирим қилинмагани учун раҳбар, унинг ўринбосари ва бош ҳисобчиси лавозимдан озод қилинди.
Дубайда ўзбекистонлик ошпаз Баҳриддин Чустий 1000 килограммлик мега-палов тайёрлади. Ош «ЭКСПО-2020» Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон куни доирасида тайёрланди. Уни икки мингдан ортиқ киши татиб кўрди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида QR-кодлар ва миграция ҳужжатлари савдоси билан шуғулланганликда гумонланаётган ўзбекистонлик ММА жангчиси полициячини уриб, қочиб кетган. Спортчи қидирилмоқда.
Депутатлар муҳокама қилаётган Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига мувофиқ, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Президент фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар киритишга оид қонунни имзолади. Унга кўра, маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади. Бундан ташқари, энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар бепул даволанади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,75 сўмга кўтарилиб, 10 807,48 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес фаолиятини кенгайтириш ва улар учун қулай муҳитни яратиш мақсадида 100 млн доллар кредит ажратади. Бунда кредит ОТБ махсус дастурининг биринчи кичик қисмини молиялаштиришга йўналтирилади ва 20 млн доллар эквивалентидаги маблағ сўмда тақдим этилади.
Қонунчилик палатаси мажлисининг Uzreport TV телеканали орқали узатилган жонли эфири 48 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Палата буни каналда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланиши билан изоҳлади. Президент фармонига асосан 1 декабрдан қуйи палата мажлислари МТРК телеканаллари ва интернет орқали жонли эфирга узатилиши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг