Қонунчилик палатаси мажлисининг Uzreport TV телеканали орқали узатилган жонли эфири 48 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Палата буни каналда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланиши билан изоҳлади. Президент фармонига асосан 1 декабрдан қуйи палата мажлислари МТРК телеканаллари ва интернет орқали жонли эфирга узатилиши керак.
Тўпаланг сув омборидан Сурхондарё вилоятигача магистрал сув қувурини ётқизиш лойиҳасининг қиймати 138 млн доллар деб баҳоланмоқда. Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан бош пудратчи сифатида To’palang HPD Platinum компанияси танланган. Компания «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғли директори ва таъсисчиси бўлган To’palang HPD Holding таркибига киради.
«Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишида ҳар пайшанба кунлари қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Қатнов Тошкент марказий ҳамда Андижон темир йўл вокзалларидан амалга оширилади.
Самарқанд аэропорти 10 декабрдан яна минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Аэропорт мажмуаси қурилиши эса ҳануз давом этмоқда.
30 йил давомида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ЯИМининг умумий ҳажми уч баробардан зиёдга ўсди. 2020 йилда Ўзбекистон реал ЯИМ ҳажми 1991 йилга нисбатан 3,4 бараварга кўпайди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи 2,9 фоизга ошди. Мамлакат экспорти таркибида пахта хомашёси улуши кескин қисқариб, олтин етакчи экспорт маҳсулотига айланди.
Бош прокуратуранинг яна бир бошқарма бошлиғининг ўринбосари фуқаронинг жиноий ишини тугатиб беришни ваъда қилиб, ундан 3 минг доллар пора олгани айтилмоқда. Унга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бундан аввал ҳам бошқа бир бошқарма бошлиғи ўринбосари пора олгани айтилганди.
«Қўйлиқ» бозорини кўчириш ва Тошкент вилоятида янги савдо мажмуасини қуриш тўғрисидаги қарор 2017 йилдаёқ қабул қилинган эди. «Газета.uz» бозор кўчирилиши режалаштирилаётган Food City савдо маркази вакили билан суҳбатлашиб, лойиҳанинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлади.
Бош прокуратура Деновдаги портлашда теракт версиясини рад этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатгани, Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи, «Қўйлиқ» бозорининг кўчиши, Ўзбкистоннинг Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақириғи, Миздакхон мақбарасининг атрофидаги ерлар янги қабрлар учун сотилаётгани, орзудаги Конституция ва автомобиль дурдоналари — «Газета.uz» нинг 9 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуюқ туман сабабли бир йўналишда олдинма-кетин кетаётган 4 машина ва бир автобус тўқнашди. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Қорақалпоғистонда Миздакхон мақбараси атрофида янги қабрлар учун ер сотилаётгани ҳақидаги хабарларга Хўжайли тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди. Ушбу вазият устидан қатъий назорат ўрнатилган.
COVID-19`дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига Ғалаба боғида хиёбон ташкил этилади. Биринчи босқичда жами 61 та чинор, қайрағоч ва акация дарахтлари экилади.
Pfizer-BioNTech компанияси коронавируснинг Omicron штаммидан ҳимоя қила оладиган учинчи доза устида ишламоқда. Ушбу доза билан эмлаш антитаначалар ҳимоясини дастлабки икки дозага нисбатан 25 бараварга оширади. Pfizer мутасадди ташкилотлар рухсат бергач, 2022 йилдан Omicron`га қарши 4 млрд бустер доза ишлаб чиқаришни режа қилган.
17 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Сеулда саммит ўтказади. Улар давлатлар ўртасида «келажакка қаратилган ва ўзаро манфаатли» ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Британиянинг Cable портали тузиб чиққан рейтингда Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди. Ушбу ўнликдан Қирғизистон ва Тожикистон ҳам ўрин олган.
2017 йилдан бери адлия вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Акбар Ташкулов лавозимидан озод этилди. У Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистонда X асрга мансуб Миздакхон мақбараси деворининг шундоқ тагидан ерларни майит кўмиш учун сотиш бошлангани хабар қилинди. Уч йил муқаддам ушбу ҳудуддаги Шамун Наби мақбараси бузиб ташланган, ўрнига янги бино барпо этилган эди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Италия — Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар учрашувида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга, қолаверса, музлатилган халқаро активларни қайтариш ва мамлакат банк тизимини тиклашда кўмаклашишга чақирди.
Бош прокуратура Деновдаги савдо марказидаги портлаш юзасидан Жиноят кодексининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилди. Бироқ, моддаларнинг айнан қайси бандлари билан иш очилгани маълум қилинмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Янги ҳафта бошидан Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ëмғир ва қор ёғиши, тунги вақтларда −12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Маркетологлар эмас, муҳандислар томонидан лойиҳалаштирилган ноёб автомобилни суратга олиш дизайнер ва автомобиллар ишқибози Дамир Бакиров учун катта топилма. «Газета.uz» фотосуратчининг энг сара ишларини тўплаб, унинг ўз «қаҳрамон"ларини қандай танлашини билиб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг