Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Италия — Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар учрашувида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга, қолаверса, музлатилган халқаро активларни қайтариш ва мамлакат банк тизимини тиклашда кўмаклашишга чақирди.
Бош прокуратура Деновдаги савдо марказидаги портлаш юзасидан Жиноят кодексининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилди. Бироқ, моддаларнинг айнан қайси бандлари билан иш очилгани маълум қилинмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Янги ҳафта бошидан Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ëмғир ва қор ёғиши, тунги вақтларда −12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Маркетологлар эмас, муҳандислар томонидан лойиҳалаштирилган ноёб автомобилни суратга олиш дизайнер ва автомобиллар ишқибози Дамир Бакиров учун катта топилма. «Газета.uz» фотосуратчининг энг сара ишларини тўплаб, унинг ўз «қаҳрамон"ларини қандай танлашини билиб олди.
Хоразмда 43 ёшли аёл «Истиқлол-Урганч» йўналишида кетаётган йўловчи поездининг уриб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.
«Қўйлиқ» бозори ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликдаги «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади. Марказ номига «Янги Қўйлиқ деҳқон бозори» сўзлари қўшилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга тахминан бино ичида бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Чақнаш оқибатида 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани айтилмоқда. Вилоят ҳокими Тўра Боболов етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилишига ишонтирмоқда.
Конституция куни колумнист Комил Жалилов ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлашнинг демократик тизимини барпо этиш, шу орқали жамият ва давлатни коррупциядан халос этиш учун пойдевор яратиш мақсадида Асосий қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш зарурлиги ҳақида ёзяпти.
2018 йилдан буён молия вазири ва вице-канцлер лавозимларида ишлаб келаётган Социал-демократик партия аъзоси Олаф Шольц Германия федерал канцлери этиб сайланди. Унинг номзодини Бундестагнинг 395 депутати қўллаб-қувватлади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона, Андижон, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда ўтказилган текширувларда жами 5,450 кг «опий», 19,2 кг «гашиш» ҳамда 2990 дона «Трамадол» аниқланиб, мусодара қилинди.
Қуюқ туман тушгани сабабли Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига ўзгаришлар киритилди. Жумладан, Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга оширилган парвозлар кечиктирилди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков вазирлик ходимлари иш фаолияти давомида дўппи кийишни режалаштирганини маълум қилди. У буни қадриятларни ҳаётга қайтариш деб атаб, барча соҳа ходимларини мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди. Фото.
Деновдаги савдо марказидаги портлаш овози бир неча километр узоқликдан эшитилди. Яқин атрофдаги бинолар, жумладан, турар-жой бинолари жиддий шикастланган. Портлашнинг тахминий сабаби сифатида газ қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши айтилмоқда. «Газета.uz» фавқулодда ҳодиса жойидан суратларни эълон қилди.
Россияда Африка давлатлари ва Гонгконгдан келган фуқароларнинг 14 кунлик карантинга олиниши, Жанубий Кореяда коронавируснинг омикрон штамига чалинганлар сони 36 нафарга етгани, Беларусда пиротехника воситалари сотилишига рухсат берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Mercedes`дан Cadillac`гача: амалдорларнинг қандай машинада юриши, Конституция куни арафасида 182 маҳкумнинг афв этилиши, «Қўйлиқ» бозорининг кўчирилиши, Деновдаги савдо мажмуасида портлаш оқибатида 2 кишининг ҳалок бўлиши, банк карталаридан пул ечиб олиниш сабаблари ўрганилаётгани, АҚШ сенаторларининг Ўзбекистонга босим ўтказишга чақириғи — «Газета.uz» нинг 7 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги ваколатлар берилди. Эндиликда агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни олиши ва жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа чораларни кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида асосий қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. У инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизим самарасини ошириш мақсадида Конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари ҳам ўз аксини топиши кераклигини таъкидлади.
Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 9 нафарини аёллар ва 25 нафарини тақиқланган ташкилотларга алоқадор бўлганлар ташкил этди.
Президент Қуролли кучларга 30 йил эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,46 сўмга кўтарилиб, 10 782,24 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг