Ўзбекистон COVAX дастури доирасида АҚШдан яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини қабул қилди.
Россияда 2 кишида коронавируснинг омикрон штамми аниқлангани, Ҳиндистонда ҳарбийлар адашиб 14 нафар тинч аҳолини ўлдиргани, Украина Россиянинг Smartavia авиакомпаниясининг 13 самолётини Қримга учаётгани учун сиртдан қўлга олгани, Шанхайда пичоқ билан қуролланган шахснинг 9 кишини жароҳатлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар миқдорида пора олган вақтида ушланди. Гумондор ушбу пулларни 2020 йили Олмалиқ прокурори сифатида ишлаган вақтидан бери танишининг тендерда ютишига ёрдам берганини айтиб, талаб қилиб келган.
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилади.
Ёшлар ишлари агентлигининг хабар беришича, 18 декабрдан 25 декабргача «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Форумдан мақсад ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш эканлиги айтилди. Таклифлар yoshlarforumi.uz платформасида эълон қилинади. Ёшларнинг энг яхши таклифлари ҳукуматга олиб кирилади.
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро зоналаридан 381 нафар болани репатриация қилди. ЮНИСЕФ Европа Иттифоқи кўмагида болаларни реабилитация қилиш ва жамиятга реинтеграция қилиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Психологларнинг болалар билан ишлаш усулларидан бири, бу — расм чизишдир. Баъзи болаларнинг расмлари ва ҳикояларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Тошкент давлат теника университетига ўқишга киритиб қўйишга, ўқишни Қибрайдаги Халқаро молия ва технологиялар хусусий институтига кўчиришга ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши очилди.
5 декабрь куни Карлар маданият саройида эшитишида нуқсони бўлган актёрлар томонидан «Ўзбекистоннинг оилавий анъаналари» номли спектакль ижро этилди. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде спектакль ҳақидаги таасуротлари билан бўлишиб, «бугун мен ўзимни ортиқча инсон сифатида ҳис қилмадим, улар ҳам жамиятдан худди шундай муносабатни кутишади», деди.
Гулистон шаҳар ҳокими фармойишига кўра, 50 млн сўм Гулистон кўчасига шер ҳайкалини ўрнатиш харажатлари учун ажратилди. Ушбу фармойиш билан яна 50 млн сўм шаҳар Жиноят судининг ҳожатхона биносини таъмирлаш ва қурилишига йўналтирилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,56 сўмга пасайиб, 10 769,78 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Марҳум ходимнинг отаси нафақа пулларини талаб қилиб, Бош прокуратура устидан апелляция шикояти киритгани маълум қилинганди. Иш Тошкент шаҳар ФИБ судлов ҳайьатида кўриб чиқилди ва марҳумнинг отаси боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланди. Иш биринчи инстанция судига марҳумнинг турмуш ўртоғи иштирокида кўриб чиқиш учун юборилди.
Маданият вазирлиги TikTok Fest концерти юзасидан муносабат билдириб, у ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблашини маълум қилди. Қолаверса, бу каби концертларга вазирлик эмас, балки ИИВ ва ҳокимият масъул экани айтилди. Ëшлар ишлари агентлиги эса концерт дастури бекор қилинганини қайд этди.
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўтган йилгига нисбатан 37 поғона юқорига кўтарилиб, 224 давлат ичида 166-ўринни эгаллади.
Тошкент метрополитени раҳбарияти йиғилишида метронинг барча йўналишларида «тиғиз пайтларда» оралиқ интервалларни максимал даражада қисқартириш белгиланди. Шунингдек, ҳаракат таркиблари сони кўпайтирилади.
Оқўрда қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокаралар ўтказди. Шавкат Мирзиёев икки давлат иқтисодиётлари рақобат қилмаслигини, аксинча бир-бирини тўлдириб туришини таъкидлади. «Стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз», — деди Ўзбекистон етакчиси.
«Автомобиль тарихи» бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига оид ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, эндиликда автомобилнинг тарихида нафақат унга тегишли умумий маълумотлар балки, унда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва ЙТҲлар, тақиқ мавжуд ёки йўқлиги каби ахборотлар акс этади.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси янги намунадаги алкотестердан 150 тасини республика бўйича фойдаланишга топширди. Унинг ёрдамида ҳайдовчи тўхтатилган жойида текширувдан ўтказилиши мумкин. Қурилма эса текширувдан ўтаётган ҳайдовчини суратга олиб, буни чекда акс эттиради.
Россия Давлат Думаси депутати Сергей Миронов Марказий Осиё давлатлари билан вақтинчалик виза режимини жорий этишни таклиф қилди. Унинг фикрича, меҳнат миграцияси нафақат мамлакатдаги криминоген омилларни беқарорлаштирмоқда, балки коронавируснинг янги штаммларининг кириб келишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин.
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти шафелигида минтақа давлатлари тадбиркор аёллари Дискуссион клубининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
«Pfizer» фармацевтика компаниясининг бош директори Алберт Бурла, Амазон бош директори Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, ТикТок бош директори Ванесса Паппас ва бошқалар 2021 йилдаги энг нуфузли одамларнинг Топ-50 талигидан ўрин эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг