Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 ой ичида 77 млрд 877 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмоли дегани. Вазирлик 4 кун ўтказилган рейднинг ўзида 67 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 2,48 сўмга кўтарилиб, 10 680,37 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда Сирдарёни Тожикистон орқали водий билан боғловчи автобус йўналишлари жорий этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу йўл қадимдан Ховосни водийдаги вилоятлар билан боғлаб турган. Ҳозирда бу йўлнинг аҳволи қониқарли ва Тожикистон томони ҳам йўл очилишига рози. «Бу режа амалга ошиши ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли», — деди президент.
Айрим йирик давлатлар ўртасида зимдан ва баъзан муросасиз тарзда олиб борилаётган қарама-қаршилик оқибатлари жаҳоннинг турли минтақаларида, жумладан, Марказий Осиёда ҳам кузатилмоқда, деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон «дунёнинг йирик давлатлари рақобати минтақа мамлакатлари учун салбий оқибатларга олиб келишини» хоҳламайди.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳозирги кунда ёшларга диплом эмас, касб кераклигини таъкидлади. «Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак!», — деди у. Мирзиёев «насиб қилса, беш йилдан кейин Сурхондарёда бошқача жойларда учрашишини» таъкидлади.
2021 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти россиялик журналист Дмитрий Муратов ва филиппинлик журналист Мария Рессага топширилади. Нобель қўмитаси уларнинг демократия ва тинчликнинг асосий шарти бўлмиш сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатларини эътироф этди.
Учқўрғон туманида М-412 русумли автомашина йўлга чиқиб кетган 3-синф пиёдани четлаб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситилиши бошланиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият минтақадаги кескинлик омили бўлиб қолаётганлигини таъкидлади. У бунга мамлакат ҳудудида айрим террорчилик гуруҳлари борлигини мисол қилиб кўрсатди. «Шундай бўлсада, Афғонистоннинг нафақат хавф-хатар ва таҳдидлар, балки минтақавий конструктив ва яратувчан лойиҳаларга асос бўладиган янги имкониятлар манбаси эканини назарда тутиш лозим», — деди вазир.
Аурелиа Бушез Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. У илгари Франциянинг Озарбайжон элчиси ва Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги делегацияси раҳбари сифатида ишлаган.
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада «Бауиржан Конисбаев» (Ўзбекистон томонидан «Яллама» билан туташ) божхона пости модернизация қилинди. Ҳозирча бу ердан фақат юк машиналари ўтмоқда.
24 октябрь куни президент сайловларида қайси сайлов участкасида овоз беришингиз мумкинлигини биласизми? Сизга бириктирилган сайлов участкасини ўзгартириш мумкинми? «Газета.uz» фуқаролар учун сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Ўзбекистонда Telegram гуруҳлари ва каналлари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотларини тўплаб, улардан пул ундириш мақсадида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. ИИВ маълумотига кўра, уларнинг юритувчилари хориждан туриб фаолият олиб бормоқда ва ҳозирча ушбу каналларни блоклашнинг иложи йўқ. Вазирлик фуқаролардан шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларда қўймасликни ва бегона гуруҳларда тарқатмасликни сўради.
9 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳароратининг 10−12 даражага тушиши кутилмоқда. Шимолда кечаси -3 даражагача совийди.
Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимини тақдим этди. Компания Windows 11`ни туркумдаги «энг хавфсиз» операцион тизим, дея эътироф этган. Windows 10 ўрнатилган, Windows 11`га мос келувчи барча компьютерлар тахминан 2022 йил ўрталаригача янги операцион тизимга ўтиши кутилмоқда.
Онлайн кимошди савдосига яна 270 та радар ва камера ўрнатиш жойлари чиқарилди. Энг кўп участка Тошкент вилоятида, энг ками — Хоразмда.
Россия ҳукумати Ўзбекистондан 10 минг қурувчини мамлакатга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа иштирокчилари суҳбат ва тиббий кўрикдан ўтишлари, шунингдек рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиши тўғрисидаги сертификатга эга бўлишлари керак.
Финляндия, Дания ва Швециянинг 30 ёшгача бўлган аҳолини Moderna билан эмлашни тўхтатгани, Латвия соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат эълон қилингани, Покистонда зилзила оқибатида 20 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви,"Чорвоқ оромгоҳи" яхлит мулк сифатида сотувга қўйилиши, Ўзбекистон ва Толибон ҳукумати ТИВ раҳбарлари Кобулда учрашуви — «Газета.uz»нинг 7 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2021−2022 ўқув йилдан Президент мактабларида «Мактаб маслаҳатчиси» — «School Counselor» дастури ишга туширилмоқда. Дастур муваффақиятли тажрибадан ўтгач, ижобий тажриба умумтаълим мактабларига ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг