Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» танлови натижалари эълон қилинди, ғолиблар раҳбарликка тайинланиб, ривожланган давлатларда стажировка ўтайди.
Чоршанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қисман Ой тутилиши содир бўлади. Ер йўлдоши қизғиш жигарранг тусга киради.
Ўзбекистон ОТМларига бир миллиондан зиёд абитуриент ҳужжат топширди. Энг кекса абитуриент 87 ёшда, энг кичиги эса 14 да.
Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) раҳбари Ғофур Раҳимов истеъфога чиқди.
Пенсия жамғармаси 1 августдан 3,5 млн нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларнинг моддий таъминоти яхшиланишини маълум қилди.
Президент қарори билан Мудофаа, Ички ишлар, ФВВ, ДХХ, Миллий гвардия таркибида янги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди.
23 июл куни «Самарқанд — Қарши» учаскасида профилактика ишлари ўтказилиши сабабли «Тошкент — Қарши» йўналишида ҳаракатланадиган поезд ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади.
Бухоро прокурори лавозимида ишлаб келаётган Баҳриддин Валиев Тошкент прокурори этиб тайинланди.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда тўсатдан текширув машғулотлари ўтказилди.
Коллежлар базасида профессионал таълим муассасаларининг янги тармоғи йўлга қўйилади.
Якшанба куни пойтахтда икки кишининг чўкиб ўлиши ҳолати қайд этилди.
Тошкент шаҳри ва Мирзо Улуғбек тумани прокурорлари пойтахтнинг собиқ ҳокими қароридан норози бўлган фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқмагани учун лавозимидан четлаштирилди.
ДХХ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.
140 нафар Ўзбекистон фуқароси 26 йил аввал ёпилган қурилиш техникумини тугатганлик тўғрисидаги сохта ҳужжатлар сабабли Финляндиядан чиқариб юборилмоқда.
Ўзбекистонда кузатилаётган жазирама иссиқ ҳафта охиригача сақланиб қолади. Июль ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июль экани маълум қилинди.
80 ёшли Тўхтамиш Султонов Давлат хизматлари маркази орқали СамДУ ва ТТА Термиз филиалига ҳужжат топширди.
Янгийўл ҳокими ўринбосари Алишер Усмонов шаҳарда бузилаётган икки қаватли уйларнинг аҳволи қониқарсиз экани, куз-қиш мавсумида бу уйларда давомли муаммолар бўлишини маълум қилди.
Янгийўлда беш қаватли «арзон» уйлар қурилиши учун шошилинч равишда икки қаватли уйлар бузилмоқда. Ҳокимият бузилаётган уйларда яшаётганларга кўчиш учун бир ой муҳлат бера олмаслигини маълум қилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «дорихона наркотиклари» савдосини тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. «Газета.uz» июнда ушбу муаммо ҳақидаги мақолани эълон қилган эди.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида йўл ўртасига югуриб чиққан тўққиз ёшли қизни машина уриб юборди. Қиз ҳодиса жойида вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг