Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини қайтадан кўриб чиқди ва уни 4,8 фоиздан 6,2 фоизга оширди. Иқтисодий фаолликнинг тикланишига ички инвестициялар, халқаро савдо ва пул ўтказмаларининг тикланиши сабаб бўлмоқда.
Янги эълон қилинган қарор ва фармонлар, энергетика вазирлигининг бензин нархи ошишига изоҳи, «Нархоз»нинг собиқ проректори 2 млн долларни ўзлаштирганликда гумонланиши — «Газета.uz»нинг 6 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Давлат статистика қўмитаси 2020−2021 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМлар сони ҳақдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 тага етган, уларнинг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.
Грузиянинг ўз рақамли валютасини жорий этишни режалаштираётгани, Aвстрияда ҳукмрон партия идораларида тинтувлар ўтказилгани, Хитойнинг 2025 йилга келиб Тайванни босиб олишга тўлиқ тайёр бўлиши ҳақидаги фикрлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменлари Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгерни қабул қилди. Учрашувда, жумладан, Небраска, Колорадо ва Техас штатлари билан ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.
Адлия вазири сешанба кунги анжуманда Ўзбекистонга жуда катта давлат аппарати тўғри келмаслиги, унга кетадиган харажатлар жуда кўплигини таъкидлади. «Ҳукумат ихчам бўлиши керак», — деди Русланбек Давлетов. У шунингдек, фуқаролар бирор ташкилот хулосаси учун вилоятдан Тошкентга қатнашига тўғри келишини ҳам танқид остига олди.
Болаликда нигоҳларингизни кўкка қаратиб, ҳаяжон билан «самолёт!» дея ҳайқирганларингиз ёдингиздами? «Темир қушлар»га бўлган бу қизиқиш, гарчи ёшлари улғайган бўлса ҳам, авиаспоттерларни ҳамон тарк этгани йўқ. Улар ҳар қандай об-ҳавода ҳам лайнерларнинг учиш-қўнишларини фотосуратга олишга шошадилар. «Газета.uz» Ўзбекистон споттерлари билан уларнинг севимли машғулотлари, ўлкамиз ва хориждаги споттинг фарқи ҳақида суҳбатлашди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 17,02 сўмга пасайиб, 10 671,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан молекулаларнинг янги ҳамда аниқ тузилишини — органокатализни кашф қилгани учун кимё бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан бери бензин нархи 28,2 фоизга ошган. Хусусан, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари асосан Аи-91 нархи 8100 сўмгача ошгани ҳақида изоҳлар қолдиришмоқда. Энергетика вазирлиги Аи-80 нархи ички бозордаги интервенция ҳисобига ушлаб турилганини, Аи-91, Аи-92, Аи-95 нархи эса жаҳон нефть бозорига боғлиқ эканлигини маълум қилди.
Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб керган спорт залида шуғулланётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига кўра, 2022 йил мактаб спорт залининг пол қисми янгидан таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.
Русланбек Давлетов жамият очиқлик сиёсати орқали мансабдорларни тарбиялашини таъкидлади. «Агар амалдорнинг битта қадами бировга ёқмайдиган қадам бўлса, албатта яширишга ҳаракат қилади, кўп ҳолатларда шунақа», — деди у. Вазирнинг фикрича, очиқлик «қайсидир вазирлик учун қийин бўлиши мумкин, лекин жамият учун яхши».
Европада табиий газ нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан олти бараварга ўсди. 5 октябрь куни табиий газ фючерслари нархи минг куб метр учун қарийб 1200 долларга етди. Яқинлашаётган иситиш мавсумида газ танқислиги хавфи хонадонларни иситиш, электр энергияси таъминоти ва саноат ишлаб чиқаришга жиддий хавф туғдириши мумкин. Европа газ бозорида нахрларнинг рекорд даражада кўтарилишининг сабаблари ва бунинг оқибатлари ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Қизиқчи Валижон Шамшиев Яшнобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинланди.
Яшнобод туманида «Lada 11184» автомашинаси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб вафот этди.
Тошкент вилоятида қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн сўмни 5 млн сўмга сотаётганлар қўлга олинди. Улар бунга қадар жами 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.
Президент қарори билан 2022 йилдан якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади. Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида эса юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади.
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров бир куннинг ўзида мессенжернинг фойдаланувчилари сони 70 млн га кўпайганини маълум қилди. У Шимолий ва Жанубий Америкадаги фойдаланувчилар оммавий равишда Telegram`га ўта бошлашганини таъкидлади. «Бошқалар сизга панд бераётган бир вақтда биз сизни уялтириб қўймаймиз», — дейди Дуров.
Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги келишув яна бир йилга узайтирилди. Умумий ҳажмлар ва нархлар ошкор қилинмади, аммо ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига кўра, тарифлар аввалги даражада сақланиб қолган.
Қидирувга берилган ТДИУ собиқ проректори Нодир Идиев 2 млн долларни ўзлаштирганликда айбланаётганлиги маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг