Daryo нашри мухбирининг телефонини тортиб олиб, уни милиция бўлимига олиб боришни буюрган Қарши шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари «қаттиқ ҳайфсан» олди. Бошқа ходимларининг ҳаракатларида ҳеч қандай қонунбузарликлар аниқланмагани маълум қилинди.
Нурафшон шаҳридаги икки қаватли уйда газ портлаши содир бўлди. Оқибатда бир киши вафот этди.
Пахтачи туманида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичиб, машина ҳайдаган. ЙПХ ходимлари билан мулоқотда ҳайдовчидан спиртли ичимлик ҳиди келгани сабаб, тиббий кўрикка таклиф этилгач ҳайдовчи қаршилик кўрсатган. Ҳайдовчининг мастлик ҳолати тасдиқлангач, унга белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Фарғона давлат университети, Гулистон давлат университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети масофавий таълим тизимига ўтди.
Ёшларга оид бир қатор янгиликлар, ўсимлик ёғига нисбатан экспорт божининг жорий этилиши, давлат органлари ходимлари сонининг 15 фоизга қисқартирилиши, баъзи шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилиши, экологик хавфли маҳсулотларнинг мажбурий сертификатлаштирилиши — 1 майдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Президент кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди. Маълум қилинишича, лойиҳалар хорижлик мутахассислар иштирокида тайёрланган.
Ўзбекистонга коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг яна бир партияси етиб келди. Маълум қилинишича, етказиб берилган навбатдаги вакциналар партияси 50 минг дозадан иборат бўлиб, 23 апрель куни етказиб берилган вакциналарнинг иккинчи компоненти ҳисобланади.
UzAuto Motors бош директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган Рустам Ражабов расман компания бош директори этиб тайинланди.
Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган кафелардан бирида маст ҳолатдати икки киши ҳисобни тўламасликларини айтиб, кафе ишчисини дўппослаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шахлохон Турдикулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 5-тур учрашувини «Трактор» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси «Ал Ҳилол» клубига қарши майдонга тушади.
Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ карантин чекловлари амал қилади. Бунда барча мактабларда дарслар тўхтатилиши ва имтиҳонлар қолдирилиши эълон қилинди. Шунингдек, барча савдо марказлари фаолияти вақтинчалик чеклаб қўйилади.
Telegram’даги гуруҳлар ва каналларда тўловларни қабул қилиш имконияти мавжуд бўлди. Иловада саккизта ўрнатилган тўлов тизимларидан иккитаси — Ўзбекистондаги PayMе ва CLICK.
Қурилиш вазири Ботир Зокиров Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида барпо этиладиган «Истиқлол» концепцияси лойиҳа яқин кунларда тасдиқланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, президент танлов иштирокчиларининг лойиҳалари билан танишиб, танлов муддатини яна 10 кунга чўзиш топшириғини берган.
Индонезияда чўкиб кетган сувости кемасининг топилгани, Суриянинг 1 млндан ортиқ аҳолиси ичимлик сувисиз қолганида Туркияни айблагани, Исроилнинг Ғазо соҳилидаги балиқ ови ҳудудини бутунлай ёпиб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 самолётини қабул қилиб олди. Бир ой ичида яна бир худди шундай бортнинг етиб келиши кутилмоқда.
«Mehr va оqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вилоятларда фаолият кўрсатувчи ветеринарларни уйсиз мушук ва итларни стрелизация қилишга ўқитиш бўйича лойиҳани ишга туширди.
Дунё атом электр станцияси тарихидаги энг йирик ва оғир оқибатларга олиб келган техноген авария — Чернобиль АЭСдаги портлаш ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида 200 минг квадрат километрдан ортиқ майдон радиоактив ифлосланиш таъсирига учраган. Фожеа оқибатида нурланишнинг узоқ муддатли таъсиридан 4000 га яқин инсон вафот этганлиги айтилади. Мудҳиш авария ҳақида қисқача тафсилотлар.
Тошкент механика заводи (собиқ ТАПОиЧ) ҳудудида саноат чиқиндилари ёниб кетди. Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.
1966 йил 26 апрель куни соат 5:23да Тошкентда катта вайронагарчиликларга олиб келган зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентрининг юзасидаги силкинишлар кучи 8 баллдан ошган. «Газета.uz» офат қандай зарар етказганлиги ва пойтахтнинг тикланиши ҳақидаги архив фотосуратларини тақдим этади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг