1 октябрдан бошлаб автомобиль ойналарини қорайтириш учун рухсатномани фақат ЯИДХП орқали расмийлаштириш мумкин. Ўқувчиларнинг илтимосига кўра, «Газета.uz» «тонировка» сертификатини олиш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Таниқли сиёсатчилар, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, машҳур бойларнинг офшор операциялари ҳақида эълон қилинган «Pandora Papers» ҳужжатларида Ўзбекистонга миллионлаб инвестиция киритган ирланд компаниялари ҳамда Гулнора Каримовага пора берганликда гумон қилинадиган Telia компанияси вакиллари ҳақида ҳам сўз боради. Шунингдек, суриштирув доирасидаги ҳужжатларда Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг оиласи, Украина президенти Владимир Зеленский, Иордания қироли, Буюк Британия собиқ бош вазири ва бошқа таниқли шахсларнинг офшор операциялари ҳақида маълумот келтирилган.
Абдулла Қодирий хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов музейларга бўлган ёндошув тубдан ўзгараётганини таъкидлади. «Бундан кейин барча адибларимизнинг музейлари ва ҳатто уй-музейларга бўлган эътибор янада кучайтирилади», — деди у.
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги янги қурилаётган уйда газ портлаши квартиранинг газ таъминоти тизимига рухсатсиз уланиши оқибатида юз берди, дея маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот». Аниқлик киритилишича, бино ҳали фойдаланишга топширилмаган.
Президент фармонига кўра, қатор товарлар учун 2024 йил 1 январгача божхона божи бекор қилинди. Улар орасига ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар, стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари ва бошқа товарлар кирган.
2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказганларга ўша харид суммасининг 1 фоизи бюджетдан қайтарилади. Кешбэк ҳар ой якунида жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилади. Чек бермаганлик ҳолати ҳақида хабар берганларга ундирилган жариманинг 20 фоизи мукофот тариқасида тўланади.
Эртага шимолий ҳудудларга Кавказдан яна совуқ ва кучсиз ҳаво массалари кириб келади. 5−6 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяйиши кутилмоқда. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +17…+20 даража илиқгача кўтарилади.
Президент қарори лойиҳасига кўра, тўғридан-тўғри шартнома бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари рўйхати қисқартирилиши кутилмоқда. Шунингдек, 2022−2025 йилларда давлат харидлари соҳасини ривожлантириш Стратегияси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.
14−20 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.
Наманганда вилоятида 6 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бухоро вилояти ҳокимининг фармойишига биноан, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга эътиборсиз бўлган 5 та туман ҳокимига «ҳайфсан» берилди. 2 та туман ҳокими эса иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Бухоро шаҳри ҳокими қаттиқ огоҳлантирилди. Яна бир ҳокимга фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш топширилди.
Автоблогер Бобур Ғаниев ИИББ ходимларини ҳақорат қилгани учун 5,4 млн сўмга жаримага тортилди. Судья «мент» сўзини ҳақоратомуз деб таърифлади. Блогер ва унинг шериклари ИИО ходимларининг хизмат вазифасини бажаришга қаршилик қилгани учун 15 суткага қамалди. Депутат Расул Кушербаев блогернинг телефони тинтув қилингани қанчалик қонуний эканлиги бўйича саволга берилди ва қамоқнинг «оммани ўзига жалб қилиш» билан тушунтирилганлиги бўйича хавотир билдирди.
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги етти қаватли янги уйда газ портлаши содир бўлди. Уйда яшовчилар жабрланмади, бир нечта квартирага зарар етган, деб хабар берди ФВВ.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида Damas автомобили тезликни ошириб, йўл четида турган тўрт ўқувчини уриб юборди. Улардан бири шифохона йўлида вафот этди, қолганлари жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тақдирланиши, Ўзбекистонлик футболчи Жасурбек Яхшибоев «Реал» дарвозасига гол уриши, Спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина спортга қайтиши — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
«Толибон» вақтинчалик ҳукуматда ТИВ раҳбари этиб тайинлаган Мавлави Амир Хон Моттакий Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмоновни қабул қилди. Томонлар давлатлар ўртасидаги парвозларни қайта тиклаш, Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Келгуси йилдан хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлиши маълум қилинди. Мазкур имтиҳонлар ДТМда ўтказилади. Ички ўқишни кўчириш хусусида ҳам янгиликлар кутилмоқда.
Шанба куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ўзбекистонда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 53,6 фоизи (қарийб 11,5 миллион нафар) биринчи доза вакциналарини олди. 4,5 миллион нафардан зиёд фуқаролар эса коронавирусга қарши барча босчиқларда эмлаб бўлинган.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида қидирувдаги Nexia ҳайдовчиси йўл-патрул хизматининг икки экипажидан қочар экан, ЙПХ инспектори ва бир пиёдани уриб юборди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг