Архив

«Тошшаҳарнур» раҳбари лавозимидан озод қилинди
24 январь 2023, 17:19

«Тошшаҳарнур» раҳбари лавозимидан озод қилинди

Пойтахт кўчаларини ёритишга масъул бўлган «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари ишдан олинди. Ўрнига янги раҳбар тайинланди.

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди
24 январь 2023, 17:14

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

Касби туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ва 3 ёшли фарзандлари заҳарланиб вафот этди. Ўлимга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис гази сабаб бўлган.

Ўзбекистон автомобиль бозори 2022 йилда қандай ўзгарди?
24 январь 2023, 16:56

Ўзбекистон автомобиль бозори 2022 йилда қандай ўзгарди?

Декабрь ойида фаоллик сезиларли даражада пасайганига қарамай, 2022 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдосининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди. Йил давомида сотувлар сони 87 фоизга ошиб, 1,4 миллион автомобилни ташкил этди.

Тошкент вилоятида «Тез ёрдам» фельдшери калтакланди
24 январь 2023, 16:23

Тошкент вилоятида «Тез ёрдам» фельдшери калтакланди

Тошкент вилоятида 24 ёшли фуқаро «Тез ёрдам» ходимини калтаклади. У чақирувга аёл ҳамшира келмагани учун жанжал кўтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

ЖССТ мамлакатларни ўлимга сабаб бўлувчи сиропларга қарши чора кўришга чақирди
24 январь 2023, 15:50

ЖССТ мамлакатларни ўлимга сабаб бўлувчи сиропларга қарши чора кўришга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларни Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистонда 300 дан ортиқ бола ўлимига сабаб бўлган сиропларга қарши курашишга чақирди. Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропидан камида 20 нафар бола вафот этган.

Пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг ярми қоплаб берилади
24 январь 2023, 15:27

Пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг ярми қоплаб берилади

Ўзбекистонда пахта етиштиришни яхшилаш мақсадида минерал ўғитларга божхона имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилиши мумкин. ҚҚСни ўз вақтида тўламаган фермерларнинг пенялари ҳисобдан чиқарилади. Қолаверса, пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг 50 фоизи давлатдан қопланади.

Қирғизистонда аҳоли учун электр энергияси нархи оширилади
24 январь 2023, 15:16

Қирғизистонда аҳоли учун электр энергияси нархи оширилади

Қирғизистон аҳолиси учун электр энергияси нархи 2023 йилнинг май ойидан бошлаб 30 фоизга ошади, деди президент Садир Жапаров. Унинг сўзларига кўра, агар бу бажарилмаса, мамлакат энергетика саноатини абадий йўқотиш хавфи бор.

Ҳудудларга 110 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари тарқатилди
24 январь 2023, 15:12

Ҳудудларга 110 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари тарқатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудларга тез тиббий ёрдам хизмати учун 110 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Шу пайтга қадар «103» хизматида 2938 дона автомобил хизмат кўрсатиб келган.

Жиззахда фуқаро хонадонида бўри сақлаб келаётгани аниқланди
24 январь 2023, 12:47

Жиззахда фуқаро хонадонида бўри сақлаб келаётгани аниқланди

Зомин туманида фуқаро хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан 3 млн сўм жарима белгиланди. Айни пайтда бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради
24 январь 2023, 12:26

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Қишки таътил тугади: Қалин кийиниб — мактабга
24 январь 2023, 11:50

Қишки таътил тугади: Қалин кийиниб — мактабга

Ўзбекистондаги 9 мингдан ортиқ мактабда энди ростдан таътил тугаб, дарслар бошланди. Болалар қалин кийиниб, мактабга йўл олишди. Кўплаб мактаблар яхши иситилган бўлса, айримлари совуқлигича қолмоқда. «Газета.uz» пойтахтдаги мактабларга бориб, синфхоналар ҳарорати ва ўқувчилар кайфиятини ўрганди.

Хоразмда маст ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди
24 январь 2023, 11:48

Хоразмда маст ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди

Янгибозор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ маст фуқаро Дамас автомобилини бошқариб кетаётганда пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари сабаб вафот этди.

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди
24 январь 2023, 11:30

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилди. Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, бўнак пули (закалат) эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.

Қашқадарёда Nexia-3 пиёдани уриб қочиб кетди
24 январь 2023, 10:45

Қашқадарёда Nexia-3 пиёдани уриб қочиб кетди

Қарши шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Йўловчи шифохонага ётқизилди. ЙТҲни Касби туманида яшовчи фуқаро содир қилгани аниқланди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача тушди
24 январь 2023, 10:04

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача тушди

Тижорат банклари 24 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 365 сўм.

Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди
24 январь 2023, 09:50 1

Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди

Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 январь 2023, 23:50 2

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда президентлик ва парламент сайловлари муддатининг маълум қилингани, Хитойда бир ҳафтада қарийб 13 минг кишининг коронавирусдан вафот этгани, Нурсултон Назарбоевнинг юрак жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиққани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади
23 январь 2023, 23:17

31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади

Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилиб, муқобил энергия манбалари ҳисобига иссиқ сув ва электр билан таъминланади. Янги қуриладиган уйларга энергия самарадорлиги юқори қурилиш материаллари ва жиҳозларидан фойдаланиш мажбурий бўлади.

Қозоғистонда собиқ McDonald’s ресторанлари номсиз ҳолда қайта очилди
23 январь 2023, 22:26

Қозоғистонда собиқ McDonald’s ресторанлари номсиз ҳолда қайта очилди

Қозоғистонда собиқ McDonald’s ресторанлари қайта очилди, аммо номсиз ҳолда. Пешлавҳаларда рус тилида ёзилган «Биз очиқмиз» сўзларидаги «М» ҳарфи эса сариқ рангга бўялган бўлиб, аввалги логотипни эслатади. Таомлар ассортименти ва таъмлари ўзгармаган.

Veolia тошкентликларга сифатсиз иситиш учун тўловларни ўзи қайта ҳисоблаб чиқади
23 январь 2023, 22:11

Veolia тошкентликларга сифатсиз иситиш учун тўловларни ўзи қайта ҳисоблаб чиқади

VeoliaТошкентда сифатсиз иссиқлик таъминоти учун тўловни мустақил равишда қайта ҳисоблаб чиқади. Бироқ агар иситиш ёки иссиқ сув билан боғлиқ муаммолар уй ичидаги инфратузилма билан боғлиқ бўлса, унда қайта ҳисоблаш бўлмайди, дея огоҳлантирди компания.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг