Архив

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки ёшли қизча Ўзбекистонга қайтарилди
17 май 2024, 17:25

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки ёшли қизча Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик икки ёшли қиз ватанига қайтарилди. У ёрдам сўраб болалар омбудсманига мурожаат қилган бувисининг қарамоғига топширилди.

Uzbekistan Airways Ҳаж мавсуми учун 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади
17 май 2024, 17:01

Uzbekistan Airways Ҳаж мавсуми учун 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади

Uzbekistan Airways «Ҳаж-2024» дастури доирасида 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади. 15 минг 130 нафар зиёратчи Boeing 767 самолётларида ташилиши, уларга аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида иссиқ нонушта, парвоз давомида эса махсус таомлар тарқатилиши режалаштирилган.

Қозоғистон президенти «Марказий Осиё давлатларини бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга» қаршилик кўрсатишга чақирди
17 май 2024, 16:55

Қозоғистон президенти «Марказий Осиё давлатларини бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга» қаршилик кўрсатишга чақирди

Қозоғистон президенти Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари котиблари билан бўлиб ўтган биринчи учрашувда «минтақа давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва уларни бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга биргаликда қаршилик кўрсатишга» чақирди.

Малайзия бош вазири Ўзбекистонга келди (фото)
17 май 2024, 15:21

Малайзия бош вазири Ўзбекистонга келди (фото)

Жума куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни аэропортда ҳамкасби Абдулла Арипов кутиб олди. Улар «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Ҳукумат раҳбари куннинг 2-ярмида «Кўксарой» қароргоҳида олий даражадаги тадбирларда қатнашади.

Нега турар жой мажмуалари қурувчи ташкилотлар тақдим этган лойиҳага мос келмайди? Архитектор фикри
17 май 2024, 15:04

Нега турар жой мажмуалари қурувчи ташкилотлар тақдим этган лойиҳага мос келмайди? Архитектор фикри

Янги турар жой сотиб олганлар объектлари қурилишдан олдин тақдим этилган лойиҳаларга мос келмаслигидан доимо шикоят қилади. «CaEX Бизнинг уйлар 2024» кўргазмаси давомида архитекторлар номутаносибликларга нима сабаб бўлиши ва ўзлари қандай муаммоларга дуч келиши ҳақида гапириб ўтди.

Июндан айрим поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
17 май 2024, 13:18

Июндан айрим поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

3 июндан Андижон-Термиз ва Тошкент-Андижон, 6 июндан эса Андижон-Қўнғирот йўналишида қўшимча поездлар қатнай бошлайди.

«Вақт ўтиши билан прогрессив солиқ шкаласи ҳақида ўйлаш мумкин бўлади» — Cолиқ қўмитаси вакили
17 май 2024, 12:57

«Вақт ўтиши билан прогрессив солиқ шкаласи ҳақида ўйлаш мумкин бўлади» — Cолиқ қўмитаси вакили

ДСҚнинг Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов аксар хорижий мамлакатларда солиқ йиғиш бўйича ягона ставка қўлланмаслигини таъкидлади. «Вақт ўтиши билан, тизим бутунлай мустаҳкамлангандан сўнг солиққа тортишнинг прогрессив шкаласига ўтиш ҳақида ўйлаш мумкин», — деди у.

Тошкент вилоятида 5 туп чинор кесганлар қамалди
17 май 2024, 12:47

Тошкент вилоятида 5 туп чинор кесганлар қамалди

Ўрта Чирчиқ туманида 5 нафар шахс 5 туп чинор дарахтини кесиб, бозорда сотмоқчи бўлгани аниқланди. Суд уларнинг икки нафарига 2 йил, уч нафарига эса 1 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Дам олиш кунлари ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади
17 май 2024, 12:26

Дам олиш кунлари ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Ҳарорат +17…+22 даражагача пасаяди. Жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.

ДХХ Тошкентда жанговар қуроллар сақлаган шахсларни қўлга олди
17 май 2024, 11:41

ДХХ Тошкентда жанговар қуроллар сақлаган шахсларни қўлга олди

Тошкент шаҳрида Россиядан олиб келинган 3 дона Макаров, 1 дона ТТ пистолети ва патронларини сақлаб келган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди
17 май 2024, 11:23

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди

Шароф Рашидов туманида 2 та Howo ва Sany юк машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

БНҚИЗ ноябрь-декабрдан Аи-80 ўрнига Аи-91 ва Аи-92 бензинларини ишлаб чиқаришга ўтишни бошлайди
17 май 2024, 11:10

БНҚИЗ ноябрь-декабрдан Аи-80 ўрнига Аи-91 ва Аи-92 бензинларини ишлаб чиқаришга ўтишни бошлайди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябрь-декабрь ойларида Аи-91 ва ундан юқори турдаги бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, 2025 йил бошидан эса Аи-80 ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш режалаштирилган, деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари ўринбосари Одил Темиров.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
17 май 2024, 10:56

Ўзбекистоннинг янги элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

2023 йил ноябрь ойида Лондонга янги элчи сифатида етиб борган Равшан Усманов Буюк Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди.

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади
17 май 2024, 10:42

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев телефон орқали Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади. Ўзбекистон президенти унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади.

«11 метрдан теполмаганнинг ўрнида ўзим бўлсам дедим». Президент U-23 финалини эслади
17 май 2024, 09:08

«11 метрдан теполмаганнинг ўрнида ўзим бўлсам дедим». Президент U-23 финалини эслади

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Японияга қарши U-23 финалини эслаб, жамоа пенальтидан унумли фойдалана олмай, мағлуб бўлгач, 3 кун ухламай чиққанини айтди. «Унинг ўрнида ўзим бўлсам дедим. Биттагина тўп-а!» деган президент жамоанинг Олимпия ўйинларига йўлланма олганини катта ютуқ деб атади.

Ўзбекистонда ELLE халқаро нашри иш бошлайди
17 май 2024, 08:05

Ўзбекистонда ELLE халқаро нашри иш бошлайди

Ўзбекистон бозорига ELLE медиа бренди кириб келади. ELLE Oʻzbekiston ходимларни ишга қабул қилишни бошлади.

Андижонда 80 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
17 май 2024, 00:39

Андижонда 80 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида 80 сотих нотурар ерни 160 минг долларга, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2,1 гектар ерни 36 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Уларга нисбатан иккита модда бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Тошкентда ўгай онасининг қийноқлари сабаб уйидан чиқиб кетган болага ёрдам кўрсатилди
17 май 2024, 00:21

Тошкентда ўгай онасининг қийноқлари сабаб уйидан чиқиб кетган болага ёрдам кўрсатилди

Тошкентда ўгай онасининг қийноқ ва зулмлари сабаб уйидан чиқиб кетган вояга етмаган бола ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Бола қаровсиз қолиши натижасида унинг таълим олиши ва тарбияси издан чиқиб кетган, деб ёзди ИҲМА.

Ўзбекистонда «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади
17 май 2024, 00:01

Ўзбекистонда «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади

Ўзбекистонда энг қадимги ўтмишдан то яқин тарихгача бўлган даврни ўз ичига олган «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади. «Агар тарихимизни дунёга тараннум этмоқчи бўлсак, халқимизнинг миллий ғурурини кўтармоқчи бўлсак, буни биринчи навбатда кино ёрдамида амалга оширишимиз керак», — деди президент.

Маҳмуд Истамов Қонунчилик палатаси девонига раҳбар бўлди
16 май 2024, 23:41

Маҳмуд Истамов Қонунчилик палатаси девонига раҳбар бўлди

Маҳмуд Истамов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари этиб тайинланди. У аввал Бухоро вилояти прокурори, МСК раиси ўринбосари, адлия вазирининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг