Қозон шаҳрига ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига инглизча контент қилишни тавсия этиб, шу тилдаги аудитория жуда катталигини айтди. «Ўзбекча контент қилиб қанча даромад топасизу, инглизча контентдан қанча даромад топасиз? Шунинг учун тайёр ишлаб турган монетизация механизмидан кўпроқ фойдаланиш керак», — деди у.
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланмоқда. Ҳозирда мамлакатда бундай чеклов 13 ёшгача бўлган болалар учун амал қилади. Аввалроқ Австралияда ҳам бу масала кўриб чиқилаётганди.
БМТТД Япония ҳукумати кўмагида Термиз шаҳрида IT, тадбиркорлик ва чет тилларини ўрганиш йўналишларида касб-ҳунар ўргатиш бўйича ёшлар маркази очди.
Қозоғистон билан чегарада божсиз савдо зонаси ташкил қилиш режаси, Ҳиндистон ва Туркия раҳбарлари билан учрашган Мирзиёев, Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунлар, 2026 йилга режалаштирилаётган аҳолини рўйхатга олиш ишлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Cенаторлар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда қурилиш қилиш, участка билан таъминлаш тартибини бузиш ва табиий ресурсларга мулк ҳуқуқини бузиш учун жазо чораларини кучайтиришни маъқуллади.
Январь-сентябрда муомаладаги нақд пул улуши йиллик кўрсаткичда 3,2 фоиз бандга — 23,9 дан 20,7 фоизга пасайди, деб хабар қилди Марказий банк. Карта эгалари маблағларини тобора камроқ нақдлаштирмоқда.
Охирги 8 йил ичида Ўзбекистонда газеталар сони 91 тага, радиоларники эса 6 тага камайди. АОКА директорига кўра, ҳозирда ахборотга кўпроқ ишлов бериляпти ва уни етказиш харажати озайиб бормоқда. Босма нашрлар эса рақобатга чидолмаяпти. «Улар барибир қисқаради, бу дунёдаги умумий тенденция», — деди у.
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси бўлди, у март ойидан буён мамлакатнинг Венгриядаги элчиси лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.
АҚШ собиқ президенти Барак Обама Детройт шаҳрида Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлаш митингида рэп ўқиди. Шунингдек, Эминем чиқиш қилиб, сайловларга бориш ва Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлашни сўради. Аввалроқ Дональд Трамп McDonaldʼs`да картошка қовурганди.
Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида БРИКС саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди. Томонлар стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқди. Соғлиқни сақлаш, таълим, машинасозлик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Самарқандда ўтказилган Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва бизнес форуми доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 352 млн долларлик 76 ҳужжат имзоланди. Абдулла Арипов мамлакатларда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият борлигини айтди. Қозоғистон экспорт таъминотини 550 млн долларга оширишга тайёр.
Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев нима учун Ўзбекистонда инфляцион таргетга эришиш муддати 2025 йил эмас, 2026 йилга тўғри келиши кутилаётганини изоҳлади. Муддатнинг учинчи бор кечиктирилишига энерготарифларнинг икки босқичда оширилиши ва бошқа омиллар таъсир қилган.
Шимолий Корея Украинага қарши урушда иштирок этиш учун Россияга 3000 нафар ҳарбийни юборди, деб хабар берди Жанубий Корея разведкаси. Пентагон КХДР аскарлари Россияга жўнатилганини тасдиқлади, аммо улар у ерда нима билан машғул экани ҳозирча номаълумлигини билдирди.
БРИКС саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига борган Ўзбекистон президенти Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан мулоқот ўтказди. Улар технологиялар, сунъий интеллект, саноат, энергетика каби соҳаларда ҳамкорлик масалаларига тўхталди.
Туркиянинг Turkish Aerospace авиакомпанияси бош қароргоҳи яқинида теракт содир бўлди, беш киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди.
Маҳаллийлаштириш импорт ўрнини босиш эмас, балки нарх бўйича ҳам, сифат бўйича ҳам рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни ҳам кўпайтиришдир, дея таъкидланди президент билан учрашувда. «Ўзавтосаноат» 2 млрд долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Янгиланди: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 28−29 октябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши режа қилинганди. Бироқ унинг ташрифи кейинга қолдирилди.
Сенаторлар Ўзбекистонда ер участкаларини ўзбошимчалик билан тортиб олишга қарши курашишда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бундай жиноятларни тергов қилиш прокуратура органларининг ваколатига қиритилмоқда.
Халқ билан мулоқот ва фуқароларнинг шаҳар лойиҳаларига жалб этилиши шаҳарда қулай муҳитни юзага келтиради. Узоқ вақт Тошкент аҳолисидан улар аслида нима хоҳлаши ҳақида сўралмаган. Шаҳарни ривожлантиришга аҳолини ким ва қандай жалб қилиши керак — социолог Алиса Баранникова билан суҳбат шу ҳақда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг