Архив

Бой мамлакатлар мигрантларни тобора камроқ хоҳлаяпти — Economist
23 июль 2024, 19:39

Бой мамлакатлар мигрантларни тобора камроқ хоҳлаяпти — Economist

Бой давлатлар муҳожирлар сони ортиб бораётганига қарши «қўзғолон кўтариб», миграция сиёсатини кучайтирмоқда. Бу эса ўз натижаларини бермоқда — миграция буми ниҳоясига етаётгандек, аммо бундай чоралар иқтисодиётга катта зарар етказиши мумкин, деб ёзди The Economist.

Рақобат қўмитаси 1,4 млрд сўмлик тендер юзасидан Маънавият марказига қарши иш қўзғатди
23 июль 2024, 18:47

Рақобат қўмитаси 1,4 млрд сўмлик тендер юзасидан Маънавият марказига қарши иш қўзғатди

Маънавият ва маърифат маркази ўтказган бошланғич суммаси 1,4 млрд сўмлик тендерда қонун бузилиши аломатлари аниқланди, деб хабар қилди Рақобат қўмитаси. Ташкилотга нисбатан иш қўзғатилди.

Пойтахт ҳокимлиги Кулолчилик боғи концепциясини ишлаб чиқиш бўйича сўровнома ўтказмоқда
23 июль 2024, 17:54

Пойтахт ҳокимлиги Кулолчилик боғи концепциясини ишлаб чиқиш бўйича сўровнома ўтказмоқда

Пойтахт ҳокимлиги ва «Тошкент инвест» компанияси шаҳар аҳолисини Миробод туманидаги Кулолчилик боғи концепциясини ишлаб чиқиш бўйича сўровномада иштирок этишга чақирди.

Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
23 июль 2024, 16:54

Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг янги тайинланган элчиси Манфред Ҳутерердан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Депутатлар инфоқаллобларга қарши курашиш бўйича қонун қабул қилди
23 июль 2024, 16:49

Депутатлар инфоқаллобларга қарши курашиш бўйича қонун қабул қилди

Ўзбекистон депутатлари алдов йўли билан пул ишлаб олмоқчи бўлган «сохта тренер ва лекторлар»нинг маърузалари кўпайгани сабабли маърифий фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун қабул қилди. Депутатнинг айтишича, бундай тадбирлар, жумладан, кўпхотинлилик, жинсий камситиш ва феминизмни тарғиб қилади.

Профессор Абдулахат Қаҳҳоров Тошкентдаги хонадонида ўлдириб кетилди
23 июль 2024, 16:32

Профессор Абдулахат Қаҳҳоров Тошкентдаги хонадонида ўлдириб кетилди

Профессор, социология фанлари доктори Абдулахат Қаҳҳоров Тошкентдаги хонадонидан ўлик ҳолда топилди. Бош прокуратура гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди ва қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент вилоятида 19 ёшли қиз салбий изоҳ ёзган вилоятликларни ҳақоратлагани учун 10 суткага қамалди
23 июль 2024, 16:26

Тошкент вилоятида 19 ёшли қиз салбий изоҳ ёзган вилоятликларни ҳақоратлагани учун 10 суткага қамалди

Тошкент вилоятида 19 ёшли қиз Instagram’да салбий фикр билдирган кузатувчиларига жавоб тариқасида беҳаё сўзлар билан вилоятликларни ҳақорат қилди. Суд унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Бу июль ойининг ўзида вилоятликларни ҳақорат қилганларга чора кўриш билан боғлиқ 3-ҳолатдир.

Тегишли малакага эга бўлмай туриб психологик ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
23 июль 2024, 13:38

Тегишли малакага эга бўлмай туриб психологик ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишдан аввал психология мутахассислиги учун қайта тайёрловдан ўтиш кераклиги белгиланмоқда. Психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ушбу фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Мудофаа вазирлиги қўшинлари зирҳли «Арслон» транспортёри ва «Тарлон» машинасини синовдан ўтказмоқда
23 июль 2024, 13:04

Мудофаа вазирлиги қўшинлари зирҳли «Арслон» транспортёри ва «Тарлон» машинасини синовдан ўтказмоқда

Мудофаа вазирлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчининг зирҳли «Арслон» транспортёри ва «Тарлон» машинасини синовдан ўтказмоқда. Улар тез орада мамлакат қўшинларига етказилади. Транспортёр юқори аниқликда ўт очишга мўлжалланган, «Тарлон» эса экипаж ва қўшинларни ўқотар қуроллардан ҳимоя қилади. (фото, видео)

Самарқандда Сўғд маданиятига оид ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилди. Фото
23 июль 2024, 12:20

Самарқандда Сўғд маданиятига оид ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилди. Фото

Самарқанд археология институти ходимлари Ургутдаги Қўрғонтепа ёдгорлигидан VII-VIII асрларга оид ибодатхона ўрни ва деворий суратларни топди. Ҳозирда қазув ишлари давом этмоқда. Деворий суратларни сақлаш ва нусха кўчириш ишлари бошланди.

Барча авиа, темирйўл ва автобус чипталарини олиш имконини берадиган ягона платформа ишга туширилади
23 июль 2024, 11:02

Барча авиа, темирйўл ва автобус чипталарини олиш имконини берадиган ягона платформа ишга туширилади

1 декабргача Ўзбекистондаги барча авиа, темирйўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади. Авиа, темирйўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилинади.

Ўзбекистоннинг янги туризм бренди яратилади
23 июль 2024, 10:50

Ўзбекистоннинг янги туризм бренди яратилади

Ўзбекистон учун янги миллий туризм бренди яратилади. Бунинг учун танлов октябргача ўтказилиши керак. Ҳозирги бренд 2013 йилда рўйхатга олинганди.

Туризм соҳаси тадбиркорлари импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади
23 июль 2024, 10:17

Туризм соҳаси тадбиркорлари импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августгача туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Шунингдек, фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм кўргазмаларидаги павильон ижарасининг 50 фоизи қопланади.

22 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
22 июль 2024, 22:54

22 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

ОТМларга киришда давлат гранти учун қабул квоталари, вазир билан реклама ролиги сабаб жаримага тортилган кийим дўкони, яқин қариндошлар никоҳини тақиқлаш таклифи, иккита шамол электр станциясини қисман сотган ACWA Power ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик синтетик моддалар муомаласига чек қўйилди
22 июль 2024, 22:47

Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик синтетик моддалар муомаласига чек қўйилди

Тошкент туманидаги тезкор тадбирда 22 ёшли шахс машинасида тахминий нархи 1 млрд сўм бўлган 1,4 кг мефедрон синтетик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Рақобат қўмитаси AVO Bank`га жарима солди, у реклама қонунчилигини бузган
22 июль 2024, 22:27

Рақобат қўмитаси AVO Bank`га жарима солди, у реклама қонунчилигини бузган

AVO Bank АЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузгани учун жарима қўлланади. Рақобат қўмитаси банкнинг сайти ва ижтимоий тармоқдаги реклама материалларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.

Қашқадарё дарёсидан ноқонуний қум қазиб олиниши оқибатида табиатга 6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
22 июль 2024, 21:09

Қашқадарё дарёсидан ноқонуний қум қазиб олиниши оқибатида табиатга 6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Экологлар икки ҳолатда Қашқадарё дарёси ўзанидан ноқонуний тарзда қум қазиб олинганини аниқлади. Умумий ҳисобда табиатга 6,3 млрд сўм зарар етган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Қибрайда майнинг ферма ташкил қилиб, 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
22 июль 2024, 20:08

Қибрайда майнинг ферма ташкил қилиб, 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди

Тошкент вилояти Қибрай туманида уйидаги 8 тўплам майнинг қурилмасини умумфойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний улаб, 1,2 млрд сўм зарар етказган фуқаро қўлга олинди. Шу каби ҳолат Юқори Чирчиқ туманида ҳам аниқланди.

Ён шажара бўйича яқин қариндошлар никоҳини тақиқлаш таклиф қилинмоқда
22 июль 2024, 19:34

Ён шажара бўйича яқин қариндошлар никоҳини тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда. 2023 йилда туғма нуқсон ва ирсий касалликлар билан туғилган болаларнинг 9,7 фоизи яқин қариндошлар ўртасида бўлган.

«ТошуйжойЛИТИ» ва «Узинжиниринг» лойиҳа институтларини хусусийлаштириш бошланди
22 июль 2024, 18:55

«ТошуйжойЛИТИ» ва «Узинжиниринг» лойиҳа институтларини хусусийлаштириш бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «ТошуйжойЛИТИ» лойиҳа институти устав капиталидаги 61,6 фоиз, шунингдек, «Узинжиниринг»нинг 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини маълум қилди. Консультант сифатида Abrau Capital ишлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг