Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди.
Яккасарой туманида 22 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Mercedes-Benz» 2 нафар пиёдани уриб юборди. Олган жароҳатлари туфайли улардан бири, 58 ёшли эркак воқеа жойида вафот этди.
Такроран Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган элчи Шарлотта Адриан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишга таклиф қилди.
Наманганлик ўқитувчи Попдан Наманганга мактабда дарс бериш учун 75 км йўл босиб юрган. Ўқитувчига 31 декабрга қадар поездда бепул қатнаши учун сертификат топширилди.
Дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Якшанба куни Поволжья ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0−5° илиқни, кундузи 8−13° илиқни ташкил этади. 8 март куни Республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади.
ДХХ ва Департамент Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотмоқчи бўлган икки кишини қўлга олди. Уларга жиноий иш қўзғатилди.
Оммавий ахборот воситаларида президентнинг куёви Отабек Умаров деярли уч ҳафта олдин мотоциклда ЙТҲга учрагани ҳақидаги маълумотни тасдиқловчи хабар пайдо бўлди. Айтилишича, у Жанубий Кореяда даволанмоқда.
ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олиш бўйича чекловларни апрель ойигача чўзишини маълум қилгач, нефт нархи баррель учун 67 долларгача кўтарилди.
Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб Актаудан Урганчгача мунтазам авиақатновлар амалга оширишни бошлайди.
Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб Самарқанддан Урганч, Фарғона ва Наманган шаҳарларига кундалик рейслар йўлга қўйилишини маълум қилди.
Давлат божхона қўмитасида реал вақт режимида чегара божхона постлари фаолиятини, шу жумладан аэропортларни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш билан шуғуланнадиган Ситуацион марказ иш бошлади,
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.
Номаълум шахсларнинг Қирғизистон президентининг Facebook-саҳифасига бузиб киришгани, Эроннинг AҚШ санкцияларидан кўрган зарари 200 млрд долларга баҳолангани, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг тўққиз ой давомида кўтарилиб бориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россиянинг SIMETRA транспорт компанияси Самарқанд транспорт тизимини барқарор ривожлантириш режасини ишлаб чиқади. Жамоат транспорти бўйича мутахассис Владимир Валдин «Газета.uz»га берган интервьюсида бош режа нималиги, барча постсовет шаҳарларининг умумий муаммолари, Самарқанд ва Тошкентдаги жамоат транспорти билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб берди.
Коррупцияга қаши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов ОАВ ходимларининг давлат томонидан мукофотланишига қарши эканлигини маълум қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда блогер ёки ОАВ бирор жараённи ёритганида унга пул тўланган ёки йўқлигини билиб бўлмаслигини ҳам таъкидлади.
Янгиланган Freedom House эркинлик рейтингида Ўзбекистон 100 баллдан 11 балл тўплаган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан бир поғона юқори. Мамлакат «эркин эмас» мақомини сақлаб қолмоқда.
«Uzbekistan Airways» Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тиклади. Парвозлар 29 мартдан бошлаб амалга оширилади.
«Марказий Осиё давлатларида интеграциянинг асосий таркибий қисми бўлмиш умумий тамойиллар, қадриятлар ва уйғун механизмлар мавжуд эмас», — дея ҳисоблайди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. У делимитация ва демаркация жараёнлари тугамасдан, Ўзбекистонда мустақил давлат шаклланишининг якунланиши ҳақида гапиришга эрта эканлигини ҳам таъкидлади.
Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ЕОИИ етарлича ўрганилмаганлиги, шунинг учун аввал кузатувчи бўлишга қарор қилинганлигини айтди. У шунингдек, халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай тарзда интеграция қилиш шахсий суверенитетни чеклашни англатишини таъкидлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг