Сенатнинг 18 ялпи мажлисида суғурта фаолияти, Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, сенаторлар Тошкент шаҳри ва вилояти чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади ва ТИВ ҳисоботини тинглайди.
Афғонистонда назоратни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати ўз бошқарув шакли ва турини яқин орада эълон қилиш арафасида. 20 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат ҳокимияти тепасига келган ҳаракатни бошқараётган етакчилар ким ва улар ҳақида нималар маълум? Бу ҳақда «Газета.uz» мақоласида.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўқон ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосарини пора билан қўлга олишди, деб хабар берди «Xabar.uz». Айтилишича, мансабдорлар аукционда ғолиб бўлиши эвазига тадбиркордан 180 минг доллар талаб қилишган.
Марказий банк янги дизайндаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.
UzAuto Motors компанияси Spark учун шартнома тузишни қайта тиклади, янги шартномалар бўйича автомобилларни етказиб бериш 2022 йилнинг февралидан бошланади.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ назоратчи-кассири 32,5 минг долларни ўзлаштириб, Lacetti автомобилини харид қилиш ва уйини таъмирлашга сарфлаб юборилгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Долларнинг расмий курси 12,00 сўмга пасайди ва жами 10 632,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имкониятини яратишга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, апостиль қўйишнинг ягона тизимини яратиш таклиф этилмоқда. Янги тартиб билан хизматдан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади, ортиқча вақт ва маблағ тежалади. Қолаверса, апостилнинг ҳақиқийлигини онлайн текшириб олиш мумкин бўлади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти аввалроқ Афғонистондан эвакуация қилинган кишиларни Тошкентдан Франкфурт-Майнга етказиб қўйди. Самолёт Ўзбекистон ҳукумати томонидан Германиянинг мамлакатдаги элчихонаси сўровига кўра тақдим этилди.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон доимий аҳолиси таркибида ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва руслар энг йирик этник гуруҳларни ташкил қилади. 1989 йилдан 2021 йилга қадар ўзбек миллатига мансуб аҳоли сони икки баравардан зиёдга кўпайиб, 29,2 млндан ошган.
Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлими юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида спортчи қотилликда гумонланувчилардан бири билан ўзаро низода бўлгани айтилди. Гумонланувчиларнинг энг каттаси 29 ёшда, энг кичиги — 16−17 ёшли мактаб ўқувчилари. Мазкур иш бўйича суд иши барча учун очиқ тарзда ўтказилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон Хитой билан биргаликда қурол, ҳарбий техникалар ва технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Токиодаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 48 нафар спортчи ҳимоя қилади. Ўзбекистонлик спортчилар 8 та спорт тури бўйича кураш олиб борадилар — энг кўп спортчилар пара-енгил атлетика ва пара-сузишда (спортчиларнинг тўлиқ рўйхати).
Ашраф Ғани видеомурожаат билан чиқиб, Афғонистонни тарк этишини «қон тўкилишини олдини олиш зарурати» билан изоҳлади. Сиёсатчи тез орада мамлакатга қайтишга ваъда берди. Шунингдек у «Афғонистонда адолатга эришиш учун» ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаб, афғонлар манфаати учун курашмоқчи эканини маълум қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Лазиз Кудратовга Стратегик ривожланиш агентлиги директори вазифаси юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1000 дан ошди.
Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия партияларга карантин талабларига асосан сайловолди йиғилишлари ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берди. Уларга эмланганларни таклиф қилиш тавсия этилди.
Хитой-ўзбек вакцинаси каби рекомбинант вакциналар қанчалик самарали? Коронавирусга қарши вакциналар қанчалик яхши ўрганилган? Нима учун Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб ZF2001 вакцинасидан оммавий фойдаланишни жорий қилди? «Газета.uz»нинг бу ва бошқа саволларига биотехнолог, молекуляр генетик, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.
Июлда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида талабнинг пасайиши кузатилди, дея хабар қилди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. Бунга эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашгани ва ипотека кредитлари ҳажмининг камайиши сабаб қилиб кўрсатилди.
Facebook’нинг коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлари бўлган 18 млнта постни ўчириб ташлагани, Москвада кучли ёмғирлар туфайли 70 та рейснинг бекор қилингани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг