Архив

Қорақалпоғистонда 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади
9 март 2021, 23:35

Қорақалпоғистонда 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади

Қорақалпоғистонда қиймати 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади. Президент ушбу лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Улар қаторидан Мўйноқдаги керамика ва қамишдан плита ишлаб чиқариш корхонаси, Тўрткўлдаги ойна заводи ҳамда қизилмия илдизини чуқур қайта ишлаш каби лойиҳалар ўрин олган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 март 2021, 21:46

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда 12 штат маъмуриятининг Жо Байденни иқлим тўғрисидаги фармон учун судга бергани, Гонконгда 200 га яқин давлат хизматчиларининг қасамёд қилишдан бош тортганлари учун ишдан бўшатилаётгани, Мехико шаҳридаги тўқнашувда 60 дан ортиқ полиция ходимасининг жароҳат олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ОАВ: Жанубий Африка Республикасида таъқиб қилинаётган ака-ука Гупталар Ўзбекистонда
9 март 2021, 19:22

ОАВ: Жанубий Африка Республикасида таъқиб қилинаётган ака-ука Гупталар Ўзбекистонда

ЖАРда коррупцияда айбланиб, таъқиб қилинаётган ва АҚШ молия вазирлиги томонидан санкциялар қўлланилган ака-ука Гупталар ҳозирда Ўзбекистонда, деб ёзмоқда Ҳиндистоннинг Zee Business нашри. Аввалроқ ОАВ Гуптани Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган Жалан оиласи билан боғлаган эди. Мурари Жаланнинг вакиллари унинг ака-ука Гупталар билан бизнес алоқалари йўқлигини таъкидлашмоқда.

Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келади — вазирлар ташкилий масалаларни муҳокама қилди
9 март 2021, 19:04

Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келади — вазирлар ташкилий масалаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири туркиялик ҳамкасби билан учрашди. Унда Туркия президенти шу йили, ўзига маъқул санада Ўзбекистонга келиши айтилди. Туркия томони имтиёзли савдо ва эркин савдо битимларини тезроқ имзолаш ниятида эканлигини билдирди. Бундан ташқари, Мевлут Чавушўғлу Абдулазиз Камиловга Туркия собиқ президенти, марҳум Сулаймон Демирел мактубининг нусхасини топширди (фото).

Тошкент-Тбилиси-Тошкент авиақатнови тикланди
9 март 2021, 17:56

Тошкент-Тбилиси-Тошкент авиақатнови тикланди

30 мартдан бошлаб Тошкентдан Грузиянинг Тбилиси шаҳрига авиақатновлар тикланди. Парвозлар ҳафтасига икки 2 маротаба амалга оширилади.

«Бу ерда гапларимиз бор-да бизнинг, рухсат ҳаммаларингизга» — Касаба уюшмаларидаги йиғилишдан ОАВ вакиллари чиқариб юборилди
9 март 2021, 17:55 2

«Бу ерда гапларимиз бор-да бизнинг, рухсат ҳаммаларингизга» — Касаба уюшмаларидаги йиғилишдан ОАВ вакиллари чиқариб юборилди

Касаба уюшмалари федерациясида бўлиб ўтган видеоселектордан ОАВ вакиллари чиқариб юборилди. «‘Телевизорчик'лар кетсин, бўлди. Бу ерда гапларимиз бор-да бизнинг, илтимос сизлардан, рухсат ҳаммаларингизга. Бўлди кетаверсин», — деди федерация раиси Қудратилла Рафиқов. Шундан сўнг, федерация матбуот хизмати раҳбари журналистларга «материал эфирга берилиши олдидан уларга кўрсатилиб, рухсат олиш кераклигини уқтирган». Йиғилишда Сенат раиси ва президент маслаҳатчиси ҳам қатнашган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
9 март 2021, 16:26

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 7 сўмга қимматлади ва жами 10 497 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз кўтарилди, евро эса арзонлади.

Тошкентда 10 ёшли болани зўрлаганликда гумон қилинаётган такси ҳайдовчиси ушланди
9 март 2021, 15:59

Тошкентда 10 ёшли болани зўрлаганликда гумон қилинаётган такси ҳайдовчиси ушланди

Тошкентда 10 ёшли болани зўрлаганликда гумон қилинаётган такси ҳайдовчиси қўлга олинди. Унга нисбатан «жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

АҚШда коронавирусга қарши эмланганлар ниқобсиз мулоқот қилишига рухсат берилди
9 март 2021, 15:40

АҚШда коронавирусга қарши эмланганлар ниқобсиз мулоқот қилишига рухсат берилди

АҚШда COVID-19га қарши тўлиқ эмланган фуқароларга ёпиқ жойларда ниқоб тақмасдан ва жисмоний масофани сақламаган ҳолда мулоқот қилишларига рухсат берилди.

Қирғизистон президенти 11 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради
9 март 2021, 15:23

Қирғизистон президенти 11 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Кун тартибидан — конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

Маҳкумларнинг Омбудсман ва Бизнес омбудсманга йўллаган шикоятини кўздан кечириш тақиқланиши мумкин
9 март 2021, 15:11

Маҳкумларнинг Омбудсман ва Бизнес омбудсманга йўллаган шикоятини кўздан кечириш тақиқланиши мумкин

Маҳкумларнинг Омбудсман ва Бизнес омбудсманга йўллаган шикоятини қамоқхона раҳбарияти кўздан кечириши тақиқланиши мумкин. Қолаверса, олувчига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилиши белгиланмоқда. ИИВ тегишли буйруққа ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда.

Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади
9 март 2021, 15:09

Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, аммо жума куни аксарият ҳудудларда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади.

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар фуқаро жабрланди
9 март 2021, 14:55

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар фуқаро жабрланди

Тошкент шаҳрида «Cobalt» йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетган яна бир «Cobalt» автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ натижасида 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда
9 март 2021, 13:09

Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди ва вазирликлар ўртасида 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Қизлар таълимига сармоя киритиш иқтисодиётни мустаҳкамлайди — ЮНИСЕФ
9 март 2021, 12:34

Қизлар таълимига сармоя киритиш иқтисодиётни мустаҳкамлайди — ЮНИСЕФ

Қизлар таълими ва аёлларнинг иш билан таъминланишига сармоя киритиш иқтисодиётни мустаҳкамлайди ва имкониятлардаги фарқни камайтиради, дейилади ЮНИСЕФ баёнотида.

«Мурунтов» дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш кони дея тан олинди
9 март 2021, 12:05 1

«Мурунтов» дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш кони дея тан олинди

«Мурунтов» олтин конида 2020 йилда 56,7 тоннага яқин олтин қазиб олинган. Коннинг ресурс-захиралари 4 минг тонна дея баҳоланмоқда.

Ўзбекистон Япониядан ¥15 млрд ва $195 млн миқдорида кредитлар олишни режалаштирмоқда
9 март 2021, 11:31

Ўзбекистон Япониядан ¥15 млрд ва $195 млн миқдорида кредитлар олишни режалаштирмоқда

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонга 15 млрд япон йенаси ва 195 млн долларга иккита кредит ажратишга тайёр. Ушбу маблағлар коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш ва шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши режалаштирилган.

Арташес Давтян «Beeline Uzbekistan» раҳбари этиб тайинланди
9 март 2021, 11:03

Арташес Давтян «Beeline Uzbekistan» раҳбари этиб тайинланди

«Яндекс.Лавка»да бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритган Арташес Давтян 15 мартдан бошлаб «Beeline Uzbekistan» бош директори сифатида иш бошлайди.

Қибрайдаги «Қонли ариқ» бўйича расмий баёнот берилди
9 март 2021, 09:27

Қибрайдаги «Қонли ариқ» бўйича расмий баёнот берилди

Қибрай туманидаги «Қонли ариқ» воқеаси бўйича расмий баёнот берилди. Мазкур ҳолатга йўл қўйган «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли қушхона раҳбарияти февралда огоҳлантирилган бўлган. Улар бир қатор қонунни бузгани аниқланиб, қонни ариққа оқизиш тўхтатилди. Муаммони ҳал этиш учун эса корхона раҳбарига 5 кун муддат берилди.

Ўзбекистон ҳудудлари Мирзоҳид Шавкатов камерасида
9 март 2021, 09:00

Ўзбекистон ҳудудлари Мирзоҳид Шавкатов камерасида

Мирзоҳид Шавкатов бир неча йил давомида мамлакатнинг турли хил ҳудудларида ўзбекистонликларнинг ҳаётини суратга олган. Шаҳарлар унинг ёдида қандай қолганлиги ва Тошкент, Навоий ва Нукус шаҳарларининг умумий жиҳатлари ҳақида «Газета.uz» учун фотолар жамланмасида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг