30 июль куни Шимолий Осетия тоғлари ҳудудида стрит-арт рассомлари иштирокида «Back to the roots» номли граффити суратлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда рассомлар сунъий қояларга чизган турли тасвирлар намойиш қилинди. Ушбу санъат асарларидан айримларининг суратларини «Газета.uz» тақдим этади.
Долларнинг расмий курси 21,61 сўмга пасайди ва жами 10 639,79 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Ўзбекистонлик эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов қозоғистонлик Данияр Кайсановни мағлуб этиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Унда давлат раҳбари пандемия сабабли тўхтатилган транспорт ҳаракатини тўлиқ тиклаш, тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича ягона ахборот тизимини ишга тушириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тизимни жорий қилишни таклиф этди.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров президентлик сайловларида ғалаба қозонишни ният қилаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, ушбу сайлов аввалгиларидан фарқ қилади. Шунингдек, у агар президент этиб сайланса, дастлаб таълим ва тарбия соҳаларида ислоҳотларни амалга оширишини айтиб ўтди.
Дам олиш кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво давом этади. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади.
Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини ривожлантиришда географик жиҳатдан муҳим роль ўйнайди. Мустақил тадқиқотчи Акрам Умаров минтақалар давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муаммолар ва имкониятларда Афғонистон омили ҳақида ёзади.
Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг норасмий форматдаги учрашуви бўлиб ўтди.
2021 йилги президентлик сайловларига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров номзоди эълон қилинди.
Июль ойи охирида Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушган эди. Ҳолат юзасидан «мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Enter Engineering компанияси Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасида реконструкция ишларини олиб бормоқда. Зиёратгоҳда 9200 ўринли масжид, жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг ҳаракатланиши учун замонавий лифтлар, махсус нишаб йўлкалар ва бошқа қулайликлар яратилиши кўзда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Давлат раҳбарлари транспорт-логистика, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилдилар.
Коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг кунлик рекорди янгиланди. Пайшанба куни республика бўйлаб 974 нафар фуқарода вирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этди.
«Ижтимоий фикр» марказининг сўровномасида иштирок этган фуқароларнинг 53,2 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлашди. Сўралганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи эса (36,5 фоизи) эмланишдан бош тортмоқда. Улар бунга асосий сабаб вакцинанинг ножўя таъсирларидан хавотир ва эмланишга қарши тиббий кўрсатма эканлигини айтишган. Вакцинация борасида бир қарорга келмаган фуқароларнинг энг юқори даражаси 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида аниқланди.
Давлат тест маркази 10 июнь куни биология фани бўйича миллий сертификат учун ўтказилган тест натижалари эълон қилинмаслигиини маълум қилди. Бунга тестология мезонлари бузилганлиги, тест топширганларнинг мактабдаги ўртача баҳолари ва тест натижалари ўртасидаги катта тафовут ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги эътироз сабаб бўлди. Тестда иштирок этган барча талабгорларнинг тўлови тўлиқ қайтарилади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 14-кунида тўртта спорт тури бўйича 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Аргентиналик футболчи Лионель Месси клуби «Барселона» билан шартномани узайтирмаган бўлди. Мессининг «Барселона»ни тарк этишига молиявий ва бошқа муаммолар сабаб бўлганлиги айтилди.
5 август куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 13 млн 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Беларусда чегара назоратининг кучайтирилгани, Грециядаги ўрмон ёнғинлари, Мексиканинг AҚШ қурол ишлаб чиқарувчиларини судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилиши, Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, бош вазирнинг коронавирусга қарши эмланиши — «Газета.uz»нинг 5 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг