Сингапурнинг Changi Airports International компанияси янги Тошкент аэропорти қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдамлашади, шунингдек, мавжуд аэропорт фаолиятини оптималлаштириш бўйича маслаҳатлар беради.
Қозоғистон Ғарб санкцияларини бузмаслик учун Россияга товарлар экспорти устидан назоратни кучайтирмоқчи. Аввалроқ журналистлар Қозоғистондаги компаниялар орқали Россияга РФнинг Украинадаги армияси эҳтиёжлари учун дрон ва микрочиплар ташилаётгани тўғрисидаги суриштирувни эълон қилган эди.
«Йил бренди-2022» мукофоти доирасида Uzum экотизимининг брендлари тўртта мукофотни қўлга киритди, улардан иккитасини Uzum Market маркетплейси ютиб олди.
Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди ва 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Саммит якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапур тажрибаси жорий этилади. Музокараларда Ўзбекистон ва Сингапур президентлари томонидан шу ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Олмазор туманида 19 ёшли мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдирди. Воқеага уларнинг телефон талашиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қўқон давлат педагогика институтида қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган проректор (4,5 млн сўм) ва 3 ходимга (3 млн сўмдан) жарима тайинланди. Аввалроқ уларнинг барчаси ишдан олинганди.
Марказий сайлов комиссияси президент сайлови учун 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хусусан, АҚШ, БАА, Германия, Қирғизистон, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади. Улар Тошкентдаги 14-округга бириктирилади.
15 май куни светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган Damas ҳайдовчиси томонидан уриб кетилган икки ўқувчи қиздан бири вафот этди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, иккинчи қиз даволанмоқда ва яқин орада уйига рухсат берилади.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга, апрелда эса 8,1 фоизга камайди. 4 ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4 фоизга, кўмир 7,4 фоизга тушди. Йил бошидан бери нефть қазиб олиш 4,3 фоизга ўсди, бироқ апрелда пасайиш кузатилди.
24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 25 май куни бўлиб ўтадиган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида мактабларда вальс тушиш тақиқлангани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик бу қарорни мактаб маъмуриятларининг ўзлари қабул қилган бўлиши мумкинлигини истисно этмади.
Ўзбекистон Бадиий академияси Алишер Навоий ҳайкалини Остона шаҳрида ўрнатишга оид тендерни қайтадан ўтказди. Унда илк тендерда ноқонуний равишда ғолиб бўлган компания яна ютиб чиқди. Антикоррупция агентлиги биринчи тендерда манфаатлар тўқнашуви ва бошқа қонунбузарликларни аниқлаганди.
Самарқанд туманида 10 йил давомида ноқонуний қуриб келинган 12 қаватли бинони 2022 йилда сейсмик ҳолати ва бошқа талабларга жавоб бермагани учун бузиш бўйича суд қарори берилган. Шунга қарамай, у ерда қаҳвахона ишлаётгани аниқланди ва МИБга қарор ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланди.
Тижорат банклари 24 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 375 — 11 435 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 485 сўм.
24−26 май кунлари республиканинг тоғли ва Қирғизистон ҳамда Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 200 км радиусдаги об-ҳаво ҳодисалари ҳақида маълумот берувчи метеорологик радиолокатор ишга туширилди. Ўтган йили худди шундай локатор Бухоро вилоятида ҳам ўрнатилганди. Бу қурилмалар Ўзбекистонда ерусти метеорологик радарларининг ягона тармоғини яратади.
Webster, ТДИУ ва ЖИДУ олийгоҳлари талабалари ҳамда Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари ўзларининг эко-кун тартибига муносабатлари, пластикни қайта ишлашнинг аҳамияти ва ижтимоий фаол компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳақида сўзлаб беришди.
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юборган Ўзбекистон терма жамоаси якунда Янги Зеландия билан дуранг ўйнади. Гуруҳда Аргентина пешқадамлик қилмоқда, Ўзбекистон эса 3-ўринда бормоқда.
90 йил аввал ўзбек матбуоти нега «Америкадаги серавтомобилчилик»ни исрофгарчиликка тенглаштирган? Шароф Рашидовнинг 60 йил аввалги мақоласида жадидчилик тарафдорлари нега қораланган? 30 йил аввал Тошкентда экологик вазият қандай эди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг