Архив

Абдуманноп Туляганов президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди
9 февраль 2021, 12:06

Абдуманноп Туляганов президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди

Давлат раҳбарининг фармони билан Абдуманноп Туляганов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тўртта хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди
9 февраль 2021, 11:33

Тўртта хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўртта хусусий бандлик агентлиги лицензиясини бекор қилди. Яна учта агентлик лицензияси тегишли жамғармага БҲМнинг 8500 баравари миқдорида захира маблағ киритгунга қадар тўхтатилди.

Президент сайловлари октябрда ўтказилади
9 февраль 2021, 11:08

Президент сайловлари октябрда ўтказилади

Президент Конституцияга сайловлар санаси билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу йилги президент сайловлари 24 октябрга тўғри келмоқда.

Андижон вилоятида $1,4 млрд, Тошкент вилоятида $1,6 млрдлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
9 февраль 2021, 10:43

Андижон вилоятида $1,4 млрд, Тошкент вилоятида $1,6 млрдлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Андижон вилоятида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 126 миллион евролик тўқимачилик комплекси ишга туширилади. Тошкент вилоятида велосипедлар ишлаб чиқарилади. Шу ва бошқа инвестиция лойиҳалари президентга тақдимот қилинди.

Ўқишга киритиб қўйиш учун 22,5 минг АҚШ долларини қўлга киритган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
9 февраль 2021, 09:55

Ўқишга киритиб қўйиш учун 22,5 минг АҚШ долларини қўлга киритган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Шахризабзда 21 нафар фуқароларни техникумга киритиш учун ҳар биридан 5 минг АҚШ доллари олган шахслар аниқланди. Бундан ташқари, улар Қарши давлат университетига ҳам ўқишга киритиш ва Тошкент шаҳридан уй олиб беришни ваъда қилиб яна бир фуқародан 17 минг 500 АҚШ долларини олгани маълум бўлди.

Сурхондарёда блогер ҳибсга олинди. Адвокат иш уйдирилган деб ҳисобламоқда
8 февраль 2021, 21:34 3

Сурхондарёда блогер ҳибсга олинди. Адвокат иш уйдирилган деб ҳисобламоқда

Сурхондарё раҳбариятини танқид қилувчи блогер Отабек Сатторий товламачилик йўли билан телефонни қўлга киритганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатди. Блогернинг адвокати иш уйдирилган деб ҳисобламоқда. Вазиятга депутат Расул Кушербаев ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси эътибор қаратди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
8 февраль 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Париж судининг Франция ҳукуматини иқлим ўзгаришига бефарқлик масаласида айбдор деб топгани, Дамашқнинг Aнқаранинг Ҳалаб яқинида турк университети филиалини очиш қарорини ноқонуний деб топгани, Туркманистон президентининг театрларда «халқнинг бахтли ҳаёти тўғрисида» спектакллар йўқлигидан норозилиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Зангиотада фермер хўжалигига қарашли ерни 27,7 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
8 февраль 2021, 17:05 1

Зангиотада фермер хўжалигига қарашли ерни 27,7 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Зангиота туманида машина трактор парки раҳбари фуқарога фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ерни 27,7 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Олдиндан 10 минг 300 долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта давомида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда
8 февраль 2021, 15:59

Ҳафта давомида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жума кунига келиб эса асосан кам булутли об-ҳаво кузатилиб, кўпроқ баҳор фаслига хос бўлади.

Тошкентда «Cobalt» тепловоз билан тўқнашди
8 февраль 2021, 15:43

Тошкентда «Cobalt» тепловоз билан тўқнашди

Пойтахтда «Cobalt» автомобили ҳаракатланиб келаётган тепловоз билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Коронавирусга қарши кураш учун сарфланган маблағлар нима учун ишлатилган
8 февраль 2021, 15:32

Коронавирусга қарши кураш учун сарфланган маблағлар нима учун ишлатилган

2020 йилда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича тадбирларга 4 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Харажатлар дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва карантин зоналарини қуришга ажратилгани маълум қилинди.

«Тонировка» рухсатномасини онлайн олиш имконияти яратилмоқда
8 февраль 2021, 14:07

«Тонировка» рухсатномасини онлайн олиш имконияти яратилмоқда

1 апрелдан автотранспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати интернет орқали — ЯИДХП порталидан ҳам амалга оширилиши имконияти яратилиши мумкин.

«Бу йўллар шармандалик эмасми?» — Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йўл ҳақида
8 февраль 2021, 13:42

«Бу йўллар шармандалик эмасми?» — Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йўл ҳақида

Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаганда ташриф буюрганда, бино ва йўлларнинг носозлигини қаттиқ танқид қилди. «Бу йўллар шармандалик эмасми? Йўлларни сифатини қара. Мен айтмасам нега қилмайсан шуни? Нимага таклиф бермайсан, ҳамманг бефарқсан?» дея президент Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарига мурожаат қилди.

Тошкентда «ЦУМ» қаршисидаги хиёбонда «Истиқлол» мажмуаси қурилишига қарши имзо тўпланмоқда
8 февраль 2021, 13:35 2

Тошкентда «ЦУМ» қаршисидаги хиёбонда «Истиқлол» мажмуаси қурилишига қарши имзо тўпланмоқда

Тошкентда «ЦУМ» қаршисида жойлашган хиёбонда мустақилликнинг 30 йиллигига атаб «Истиқлол» мажмуаси қурилиши бўйича пойтахт маъмурияти қарорига қарши имзо кампанияси бошланди.

Сўхда аэродром қурилиши бошланди
8 февраль 2021, 12:44

Сўхда аэродром қурилиши бошланди

Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди. 4,5 гектар ер майдонида қуриладиган аэродромнинг учиш ва қўниш майдончаси 650 метр узунликка эга бўлади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмга баҳоланган.

Долларнинг расмий курси пасайди
8 февраль 2021, 12:29

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 9 сўмга арзонлади ва жами 10 530 сўм этиб белгиланди. Евро ҳам бироз пасайди, рубль курси эса қимматлади.

Россия ОТМларида ўқувчи талабаларга мамлакатга киришга ҳали рухсат берилгани йўқ — ТИВ
8 февраль 2021, 11:44

Россия ОТМларида ўқувчи талабаларга мамлакатга киришга ҳали рухсат берилгани йўқ — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларни Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмаслиги ҳақида огоҳлантирди ва ўқишга қайтиш учун турли сохта ҳужжатлар тайёрлаётган шахсларга мурожаат қилмасликка чақирди.

Сардор Умурзаков ИТБ гуруҳи бошқарувчилари кенгаши раиси этиб сайланди
8 февраль 2021, 10:27

Сардор Умурзаков ИТБ гуруҳи бошқарувчилари кенгаши раиси этиб сайланди

Сардор Умурзаков Ислом тараққиёт банки гуруҳи бошқарувчилари кенгаши — банкнинг олий бошқарув органининг раиси этиб сайланди.

Бухоро тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
8 февраль 2021, 10:26

Бухоро тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

«Газлинефтқазибчиқариш» бошқармаси капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Анвар Ражабов Бухоро тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ҳиндистонда музлик кўчиши натижасида 170 нафарга яқин киши бедарак йўқолди
8 февраль 2021, 10:24

Ҳиндистонда музлик кўчиши натижасида 170 нафарга яқин киши бедарак йўқолди

Ҳиндистонда музлик кўчиши натижасида 14 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, 170 нафарга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг