Бугун Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Дуоба» ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи дала майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчиришга 4 та вертолёт, ФВВнинг 370 дан ортиқ ходимлари билан бирга Миллий гвардия, ИИБ, Давлат экология қўмитасидан ҳам куч ва воситалари жалб қилинган.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Ваз-2114» (Lada Samara) автомобили ағдарилиб кетди. Оқибатда бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 889 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 512 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Сергели туманида омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Омборхонадан ташқари, корхона маъмурий биноси ҳам вайрон бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.
Uzbekistan Helicopters тижорий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган иккита Airbus H125 вертолёти тақдимотини ўтказди. Йил якунига қадар яна иккита вертолёт харид қилиш режалаштирилган. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, 4 кишилик мазкур вертолётда 1 соат парвоз қилиш 12 млн сўм атрофида бўлади. Вертолётлар таснифи, соҳадаги монополия ва бошқалар «Газета.uz» фоторепортажида.
«Агарда фуқаро вакцина олишни рад қиладиган бўлса, ҳеч ким унинг қўл-оёғини боғлаб, тиббий муассасага олиб бориб вакцина қилмайди», — деди адлия вазири Русланбек Давлетов. Унинг таъкидлашича, фуқаро рад қилса, ҳуқуқий оқибатлари бўйича масъулиятни ўз зиммасига олиши керак бўлади. У иш берувчи эса эмланишни хоҳламаган ходимини маълум муддат ишдан четлаштириш ва ўша давр учун иш ҳақи тўламаслиги мумкинлигини айтиб ўтди.
Самарқанд вилояти Ургут туманида Lacetti автомашинаси юқори тезликда уй деворига урилди. Оқибатда икки киши вафот этди. Шунингдек, Ургут туманида автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди.
Марказий сайлов комиссияси ижтимоий тармоқлардаги бахс-мунозаралардан сўнг, президент сайлови логотипига айрим имловий тузатишлар киритди. Қолаверса, ушбу логотипни яратишга маблағ сарф этилмагани қўшимча қилинди.
Сенаторлар аҳолининг айрим тоифаларини мажбурий профилактик эмлашни қонунийлаштириш ҳамда иш берувчига профилактик эмлашдан ўтишни рад этган (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) ишчини ишга қўймаслик ҳуқуқини беришни кўзда тутган ўзгартишни маъқулладилар.
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова 56 ёшида вафот этди. У 2020 йил 4 мартдан бери Бўстон тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган эди.
2021 йилнинг 6 ойи давомида 4,5 мингдан ортиқ дарахт ноқонуний кесилган, натижада ўсимлик дунёсига 6,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Сенат раиси Танзила Нарбаева мораторий даврида ҳам дарахтларнинг кесилишига тизимдаги сусткашликлар сабаб бўлаётганлиги таъкидлади. «Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти», — деди у.
Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг саккизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар дзюдо, бокс ва ўқ отиш бўйича беллашувларда қатнашишди. Боксчилар Элнур Абдураимов ва Шаҳобиддин Зоиров чорак финалга йўл олган бўлса, қолган спортчилар мусобақада ўз иштирокларини якунлашди.
«Цветаевский» ва ёзги пироглар, қовун ва малина қўшилган смузилар — Zira.uz шафтолидан тайёрланадиган ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
30 июль куни Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланди: 924 нафар кишида ушбу инфекция қайд этилган. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, жума куни 559 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг саккизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар дзюдо бўйича жамоавий мусобақаларда ҳамда бокс ва ўқ отиш бўйича беллашувларда иштирок этади.
Aфғонистонда БМТ миссиясига ҳужум қилингани, Беларусда намойишлардан сўнг деярли 4,7 минг жиноий иш очилгани, Токио яқинидаги учта префектурада фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россия ҳарбий хизматчилари шартли душман базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш бўйича қўшма ўқувларда иштирок этиш учун Сурхондарёга етиб келди.
Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, мамлакатга 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келиниши, янги қарор ва қонун имзоланиши — «Газета.uz»нинг 30 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Антикоррупция агентлиги Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида давлат харидлари бўйича қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Қорақалпоғистон Республикасида 63,6 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича тендерлар қонунга зид равишда эълон қилинган. Бундан ташқари, қатор ҳудудларда 29,5 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича тендерларнинг ғолиби аниқламай туриб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ёки тугатилган.
Токиода ўтказилаётган Олимпия ўйинларининг еттинчи кунида 5 нафар ўзбекистонлик спортчилар беллашувларда қатнашишди. Улар орасида боксчи Райҳона Қодирова кейинги босқичга йўлланма олган бўлса, қолган барча спортчилар мусобақадаги иштирокларини тугатишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг