Архив

Автофура ҳайдовчиларидан чегарада пул ундириб келган жиноий гуруҳ ушланди
27 январь 2021, 12:18

Автофура ҳайдовчиларидан чегарада пул ундириб келган жиноий гуруҳ ушланди

ДХХ, Антикоррупция агентлиги ва ДБҚ томонидан Тошкент вилоятидаги «Яллама» постида божхона расмийлаштирувини тезлаштириш эвазига пул ундириб келган гуруҳ қўлга олинди.

Марҳум олим Андрей Кубатин ва унинг оиласига етказилган зарарни ундириш бўйича суд бошланди
27 январь 2021, 11:41

Марҳум олим Андрей Кубатин ва унинг оиласига етказилган зарарни ундириш бўйича суд бошланди

25 январь куни марҳум олим Андрей Кубатиннинг ноҳақ қамалгани ва унинг оила аъзоларига етказилган маънавий зарарни қоплаш юзасидан Учтепа туманлараро судида суд мажлиси бўлиб ўтди. Маънавий зарар ундириш бўйича даъвони марҳумнинг опаси Клара Сахарова киритган. Жавобгар сифатида Тошкент шаҳар Молия бошқармаси судга жалб этилган ва етказилган маънавий зарар учун 3,5 млрд сўм маблағ ундириш сўралган.

ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчига 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
27 январь 2021, 11:33

ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчига 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Қашқадарёда ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлиги сабабли ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатиб, ўзаро жанжални юзага келтиради. Бундан ташқари, машина давлат рақамисиз бўлгани маълум қилинган. Фуқарога нисбатан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

ЙПХ ходимлари пиёда хизмат олиб боришдан воз кечади
27 январь 2021, 11:24

ЙПХ ходимлари пиёда хизмат олиб боришдан воз кечади

ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечиши режалаштирилмоқда. Қоидабузарликларни фақат патруль автомобиллари орқали аниқлаш тизими йўлга қўйилади.

Ерни расмийлаштириш учун 15 минг доллар сўраган собиқ кадастр ходими қўлга олинди
27 январь 2021, 11:23

Ерни расмийлаштириш учун 15 минг доллар сўраган собиқ кадастр ходими қўлга олинди

Андижон туманидаги саноат ҳудудида 30 сотих ерни тадбиркорга 15 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган собиқ кадастр ходими қўлга олинди. Андижон шаҳар суди томонидан унга 2 йил 2 ойлик ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган.

Байден ва Путин илк бора телефон орқали мулоқот қилди. Асосий мавзулар
27 январь 2021, 11:10 1

Байден ва Путин илк бора телефон орқали мулоқот қилди. Асосий мавзулар

Россия перезиденти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жозеф Байден ўртасида биринчи марта телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари «Очиқ осмон» шартномаси, Украинанинг ички келишуви ва пандемия давридаги ҳамкорлик масалаларига тўхталишди.

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди
27 январь 2021, 10:41

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 100 млн 248 мингдан ошди. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Буюк Британия мамлакатларида бўлиб турибди.

Энергоресурс тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлар 7 йилгача қамалиши мумкин
27 январь 2021, 10:36 2

Энергоресурс тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлар 7 йилгача қамалиши мумкин

Бош прокуратура электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув таъминотидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Энг юқори жазо чораси — 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгиланган.

2020 йилги Давлат дастурининг 78 та банди ижроси тўлиқ таъминланмаган
26 январь 2021, 23:54

2020 йилги Давлат дастурининг 78 та банди ижроси тўлиқ таъминланмаган

Ҳукуматнинг Қонунчилик палатасига тақдим этган ҳисоботига кўра, 2020 йилги Давлат дастурининг 284 та бандидан 206 таси тўлиқ бажарилган. 20 тасининг муддати узайтирилган ва 58 та банднинг ижроси ҳануз давом этмоқда.

Барча даражадаги раҳбарлар ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганади
26 январь 2021, 23:22

Барча даражадаги раҳбарлар ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганади

Президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганишга оид топшириқ берди. Йиғилишда вертикал тизим йўлга қўйилиши, унга 20 мингдан ортиқ ходим жалб этилиши ва масалани жойида ҳал этиш бўйича уларга барча ваколатлар берилиши айтилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 январь 2021, 20:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Италия бош вазирининг истеъфоси, АҚШ тарихида илк бор аёл кишининг Молия вазирлиги раҳбари этиб тайинлангани, Флориданинг бу йилги Олимпиадани ўтказишни таклиф қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Навоийда кўтарма кран қулаб тушди, бир киши жароҳатланди
26 январь 2021, 19:15

Навоийда кўтарма кран қулаб тушди, бир киши жароҳатланди

Навоий вилоятида кўп қаватли уй қурилишига жалб этилган кўтарма кран қулаб тушди, натижада кран бошқарувчиси жаҳорат олди. У ҳозир шифохонага ётқизилгани айтилмоқда. Кўп қаватли турар-жойни қураётган компанияга оид маълумотлар қурилиш ташкилотлари рейтингида мавжуд эмас.

Туркистон — Тошкент тезюрар поезди йўлга қўйилади
26 январь 2021, 18:13

Туркистон — Тошкент тезюрар поезди йўлга қўйилади

Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин Қозоғистондан Ўзбекистонга янги тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилишини эълон қилди. Тезюрар поезд Туркистон — Чимкент — Тошкент йўналишида ҳаракат қилади.

Андижондаги президент мактаби шаҳар ҳокимияти ва Андижоннома таҳририяти ўрнида қурилади
26 январь 2021, 18:04

Андижондаги президент мактаби шаҳар ҳокимияти ва Андижоннома таҳририяти ўрнида қурилади

2021 йилда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яна 10 та президент мактаби бунёд этилади. Маълум бўлишича, Андижондаги президент мактаби шаҳар ҳокимияти ва Андижоннома таҳририяти ўрнида қурилиши режалаштирилган. Таҳририят ходимлари учун эса алоҳида жой ҳозирланаётгани айтилди.

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ҳажми 1,6 фоизга ошган
26 январь 2021, 18:04

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ҳажми 1,6 фоизга ошган

2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил қилди. 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6% ни ташкил қилган.

Нидерландияда комендантлик соати туфайли фуқаролар норозилик намойишлари давом этмоқда
26 январь 2021, 17:58

Нидерландияда комендантлик соати туфайли фуқаролар норозилик намойишлари давом этмоқда

Нидерландиядаги COVID-19 га қарши карантин чоралари туфайли норозилик намойишлари мамлакат бўйлаб тартибсизликларга олиб келди. Ушбу ҳолат 40 йилдан буён Голландияда илк бора содир этилаётгани қайд этилди.

2020 йилда Ўзбекистонга қайси давлатлардан хорижликлар ташриф буюрди
26 январь 2021, 17:33

2020 йилда Ўзбекистонга қайси давлатлардан хорижликлар ташриф буюрди

Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллион хорижлик ташриф буюрди, бу 2019 йилга нисбатан 77,7 фоизга кам. Кўпчилик мамлакатга қариндошларини кўриш учун киргани (87,8%) қайд этилмоқда.

Қирғизистон университетига ўқишга киритишни ваъда қилган самарқандлик талаба қўлга тушди
26 январь 2021, 16:44

Қирғизистон университетига ўқишга киритишни ваъда қилган самарқандлик талаба қўлга тушди

Самарқандлик талаба фуқарони Қирғизистондаги университетга киритиб қўйиш, кейинчалик ўқишни Самарқандга кўчиришни ваъда қилиб, 5 минг долларни олган вақтида қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Талаба 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Умумий овқатланиш объектларига 23:00дан кейин ишлашга рухсат берилди
26 январь 2021, 16:04

Умумий овқатланиш объектларига 23:00дан кейин ишлашга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарори билан умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектларнинг 8:00 дан 23:00 гача фаолият юритиши билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди.

Концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди
26 январь 2021, 15:59

Концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарори билан 28 январдан бошлаб концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди. Бунда концерт саройлари фақат 50 фоизгача тўлдирилиши, ўриндиқларда оралиқ масофа сақланиши ва барча ҳимоя ниқобда бўлиши керак.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг