Архив

Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак — Алишер Қодиров
15 июль 2021, 15:06 2

Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров таъкидлашича, ташкилотларда мажбурий эмлаш тизимини йўлга қўйиш мумкин. Бундан ташқари, у вакцина олмаган фуқароларнинг эркини чеклаш кераклигини айтди. «Бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак», — дейди Алишер Қодиров. Аввалроқ, депутат Расул Кушербаев ҳам «оммавий эмлашни ихтиёрийликдан мажбурийликка ўтказиш кераклиги»ни таъкидлаган эди.

Тошкентда халқаро форум сабабли тирбандликлар юзага келмоқда
15 июль 2021, 14:46

Тошкентда халқаро форум сабабли тирбандликлар юзага келмоқда

Тошкентнинг марказий кўчалари халқаро конференцияга ташриф буюрган делегациялар сабабли вақти-вақти билан ёпилмоқда. Уларга туташ кўчаларда катта тирбандликлар юзага келмоқда. Ҳайдовчиларга навигаторларга қараб ҳаракатланиш, жамоат транспорти йўловчиларига эса манзилга бориш учун одатдагидан узоқроқ вақт кетишини инобатга олиш тавсия этилади.

АҚШ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва террорчиларга қарши агрессив ҳаракатлар борасида музокараларни давом эттиради
15 июль 2021, 13:01

АҚШ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва террорчиларга қарши агрессив ҳаракатлар борасида музокараларни давом эттиради

АҚШ Афғонистондаги тинчлик бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашда ва Афғонистон мудофаа кучларига ёрдам беришда давом этади, дея маълум қилди АҚШ президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл Тошкентдаги йиғилишда. «Биз Қўшма Штатларга ва иттифоқчиларимиз ҳамда шерикларимиз хавфсизлигига таҳдид солувчи террорчиларга қарши агрессив ҳаракатларимизни давом эттирамиз», — деди у.

Абдулла Азизов давлат хизматчиларининг дам олиш кунлари ишлаши ҳақида
15 июль 2021, 12:58 2

Абдулла Азизов давлат хизматчиларининг дам олиш кунлари ишлаши ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Абдулла Азизов Ўзбекистон энди оёққа тураётганини, шунинг учун давлат хизматчилари дам олиш кунлари ҳам ишлашга мажбурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битта одамга боғланиб қолган бошқарув тизимдан босқичма-босқич воз кечиш керак.

Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди
15 июль 2021, 12:18

Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.

Отабек Сатторий иши: суд ҳукми ўз кучида қолдирилди
15 июль 2021, 12:10 1

Отабек Сатторий иши: суд ҳукми ўз кучида қолдирилди

Апелляция суди аввалроқ 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий учун жазо муддатини ўз кучида қолдирди. Блогерга иккита уйи қайтарилади.

Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади
15 июль 2021, 12:04

Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Марказий банки олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади. Мамлакат олтин-валюта захирасининг 60,5 фоизи олтинда. Биринчи ўринни 8,1 минг тонна захиралари билан яна АҚШ эгалламоқда. Олтин сотиб олиш бўйича энг фаол марказий банклар бешталигига Ўзбекистон ҳам кирган.

«АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллигини қўллаб-қувватлашдаги позициясини қадрлаймиз» — Абдулазиз Камилов
15 июль 2021, 11:57

«АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллигини қўллаб-қувватлашдаги позициясини қадрлаймиз» — Абдулазиз Камилов

«Марказий Осиё Мамлакатлари — АҚШ» формати минтақада ҳамкорликни ривожлантиришнинг ноёб модели ҳисобланади. У иқтисодиёт, энергетика ва савдо соҳасидаги алоқаларни яхшилашга, хавфсизликка таҳдидларга биргаликда жавоб беришга ёрдам берди, дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов.

Жиззахда 18 минг АҚШ долларга ўқишга киритмоқчи бўлганлар ушланди
15 июль 2021, 11:08 1

Жиззахда 18 минг АҚШ долларга ўқишга киритмоқчи бўлганлар ушланди

Жиззахда 2 нафар фуқарони 18 минг АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

14 июль куни 367 кишида пневмония аниқланди
15 июль 2021, 11:01

14 июль куни 367 кишида пневмония аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда 493 нафар фуқарода коронавирус, 367 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.

Тошкентдаги оммавий тўпланишга сабабчи бўлган россиялик блогер жаримага тортилди
15 июль 2021, 10:22

Тошкентдаги оммавий тўпланишга сабабчи бўлган россиялик блогер жаримага тортилди

Амир Темур хиёбонида 150−200 га яқин фуқаролар тўпланишига сабабчи бўлган россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) маъмурий жавобгарликка тортилди. Унга 1 млн 225 минг миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди
15 июль 2021, 09:47 1

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Тошкентга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компонентини етказиб берилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 июль 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроилда БАА элчихонасининг очилгани, Арманистоннинг Қорабоғдаги урушда 8 мингга яқин кишини йўқотгани, Британия ҳукуматининг «Толибон» билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2021 йилда ойликлар ва ЖШДС бўйича тўловларда қандай ўзгариш бўлди
14 июль 2021, 21:02

2021 йилда ойликлар ва ЖШДС бўйича тўловларда қандай ўзгариш бўлди

Иш ҳақидан солиқ тўлайдиган ўзбекистонликлар сони йил давомида қарийб 500 минг кишига кўпайиб, 4,64 миллион нафарга етди. Уларнинг кўпчилиги ҳалигача 1 млн сўмгача миқдорда ойлик олади, бироқ иқтисодий фаоллик қайта тиклангани муносабати билан 2 млн сўм ва ундан кўп ойлик оладиган солиқ тўловчилар сони ошди, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.

14 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 июль 2021, 20:36

14 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Амир Темур хиёбонидаги оммавий тўпланиш, Буюк Британиянинг «олтин визаси»ни олган ўзбекистонликлар, ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар, Янги Ўзбекистон университетининг контракт нархи, Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилиши — «Газета.uz»нинг 14 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонга яқин ойларда қарийб 5 млн доза вакцина олиб келинади
14 июль 2021, 20:12

Ўзбекистонга яқин ойларда қарийб 5 млн доза вакцина олиб келинади

20−25 июль кунлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4 млн доза олиб келинади. Шунингдек, август-cентябрь ойларида Спутник V вакцинасидан 160 минг доза COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакциналари олиб келиниши кутилмоқда, дея хабар берди депутат Дониёр Ғаниев.

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди
14 июль 2021, 19:51

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди

Андижон шаҳар депутати Жаҳонгир Жиянов ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берди. Бош прокуратура Андижон шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби эса фуқарога ИИБ ходимлари томонидан жароҳат етказилганини рад этди. Хабар берилишича, фуқаро эрталаб тез тиббий ёрдам бўлимига ИИО ходимлари тан жароҳати етказганлиги бўйича мурожаат этган. Ҳозирда фуқаро жароҳатни қаерда олганлиги бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин вафот этди
14 июль 2021, 19:45

Энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин вафот этди

Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди. У 2021 йил февралдан ҳозирга қадар «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

ССВ Амир Темур хиёбони яқинидаги оммавий тўпланиш бўйича изоҳ берди
14 июль 2021, 18:54

ССВ Амир Темур хиёбони яқинидаги оммавий тўпланиш бўйича изоҳ берди

Карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар, хусусан, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида 150−200 нафарга яқин ёшлар йиғилган ҳолати эпидемиологик вазиятнинг янада оғирлашишига олиб келиши мумкин, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. «Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда», — дея қўшимча қилинади хабарда.

ШҲТ Афғонистондаги можаро иштирокчиларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди
14 июль 2021, 18:36

ШҲТ Афғонистондаги можаро иштирокчиларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Афғонистондаги можаро иштирокчиларини ШҲТга аъзо давлатлар билан чегарадош туманларда беқарорлик ва кутилмаган оқибатларга олиб келувчи куч ва ҳаракатларни қўллашдан тийилишга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг