СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков таъкидлашига кўра, ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб эмлаш тадбирлари учун яратилган имкониятларнинг тенг ярмидан фойдаланилмоқда. Ҳар бир эмлаш пунктида кунига 36 нафар фуқаро эмланмоқда, режада эса 70 киши бўлган. «Вакцинадан бошқа биз эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган бир таклифни ёки қандайдир ташаббусни кўрмаяпмиз», — деди у. Шунингдек, вакцинация жараёнларида фаол иштирок этаётган тиббиёт ходимларига рағбат сифатида моддий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзгидромет кеча Наманган вилоятининг Косонсой туманида содир бўлган, саккиз киши ҳалок бўлган сел келиши ҳолати бўйича маълумот берди. Шунингдек, 15−16 июль кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида хабар берилди.
Президент фармони билан, август ойида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, фармон билан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа қатор чоралар эълон қилинди.
Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторовнинг фикрича, ўқув дастурлари ва дарсликларда асосий эътибор ўқувчиларга қоидалар ва маълумотларни ёдлатишга эмас, мустақил ҳаётда керак бўладиган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилиши керак. Бироқ бундай ёндашув асосида дарсликлар яратиш жараёни ҳар доим ҳам силлиқ кечаётгани йўқ. Бу ҳақида у «Газета.uz»га берган интервьюсида гапириб берди.
Сешанба куни Ўзбекистонда 491 нафар фуқарода коронавирус, 319 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтди. Шунингдек, ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 минг 892 нафардан 46 минг 214 нафарга (30%га) камайган.
2008 — 2020 йилларда 12 нафар ўзбекистонликка Буюк Британиянинг «олтин визаси» берилган, бироқ уларнинг кимлиги ҳақида маълумот йўқ. Ҳисоботга кўра, мазкур визаларнинг аксариятини коррупция хавфи юқори бўлган Хитой, Россия, Гонгонг ва АҚШ каби мамлакатлар фуқаролари олган.
13 июль куни Амир хиёбонида 150−200га яқин фуқаролар тўпланган. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, бунга россиялик блогер, «Субо»нинг обуначиларига пул тарқатиш ҳақидаги эълони сабаб бўлган. Ички ишлар органлари томонидан тўпланган фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш ва оммавий тўпланмаслик кераклиги тушунтирилган ҳамда улар тарқатилган, дейилади бошқарма баёнотида.
Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Унда рақамли иқтисодиёт хизматларини 16 трлн сўмга, компьютер дастурлари экспортини 40 млн долларга етказиш мумкинлиги таъкидланди. Бундан ташқари, мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш белгиланди. Вазир, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари порталларини шакллантириш бўйича топшириқ берилди.
Дунёда тўйиб овқатланмайдиганлар сонининг кўпайгани, Google’нинг 593 млн доллар миқдорида жаримага тортилгани, Францияда мажбурий эмлаш ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан яхши қўшнилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни, шунингдек, минтақа мамлакатлари ўртасида транспорт логистикаси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун ишончли замин яратди, деб ёзади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.
Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг ўринбосари — Давлат харидлари департаменти директори сифатида ишлаган Гулнора Раҳимова молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкентнинг 11 туманида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ташкил этилган махсус поликлиникалар, Ўзбекистоннинг Лондон фонд биржасига $635 млн ва 2,5 трлн сўмлик евробондларни жойлаштириш, Косонсой туманида сел келиши — «Газета.uz»нинг 13 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент метрополитени учун Россияда ишлаб чиқарилган 10 та поезд сотиб олишга 63,3 млн евро йўналтирилмоқда. Бюджетдан 8,7 млн евро ажратилса, қолган маблағлар кредитлар ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 20 июль куни нишонланади. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар 21−22 июль кунлари ҳам дам олишади.
Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа вакцинация бўйича Ўзбекистон яхши кўрсаткичда кетаётганлигини таъкидлади. 12 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар мамлакат аҳолисининг 2,64 фоизини ташкил қилмоқда.
БМТ Афғонистоннинг гуманитар фожиага яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Мамлакатда можаронинг кескинлашуви сабаб аҳоли ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.
Ислом динида коронавирусга қарши вакцина олиш бўйича тақиқ йўқлиги айтилди. Таъкидланишича, динда харом дейилган нарсалар инсоннинг соғлигини сақлашда шундан бошқа чора қолмаса, ўша нарсадан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишга ҳам рухсат берилади. «Мутахассис шуни даво деб тайинладими, демак, бу ҳалол томонга ўтди», — деди Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида куч ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой туманига сел келган. Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ўзбекистон Лондон фонд биржасига 635 млн доллар ва 2,5 трлн сўм қийматдаги халқаро облигацияларни жойлаштирди. Евробондларнинг доллар ва сўмда асосий харидорлари инвестиция фондлари бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг